Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 18.06.2018



10:09:28 (GMT +5), Сш, 19 июн 2018

Ахборот хизмати


Ахборот хизмати

Адлия  вазирлигининг  Ахборот хизмати ўз фаолиятини  Ўзбекистон Республикаси  Президентининг  2011 йил 23 августдаги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан 2011 йил 22 сентябрда тасдиқланган Ахборот хизматининг янги низомига кўра амалга оширади.

Вазифалари:

Адлия вазирлиги раҳбарияти томонидан белгиланадиган ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда қатнашиш;

Адлия вазирлиги тизими фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг миллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини таъминлаш;

миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида Вазирлик тизими фаолиятининг долзарб жиҳатларини ёритиш;

Вазирликнинг интернет тармоғида мавжуд веб ресурслар фаолиятини доимий такомиллаштириб бориш;

Вазирлик ва унинг органларига нисбатан ижтимоий фикрни вақти-вақти билан ўрганиш ва унинг якунлари бўйича Вазирлик раҳбариятига таклифлар киритиб бориш;

Вазирлик ва унинг органларига нисбатан республика ва хорижий ОАВлар муносабатини таҳлил қилиб бориш ва улар тўғрисида Вазирлик раҳбариятини хабардор қилиш.

Функциялари:

Адлия органлари ва муассасалари ҳамда миллий ва хорижий ОАВлар билан ҳамкорликда босма материалларни тайёрлаш ва чоп этиш, адлия тизими ҳаёти билан боғлиқ бўлган телекўрсатув ва радиоэшиттиришларни тайёрлаш ва намойиш этилишини таъминлаш;

ўзининг вазифаларини самарали ташкил этиш учун зарур бўлган маълумотларни адлия органлари ва муассасалари билан ўзаро ҳамкорликда тўплаш ва қайта ишлаш;

адлия органлари ва муассасалари билан ҳамкорликда матбуот анжуманлари, брифингларни ташкил этиш ҳамда ОАВ орқали пресс-релизларни тарқатиш;

адлия тизими фаолияти билан боғлиқ телекўрсатув ва радиоэшиттиришларни тайёрлашда иштирок этиш;

фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришга қаратилган роликлар тайёрлашда ва уларнинг эфирга узатилишини таъминлашда иштирок этиш;

Вазирлик раҳбарияти ва масъул ходимларининг оммавий ахборот воситалари билан матбуот анжуманлари, брифинглари ва бошқа учрашувларини ташкил этиш;

ОАВларда эълон қилинаётган Вазирлик тизими фаолиятига оид ижобий ва танқидий чиқишларни таҳлил этиш ва раҳбариятга ахборот киритиш;

Ахборот хизмати ўз фаолиятини бевосита ўзи, шунингдек, Вазирлик марказий аппарати бошқармалари, адлия органлари ва муассасалари ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг тегишли хизматлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

Ахборот хизмати ўз ваколатлари доирасида миллий ва хорижий ахборот агентликлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг Вазирлик тизими фаолияти тўғрисидаги материалларни тўлиқ ва холисона тайёрлашда ўзаро ҳамкорликни амалга оширади, шунингдек, кўмаклашиш тўғрисидаги буюртманомалари ва сўровларини кўриб чиқади.

Вазирликнинг www.minjust.uz веб-сайтини Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази билан ҳамкорликда маълумотлар билан тўлдириб боради.


Адлия вазирлиги фаолияти тўғрисида унинг расмий веб-сайтида жойлаштириладиган ахборотлар рўйхати


Адлия органлари ва муассасалари фаолиятига оид маълумотлар
рўйхати