Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 15.11.2019



08:31:03 (GMT +5), Дш, 18 ноя 2019

Аттестация ўтказилади RSS обуна

Аттестация ўтказилади


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 6 сентябрдаги 741-сон қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази” ва “Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” давлат унитар корхоналари давлат муассасалари шаклида қайта ташкил этилди.

“Адолат” ҳуқуқий ахборот марказ”ва “Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” давлат муассасаларининг ташкилий-ҳуқуқий шаклининг ўзгартирилиши ва кадрларни танлаш, тарбиялаш ва жой-жойига қўйиш учун уларнинг шахсий хислат ва ишчанлик қобилиятларини чуқур ва ҳар томонлама ўрганиб, эгаллаб турган лавозимларига муносиблигига холисона баҳо бериш, масъул ва юқори лавозимлар заҳирасига киритиш, фаолиятидаги камчиликларни аниқлаб, уларни бартараф этиш, кадрлар таркибини касбига нолойиқ шахслардан тозалаш мақсадида мазкур давлат муассасаларининг ходимларини аттестациядан ўтказиш белгиланди.

Бугунги кунда режалаштирилган аттестация ишлари олиб борилмоқда. Ҳусусан, аттестация комиссияси таркиби ҳамда аттестация саволлари тасдиқланиб, барча ходимлар пухта тайёргарлик кўришлари учун олдиндан таништириб чиқилди.

Ушбу жараённи янада холислик, шаффофлик тамойиллари асосида ўтказиш мақсадида аттестация саволлари билан барча қуйидаги ҳавола орқали танишиб чиқиш мумкин.

"Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасасида ўтказиладиган аттестациянинг тахминий саволлар рўйхати

Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази давлат муассасасида ўтказиладиган аттестациянинг тахминий саволлари рўйхати