Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 17.10.2019



15:35:50 (GMT +5), Пш, 17 окт 2019

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти бўлим бошлиғи лавозимига танлов эълон қилади: RSS обуна

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти бўлим бошлиғи лавозимига танлов эълон қилади:

Номзодларга қўйиладиган талаблар:


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

- олий юридик маълумот;

- юридик соҳаларда 3 йилдан кам бўлмаган узлуксиз меҳнат стажи;

- илмий-амалий тадқиқотлар ўтказа олиш, таҳлилий мақолалар
ва бошқа материаллар тайёрлай олиш;

- қонун ҳужжатларининг моҳиятини тушуниш ва тушунтира олиш;

- норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тажрибасига эга бўлиш, қонунчилик техникасини билиш;

- компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича кўникмаларга эга бўлиш;

- давлат тилини мукаммал билиш (хорижий тилларни яхши билиш устунлик беради);

- юклатилган вазифаларни мустақил, назоратсиз бажара олиш;

- ташаббускорлик, жонбозлик хислатларига, давлат хизматчиси номига лойиқ одоб-аҳлоққа эга бўлиш.

 

Иш ҳақи ва ижтимоий ҳимоя:

- ойлик иш ҳақи – 5 млн сўмдан бошланади;

- байрам ва бошқа муҳим саналар муносабати билан мукофот пуллари;

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида);

- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражаларини олиш имконияти;

- чет элларга хизмат сафарлари ва стажировкаларга бориш имконияти;

- бошқа ижтимоий ҳимоя чоралари.

 

Мурожаат учун:

Ҳоҳловчилар ўзлари ҳақидаги маълумотларни (шахсий маълумотнома (CV), манзили, телефон рақамлари, фотосурат) tadqiqotinstituti@adliya.uz электрон почтасига юборишлари мумкин.

Телефон: 71 268-28-45