Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 19.07.2019



11:07:02 (GMT +5), Шб, 20 июл 2019

#ЭЪЛОН RSS обуна

#ЭЪЛОН

Адлия вазири Р.Давлетов раҳбарлигида Республика ишчи гуруҳи жорий йилнинг 18 ва 19 июнь кунлари Жиззах вилоятининг жами 11 та туманларида учрашувлар ўтказади.


Адлия вазири Р.Давлетов раҳбарлигида Республика ишчи гуруҳи жорий йилнинг 18 ва 19 июнь кунлари Тошкент шахрини жами 11 та туманларида учрашувлар ўтказади.

1. Ички ишлар вазирлиги маданият саройида 2019 йил 18 июнь куни соат 10.00 -12.00 га қадар ( Бектемир, Яшнобод, Миробод ва Яккасарой туманлари тадбиркорлик субъектлари иштирокида);

2. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети биносида 2019 йил 18 июнь куни соат 15.00-18.00 га қадар ( Сергели, Чилонзор, Учтепа туманлари тадбиркорлик субъектлари иштирокида);

3. Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети биносида 2019 йил 19 июнь куни соат 09.00 -12.00 га қадар ( Шайхонтоҳур, Олмазор, Юнусобод, Мирзо Улуғбек туманлари тадбиркорлик субъектлари иштирокида);

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида назарда тутилган янгиликлар, унинг мазмун ва моҳияти кенг тушунтирилади. Шу билан бирга тадбиркорларни қийнаётган масалаларни ҳал этиш чоралари кўрилади.

Эслатма, шу кунгача бу каби учрашувлар Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида бўлиб ўтди.