Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 20.09.2018



03:40:01 (GMT +5), Жм, 21 сен 2018

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан нотариус лавозимига ўтказиладиган танловда бериладиган САВОЛЛАР RSS обуна

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан нотариус лавозимига ўтказиладиган танловда бериладиган САВОЛЛАР

1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун ва моҳиятини изоҳлаб беринг.


1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун ва моҳиятини изоҳлаб беринг.

2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ фуқароларнинг қандай шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари мавжуд?

3. Виждон эркинлиги ва унинг ҳуқуқий асосларини ёритиб беринг.

4. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида акс этган фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари нималардан иборат?

5. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида акс этган фуқароларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини изоҳлаб беринг.

6. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг конституциявий бурчларини тушунтириб беринг.

7. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари тизимини тушунтиринг.

8. Жамиятнинг иқтисодий негизлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясида қандай акс этган?

9. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида жамоат бирлашмалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳақида қандай нормалар белгиланган?

10. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатлари нималардан иборат?

11. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси неча депутатдан иборат, уларни сайлаш тартиби?

12. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоларини сайлаш ва тайинлаш тартибини тушунтиринг.

13. Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш тартибини ёритиб беринг.

14. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг ваколатлари.

15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳуқуқий мақоми ва унинг ваколатлари.

16. Халқ ҳокимиятчилиги ва уни амалга ошириш шаклларини ёритиб беринг.

17. Ижтимоий шериклик нима, унинг субъектлари кимлар, ижтимоий шерикликнинг қандай принциплари мавжуд?

18. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашнинг усулларини ёритиб беринг.

19. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишларини ёритиб беринг.

20. Ўзбекистон Республикасида суд тизимини такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилган ислоҳотларни айтиб беринг.

21. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг асосий вазифалари кўрсатиб беринг.

22. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг ваколатлари ва уни шакллантириш тартибини тушунтириб беринг.

23. Парламент назоратини амалга оширишга тавсиф беринг.

24. Ўзбекистон Республикаси сайлов ҳуқуқининг принципларини кўрсатиб беринг.

25. Халқаро сайлов стандартларининг ўзига хос жиҳатлари нималарда намоён бўлади, уларнинг қандай турлари мавжуд?

26. 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига умумий тавсиф беринг.

27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонасининг ҳуқуқий мақоми ва вазифалари.

28.  “Электрон ҳукумат” тизимига тавсиф беринг.

29. Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясидаги давлат бошқаруви тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг асосий йўналишларини ёритиб беринг.

30. Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясида назарда тутилган ислоҳотларнинг амалга оширилиши қандай натижаларга эришишга қаратилган?

31. Давлат хизматлари нима ва ундан қачон, қай тартибда фойдаланиш мумкин?

32. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган сўнгги ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятини ёритинг.

33. Ҳокимиятлар бўлиниши принципининг мазмун-моҳиятини ифодалаб беринг.

34. Давлат тушунчаси, белгилари ва асосий функцияларини тушунтиринг.

35. Ҳуқуқий давлат ва унинг асосий белгиларини кўрсатиб беринг.

36. Ҳуқуқ нормаларини шарҳлашнинг аҳамияти ва унинг турларини ёритиб беринг.

37. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва унинг турларини ёритиб беринг.

38. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи ва унинг субъектларини кўрсатиб беринг.

39. Ҳуқуқий муносабатларда юридик фактларнинг ўрнини кўрсатинг.

40. Ҳуқуқни қўллаш жараёни ва ҳуқуқни қўллаш ҳужжатларини тушунтиринг.

41. Ҳуқуқ нормаси ва унинг элементларини изоҳланг.


ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ҲАЁТГА ОИД САВОЛЛАР

 

1. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг қабул қилинишини қандай омиллар тақозо этди?

2. 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси биринчи устувор йўналишда назарда тутадиган масалаларни ёритиб беринг.

3. Фуқаролик жамияти нима ва унинг институтларини изоҳланг?

4. Президент Ш.Мирзиёев томонидан 2017 йилнинг 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқда қандай муҳим масалалар бўйича Ўзбекистон позицияси маълум қилинди?

5. Мамлакатимиз хавфсизлигига, жамият барқарорлигига путур етказувчи қандай мафкуравий таҳдидлар мавжуд, деб ҳисоблайсиз?

6. Дунё миқёсида кузатилаётган глобаллашув инсон ва жамият ҳаётига қандай салбий таъсирлар кўрсатади?

7. Дунёнинг турли бурчакларида диний низолар авж олган бир пайтда республикамизда динлараро муносабатларда бирорта жиддий низо чиқмаганини нималар билан изоҳлайсиз?

8.  “Демократия – универсал эмас, балки умуминсоний қадрият”, деган ғоянинг мазмунини атрофлича изоҳланг.

9. Ички хавф-хатарлар таъсири ташқи тажовузникидан асло кам бўлмаслигини нималарда кўриш мумкин?

10. Ўзбекистон ташқи сиёсатни амалга оширишда қандай принципларга амал қилади?

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарини ташкил этиш мақсадларини ёритиб беринг.

12. Миллатлараро муносабатларни йўлга қўйишда Ўзбекистонда қандай ишлар амалга оширилмоқда?

13. Республикамизда нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолияти қандай йўлга қўйилган?

14. Фаол тадбиркорлик тушунчасини қандай изоҳлаш мумкин?

15. Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатидаги бош устувор йўналиш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

16. regulation.gov.uz веб-сайтининг мақсад ва вазифалари нималардан иборат?

17.  “Mening fikrim” махсус веб-портали қандай мақсадда ташкил этилган ва у орқали қайси давлат ташкилотларига мурожаат қилиш мумкин?

18. Бугун жамиятимизда “уюшмаган ёшлар” тушунчасининг маъно-мазмуни хусусида турли баҳс-мунозаралар кетмоқда. Сизнингча, мазкур тушунча кимларга нисбатан ишлатилиши мумкин?

19. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда давлат бошқаруви тизимида катта ўзгаришлар содир бўлди. Мазкур ислоҳотлар учун қандай тамойиллар асос қилиб олинди?

20. Ўзбекистон Республикасида демократик жамиятни барпо этишда сиёсий партияларнинг роли ва вазифалари қандай?


 

ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИ БЎЙИЧА САВОЛЛАР

 

1. Фуқаролик қонун ҳужжатлари нималарга асосланади, улар билан қандай муносабатлар тартибга солинади? Фуқаролик қонун ҳужжатларининг вақт бўйича амал қилиши.

2. Қайси ҳолларда фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишда аналогия (ўхшашлик) қўлланилади?

3. Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари вужудга келишининг қандай асослари мавжуд? Фуқаролик ҳуқуқлари қандай усуллар орқали ҳимоя қилинади?

4. Зарарни қоплаш деганда нимани тушунасиз? Давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан етказилган зарар ким томонидан тўланади?

5. Фуқаронинг ҳуқуқ ва муомала лаёқати. Унинг вужудга келиши. Фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топишга сабаб бўлган асослар.

6. Васийлик ва ҳомийлик. Васийлик ва ҳомийлик органлари.

7. Фуқаронинг бедарак йўқолган деб топилиши, оқибатлари ва фуқарони бедарак йўқолган деб топиш ҳақидаги қарорнинг бекор қилиниши. Фуқарони вафот этган деб эълон қилиш ва бунинг оқибатлари.

8. Юридик шахс тушунчаси ва турлари. Юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқати.

9. Юридик шахсларнинг ташкил этилиши, таъсис ҳужжатлари ва уларни давлат рўйхатидан ўтказиш.

10. Юридик шахсларни қайта ташкил этишда ҳуқуқий ворислик қандай тартибда амалга оширилади?

11. Маъсулияти чекланган жамият нима? Бу турдаги жамият энг ками ва кўпи билан неча шахс томонидан таъсис этилади?

12. Акциядорлик жамиятлари, уларнинг устав фонди.

13. Акция нима ва унинг қандай турлари мавжуд? “Олтин акция” нима, қачон ва ким томонидан табдиқ этилади?

14. Давлатнинг фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиси сифатидаги роли. Давлат ва юридик шахслар жавобгарлигининг фарқи.

15. Фуқаролик ҳуқуқлари объектлари нималардан иборат?
Мол-мулкнинг турлари.

16. Кўчмас мол-мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби.

17. Қимматли қоғозлар деганда нима тушунилади? Қимматли қоғозларга нималар киради?

18. Фуқаролик қонунчилигига кўра фуқаролар ўзларига тегишли шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини қандай ҳимоя қилишлари мумкин?

19. Битимлар тушунчасига таъриф беринг. Битимларнинг қандай турлари мавжуд? Шартнома билан битимнинг фарқи.

20. Битимларнинг шакллари.

21. Битимнинг нотариал шаклига ва уни рўйхатдан ўтказиш талабига риоя қилмасликнинг оқибатлари. Битимлар ҳақиқий эмас деб топилиш асослари.

22. Эмансипация нима? Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар томонидан битимларни тузиш шартлари.

23. Вакиллик. Муомалага лаёқатли ва муомалага лаёқатсиз шахслар номидан вакиллик қилишни тушунтириб беринг.

24. Ишончнома тушунчаси ва унинг шакли. Қандай ишончномалар нотариал тасдиқланган ишончномаларга тенглаштирилган ишончномалар ҳисобланади?

25. Ишончнома бўйича ваколатларни бошқа шахсга бериш (бошқа шахсга ўтказиш).

26. Юридик шахс томонидан бериладиган ишончноманинг тузилиши тартиби.

27. Ишончноманинг муддатлари ҳақида нималар биласиз? Ишончноманинг амал қилиши қайси ҳолларда бекор бўлади?

28. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига асосан муддатлар белгилаш, вақт даври билан белгиланган муддатнинг бошланиши ва тугаши.

29. Даъво муддати тушунчаси ва турлари. Даъво муддатининг ўта бошлаши қайси ҳолларда тўхтатилади?

30. Мулк ҳуқуқи тушунчаси. Мулк ҳуқуқи субъектлари ва объектлари ҳақида гапириб беринг.

31. Мулкнинг дахлсизлиги нима?

32. Мулк ҳуқуқи қандай шартлар асосида амалга оширилади?

33. Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқи тўғрисида нималарни биласиз?

34. Мулк ҳуқуқини вужудга келиш ва бекор бўлиш асослари. Эгасиз ашё деганда нимани тушунасиз?

35. Хусусий мулк ҳуқуқи. Оммавий мулк қандай мулкларни қамраб олади?

36. Умумий мулк тушунчаси ва унинг вужудга келиш асослари нималардан иборат?

37. Улушли мулкдаги улушлар қандай аниқланади? Улушли мулкларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи ҳақида нималарни биласиз?

38. Виндикация деганда нимани тушунасиз? Мол-мулкни инсофли эгалловчидан талаб қилиб олиш тартиби.

39. Мажбурият тушунчаси. Мажбуриятни бажариш муддати? Мажбуриятнинг бажарилиши қандай усуллар билан таъминланиши мумкин?

40. Гаров деганда нимани тушунасиз? Гаров нарсаси сифатида нималар муомалада бўлиши мумкин? Гаровнинг қандай турлари мавжуд?

41. Гаров шартномасининг мазмуни ва шакли. Гаров ҳуқуқи қачон вужудга келган деб ҳисобланади? Гаров ҳуқуқи қайси ҳолларда бекор бўлади?

42. Навбатдаги гаров деганда нимана тушунасиз? Гаров нарсасини алмаштириш ва тиклаш мумкинми?

43. Ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишнинг асослари ва тартиби. Гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш тартиби.

44. Кафиллик шартномаси нима? Кафиллик шартномасига асосан кафилнинг қандай жавобгарлиги бор?

45. Кафолат тушунчаси, кучга кириши ва бекор бўлиш шартлари ҳақида нималарни биласиз?

46. Закалат нима ва закалат пули қайси ҳолатларда қайтариб берилиши керак?

47. Кредитор ҳуқуқларининг бошқа шахсга ўтиш асослари ва тартиби. Кредиторнинг мажбурият бўйича ҳуқуқлари қайси ҳолларда бошқа шахсга ўтади?

48. Мажбуриятда субсидиар жавобгарлик.

49. Мажбуриятни бузганлик учун жавобгарлик асосларини тушунтириб беринг?

50. Қандай талаблар ҳисобга ўтказишга йўл қўйилмайди?

51. Шартнома тушунчасини изоҳлаб беринг. Шартнома тузиш эркинлиги деганда нима назарда тутилган?

52. Ҳақ эвазига ва текинга тузиладиган шартномаларга таъриф беринг.

53. Учинчи шахс фойдасига тузиладиган шартномалар.

54. Шартноманинг амал қилиш муддати тўғрисида нималар биласиз?

55. Кимошди савдосини ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби.

56. Бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк сотилганида улар жойлашган ер участкасига бўлган ҳуқуқ.

57. Корхонага мулк ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши.

58. Айирбошлаш шартномасига таъриф беринг.

59. Лизинг шартномаси, уни тузиш тартиби.

60. Ҳадя шартномаси. Ҳадяни бекор қилиш мумкин бўлган ҳолатлар.

61. Ҳадя шартномасининг шакли ҳақида нималар биласиз?

62. Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга бериш шартномаси, унинг шакли ва шартлари.

63. Мулк ижарасининг объектлари ва уларни тасарруф этиш.

64. Мулк ижараси шартномасини бекор қилиш ва мол-мулкни ижарага берувчига қайтариш тартиби.

65. Транспорт воситасини ижарага бериш шартномаси ва унинг шакли.

66. Бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси, унинг шакли ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби.

67. Уй-жойни ижарага бериш шартномаси, муддати ва бекор қилиш тартиби.

68. Уй-жойни текин фойдаланишга бериш шартномасининг шакли.

69. Қарз ва кредит шартномалари. Ушбу шартномаларнинг шакли.

70. Суғуртанинг асосий турлари, суғурта шартномасининг шакли ва суғурта сири.

71. Интеллектуал мулк объектлари ва уларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш.

72. Интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқларни ҳимоя қилиш қандай усулларда амалга оширилади?


 

НОТАРИАТ СОҲАСИ БЎЙИЧА САВОЛЛАР

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 майдаги “Нотариат тизимини низоларни олдини олувчи институт сифатида янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3741-сон қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтиринг?

2. Кимлар нотариус бўлиши мумкин эмас? Нотариат фаолияти билан шуғулланувчи шахсларга қандай чеклашлар мавжуд?

3. Давлат нотариал идорасида стажировка ўташ тартиби қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тартибга солинади, шунингдек нотариус стажёрининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?

4. Муайян ҳудудда (нотариал округдаги) нотариуслар лавозимларининг сонини белгилаш тартиби.

5. Нотариуснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, унинг касбий мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қилиш оқибатларини таҳлил қилинг.

6. Нотариус томонидан ўз касб мажбуриятлари бузилиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш тартиби.

7. Нотариал иш юритиш қоидалари, нотариал ҳужжатларни сақлаш муддатлари ва тартиби.

8. Нотариал ҳаракатларнинг махфийлиги ҳақида нималарни биласиз? Амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотномалар (маълумотлар) кимларга берилиши мумкин?

9. Нотариал ҳаракатлар ва нотариуслар томонидан амалга ошириладиган бошқа ҳаракатлар учун ҳақ тўлаш тартиби ва у қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тартибга солинади? Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда кимлар давлат божи тўлашдан озод этилади?

10. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мол-мулкни олди-сотди шартномаларини тасдиқлаганлик учун қанча миқдорда давлат божи ундирилади?

11. Гаров, ипотека ва лизинг шартномаларини тасдиқлаганлик ҳамда уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритганлик учун давлат божи қанча миқдорда ундирилади?

12. Нотариал округ ва нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жойи тўғрисида маълумот беринг.

13. Нотариал ҳаракатларни амалга оширишни тўхтатиб туриш ва кечиктириш тартиби, муддатлари ва ҳуқуқий асослари.

14. Қайси ҳолатларда нотариал ҳаракатни амалга ошириш рад этилади?

15. Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар ва ишончномалар кимлар томонидан тасдиқланган бўлиши лозим? Консуллар томонидан амалга ошириладиган нотариал ҳаракатлар қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланилади?

16. Васиятномани тузиш, бекор қилиш ёки ўзгартириш тартиби. Васият қилувчи саводсиз бўлган тақдирда нотариуснинг ҳаракати.

17. Эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома ва эр-хотиннинг мулкини бўлиш ҳақидаги шартномани тасдиқлаш.

18. Мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб қўйиш ва тақиқни бекор қилиш тартиби.

19. Мерос мулкини қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўришда нотариуснинг ҳаракатлари.

20. Мерос қолдирувчининг қайси ҳуқуқ ва мажбуриятлари мерос таркибига кирмайди?

21. Банкка қўйилган омонат ва қимматли қоғозлар мерос таркиби объекти бўлганда нотариуснинг ҳаракатлари.

22. Меросхўрлар доирасига кимлар киради? Кимлар нолойиқ меросхўр ҳисобланади? Уларни меросдан четлаштириш тартиби.

23. Меросхўрлар томонидан мерос қабул қилиб олингунга қадар харажатларни тўлаш ҳақидаги нотариуснинг фармойиши.

24. Умумий биргаликдаги мулк бўлган мол-мулкни мерос қилиб олиш тартиби қандай? Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома учун ундириладиган давлат божи.

25. Марҳумнинг мерос мулк тариқасида қурол, ов милтиғи, портловчи моддалар бўлган тақдирда уларни топшириш тартиби.

26. Тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича ворислик ва “мерос трансмиссияси” деганда нимани тушунасиз? Кимлар меросдан мажбурий улуш олиш ҳуқуқига эга?

27. Фермер хўжалиги бошлиғи вафот этса, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи ва мерос мулклари қандай тартибда расмийлаштирилади? Бунда давлат божи қандай ундирилади?

28. Нотариал шаҳодатлантириш мумкин бўлмаган ҳужжатларга нималар киради?

29. Ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини ва ҳужжатлардаги имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш қандай амалга оширилади? Ундириладиган давлат божи.

30. Жисмоний ва юридик шахсларнинг аризаларини бошқа жисмоний ва юридик шахсларга топшириш тартиби.

31. Пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиш тартиби. Нотариус томонидан депозитга қабул қилинган пул суммаларининг сақланиш муддати.

32. Ижро хатларини ёзиш тартиби ва у қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тартибга солинган. Ундириладиган давлат божи.

33. Фуқаронинг касаллиги, ногиронлиги сабабли нотариал идорага кела олмайдиган ҳолатда ёки кар-соқовлик нуқсони бор фуқаролар иштирокида нотариал ҳаракатни амалга ошириш ва давлат божи ундириш тартиби.

34. Нотариуслар томонидан шартномани бекор қилиш тўғрисидаги келишув шартномаларини тасдиқлаш тартиби. Томонларнинг келишувига кўра кўчмас мулкка нисбатан тузилган шартномани бекор қилиш тартиби.

35. Вояга етмаганлар томонидан битим тузишнинг хусусиятлари. Нотариал ҳаракатни тасдиқлашда вояга етмаганларнинг ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки хомийларининг ёзма розилиги талаб этиладиган ҳолатлар.

36. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган жисмоний шахс томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган кўчмас мулкни сотиб олиш битимларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби. Бундай битимларни тасдиқлаш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар.

37. Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартирани) бошқа шахсга бериш шартномасини тасдиқлашда нотариус нималарни тушунтирмоғи лозим.

38. Корхонани сотиш шартномасини расмийлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари. Шартномага қандай ҳужжатлар илова қилинади?

39. Турар жойни алмаштиришга йўл қўйилмайдиган шарт-шароитлар.

40. Никоҳ шартномасини расмийлаштириш тартиби. Шартномага қандай ҳужжатлар илова қилинади?

41. Нотариал ҳаракатни амалга оширишда чет давлат органлари ёки мансабдор шахслари томонидан берилган ҳужжатни қабул қилиш шартларини тушунтиринг.

42. Консуллик легализациясида нотариуснинг иштироки ҳақида гапириб беринг.

43. Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувни нотариал тасдиқлаш тартиби.

44. Тугатилаётган юридик шахсга тегишли бўлган мол-мулкни унинг муассислари (иштирокчилари) ўртасида тақсимлаш (бўлиш) тўғрисидаги шартномани тасдиқлашда қандай ҳужжатлар талаб этилади?

45. Автомототранспорт воситаларини хатлаш, бошқа шахсга беришни тақиқлаш ва тақиқни олиб ташлаш, шунингдек автомототранспорт воситаларини хатлаш ва бошқа шахсга беришни тақиқлаш тўғрисидаги маълумотларнинг ҳужжатлаштирилган банкини шакллантириш тартиби.

46. Гербли бланкалар билан ишлаш тартиби.

47. Давлат нотариал идораларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд этиш тартибини тушунтиринг.

48. Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги конвенция (22.01.1993 йил, Минск ш.).

49. Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда чет эл ҳуқуқи нормаларининг қўлланилиши.

50. Апостиль тўғрисида нималарни биласиз?