Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 19.07.2019



10:50:57 (GMT +5), Шб, 20 июл 2019

#ЭЪЛОН RSS обуна

#ЭЪЛОН

Адлия вазири Р.Давлетов раҳбарлигида Республика ишчи гуруҳи жорий йилнинг 15 ва 16 июнь кунлари Жиззах вилоятининг жами 13 та туманларида учрашувлар ўтказади.


Адлия вазири Р.Давлетов раҳбарлигида Республика ишчи гуруҳи жорий йилнинг 15 ва 16 июнь кунлари Жиззах вилоятининг жами 13 та туманларида учрашувлар ўтказади.

1. Жиззах вилоятининг Дўстлик туман мусиқа ва санъат мактаби биносида 2019 йил 15 июнь куни соат 10.00 -12.00 га қадар ( Арнасой, Мирзачўл, Дўстлик, Зафаробод, туманлари тадбиркорлик субъектлари иштирокида);

2. Жиззах шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида 2019 йил 15 июнь куни соат 15.00-18.00 га қадар (Пахтакор, Ш.Рашидов, Фориш туманлари, Жиззах шаҳри тадбиркорлик субъектлари иштирокида);

3. Ғаллаорол туман ҳокимлиги мажлислар залида 2019 йил 16 июнь куни соат 09.00 -12.00 га қадар ( Бахмал, Ғаллаорол туманлари тадбиркорлик субъектлари иштирокида);

4. Зомин тумани ҳокимлиги мажлислар залида 2019 йил 16 июнь куни соат 15.00-18.00 га қадар (Янгиобод, Зомин, Зарбдор туманларида тадбиркорлик субъектлари иштирокида).

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида назарда тутилган янгиликлар, унинг мазмун ва моҳияти кенг тушунтирилади. Шу билан бирга тадбиркорларни қийнаётган масалаларни ҳал этиш чоралари кўрилади.

Эслатма, шу кунгача бу каби учрашувлар Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий ва Сирдарё вилоятларида бўлиб ўтди.