Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 19.08.2019



09:07:31 (GMT +5), Дш, 19 авг 2019

Аҳолига хизмат кўрсатувчи нотариуслар сони 10 нафарга ошди RSS обуна

Аҳолига хизмат кўрсатувчи нотариуслар сони 10 нафарга ошди

Жорий йилнинг 17 июль куни республикадаги вакант нотариус лавозимларига танловлар ўтказилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Жорий йилнинг 17 июль куни республикадаги вакант нотариус лавозимларига танловлар ўтказилди.

Очиқлик, шаффофлик ва одиллик принципларига асосан ўтказилган нотариус лавозимига танловда қатнашиш учун жами 23 нафар номзодлар талабгор сифатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссиясига ҳужжат топширди.

Танловлар натижасида Бухоро, Жиззах, Наманган, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида 1 тадан, Фарғона вилоятида 2 та ва Сурхондарё вилоятида 3 та давлат нотариал идораларига нотариуслар тайинланди. Жумладан,

Бухоро вилояти:

Бухоро шаҳар 12-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Сахатов
Умиджон Янгибаевич.

Жиззах вилояти:

Ғаллаорол туман 1-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Эгамов
Дилмурод Хайруллаевич.

Наманган вилояти:

Наманган шаҳар 7-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Холиқов Зокиржон Тохиржонович.

Тошкент вилояти:

Чирчиқ шаҳар 4-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Умарова
Парвеза Омониллаевна.

Тошкент шаҳар:

Яшнобод туман 7-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Ёқубов
Дониёрбек Мансурбек ўғли.

Фарғона вилояти:

Тошлоқ туман 1-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Абдуллаев
Сардорбек Маъмурович;

Бувайда туман 2-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Қодиров
Улуғбек Валижонович.

Сурхондарё вилояти:

Денов туман 1-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Санаев
Жаҳонгир Шермахмадович;

Денов туман 3-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Исмаилов
Бекзод Чариевич;

Термиз шаҳар 10-сон ДНИ нотариуси лавозимига – Рахмонов
Санжар Шавкат ўғли тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Танловда талабгорларнинг давлат ва жамият қурилиши ҳамда ижтимоий-сиёсий соҳадаги ислоҳотлар, фуқаролик ҳуқуқи ва нотариат соҳасидаги саводхонлиги синовдан ўтказилди.

Имтиҳон суҳбат асосида оғзаки савол-жавоб тарзида ўтказилди.