Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 20.09.2018



03:38:27 (GMT +5), Жм, 21 сен 2018

“Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчиси” танловида қатнашинг ва қимматбаҳо совринни қўлга киритинг RSS обуна

Аҳамият беринг

“Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчиси” танловида қатнашинг ва қимматбаҳо совринни қўлга киритинг

Адлия вазирлиги фуқароларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий фаоллигини янада юксалтириш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, аҳоли орасида кенг кўламли тарғибот ишларини амалга ошираётган ҳуқуқ тарғиботчиларини аниқлаш ва уларни муносиб равишда рағбатлантириш мақсадида “Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчиси” танловини ўтказади. 


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги

Адлия вазирлиги фуқароларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий фаоллигини янада юксалтириш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, аҳоли орасида кенг кўламли тарғибот ишларини амалга ошираётган ҳуқуқ тарғиботчиларини аниқлаш ва уларни муносиб равишда рағбатлантириш мақсадида “Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчиси” танловини ўтказади.

 Танлов қуйидаги 10 номинация бўйича ўтказилади:
“Ҳуқуқий тарғиботдаги фидойилиги учун”;
“Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши мутахассис”;
“Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши журналист”;
“Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши ОАВ”;
“Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши блогер”;
“Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши сайт”;
“Ҳуқуқий тарғиботдаги энг яхши инновацион лойиҳа”;
“Маҳаллада ҳуқуқий маданиятни юксалтиришдаги фаоллиги учун”;
“Ҳуқуқий тарғиботдаги энг яқин ҳамкор”;
“Энг ёш ҳуқуқ тарғиботчиси”.

Танлов Мустақиллик байрами арафасида ўтказилади. Унда мутахассислиги ва касбидан қатъи назар, Ўзбекистоннинг 18 ёшга тўлган барча фуқаролари иштирок этиши мумкин.

Ғолибларга планшет, смартфон каби қимматбаҳо эсдалик совғалари ва пул мукофотлари топширилади.

Ушбу танлов ЎзМТРК, “Туронбанк” ва Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.


“Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчиси” танловининг қоидалари

1. Танловда Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган фуқаролиги бўлмаган шахслар иштирок этиши мумкин. 

2. Танлов ҳар йили Мустақиллик байрами арафасида ўтказилади. 

3. Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади: 

“Ҳуқуқий тарғиботдаги фидойилиги учун”;

“Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши мутахассис”;

“Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши журналист”;

“Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши ОАВ”;

“Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши блогер”;

“Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши сайт”;

“Ҳуқуқий тарғиботдаги энг яхши инновацион лойиҳа”;

“Маҳаллада ҳуқуқий маданиятни юксалтиришдаги фаоллиги учун”;

“Ҳуқуқий тарғиботдаги энг яқин ҳамкор”;

“Энг ёш ҳуқуқ тарғиботчиси”.

4. Танловда иштирок этиш истагини билдирган ҳар бир номзод ҳужжатлари ва материалларини танлов ташкилий қўмитанинг ишчи органига ариза билан топширади. 

5. Аризага қуйидаги ҳужжатлар ва материаллар илова қилиниши лозим: 

номзоднинг паспорт нусхаси;

номзоднинг резюмеси;

номзоднинг сўнгги бир йил мобайнидаги жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида амалга оширган ишлари ва алоҳида ютуқлари (матбуотда чоп этилган ва веб-сайтларда эълон қилинган мақолалар, буклетлар, плакатлар, рисолалар, савол-жавоб ва шарҳловчи қўлланмалар, фото ва видеоматериаллар ҳамда ҳуқуқий тарғибот олиб борилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар).

6. Ҳужжатлар йилнинг 25 июлига қадар қабул қилинади. Танловга белгиланган муддатдан сўнг топширилган ҳужжатлар ва материаллар кўриб чиқилмайди. 

7. Ишчи орган номзодларни алоҳида журналга қайд этади ва барча ҳужжатларни 30 июль кунига қадар ташкилий қўмитага тақдим этади. 

8. Танлов ғолиби қуйидаги мезонлар асосида аниқланади: 

а) “Ҳуқуқий тарғиботдаги фидойилиги учун” номинацияси бўйича: 

номзод томонидан жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш борасидаги кўп йиллик фаолияти;

устоз-шогирд анъаналари асосида шогирдлар етиштиргани;

ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган адабиётларга муаллифлик ёки ҳаммуаллифлик қилгани;

фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси;

номзоднинг саъй-ҳаракати ёки фаолиятининг ижтимоий аҳамиятга эгалиги;

фуқароларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, давлат мустақиллигини мустаҳкамлашдаги ҳиссаси;

б) “Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши мутахассис” номинацияси бўйича: 

номзоднинг ҳуқуқшунос мутахассислигига бўйича кўп йиллик меҳнат стажи;

йил давомида етакчи босма ва интернет нашрларида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган мақолалар эълон қилгани (камида учта);

конференциялар тўпламларида мақолалари чоп этгани;

аҳоли ўртасида оғзаки ҳуқуқий тарғибот ишларини (маъруза, давра суҳбатлари, семинар, конференциялар) ўтказгани (камида ўн маротаба);

кўргазмали ҳуқуқий тарғибот ишлари (плакат, буклет, флаер ва бошқалар);

номзоднинг саъй-ҳаракати ёки фаолиятининг ижтимоий аҳамиятга эгалиги;

в) “Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши журналист” номинацияси бўйича: 

ҳуқуқий мавзудаги журналистик материалнинг мазмуни ва долзарблиги;

ҳуқуқий мавзудаги журналистик материалда кўтарилган мавзунинг миқёси ва кўлами (туман, вилоят, шаҳар, республика даражасида);

жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган камида учта телелавҳа, радиоэшиттириш, гезета ва журналдаги мақола, интернет материаллари;

г) “Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши ОАВ” номинацияси бўйича: 

ОАВда ҳуқуқий тарғибот материалларининг тез-тез чоп этилиши, эълон қилиниши;

ҳуқуқий маслаҳат йўналишида фаоллик кўрсатгани (фуқароларнинг саволларига берилган малакали жавоблар, доимий рукнлар ташкил этилганлиги устунликка эга);

замонавий усуллардан фойдаланган ҳолда ҳуқуқий тарғибот олиб боргани (инфографикалар, комикслар, карикатуралар ва бошқа замонавий усуллардан фодаланган ҳолда ҳуқуқий тарғибот олиб бориш, камида бешта материал);

ҳуқуқий тарғиботни кенг оммага етказиш ва жамоатчилик фикрини шакллантиришда ҳамкорлик ёрдами (сўровномалар ўтказишга ёрдам бергани, тадбирлар ҳақида хабарлар тарқатгани, репортажлар узатгани, Адлия вазирлиги билан яқиндан ҳамкорлик қилгани);

д) “Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши блогер” номинацияси бўйича: 

аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича туркум метериаллари (йил давомида камида бешта);

жамоатчилик фикрни шакллантиришда ва ҳуқуқий тарғибот йўналишидаги муҳокамаларда фаоллик кўрсатгани;

қонунчиликдаги янгиликларга ҳозиржавоблик билан муносабат билдиргани;

ҳуқуқий масалаларга профессионал ёндашуви;

е) “Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши сайт” номинацияси бўйича: 

ҳуқуқий саводхонликни ошириш бўйича берилган туркум интернет метериаллари (рукн, мақола, хабар, танқидий чиқиш, аудио ва видеоматериал);

ҳуқуқий тарғибот соҳасига кўрсатган амалий ёрдами (ахборот ҳамкорлиги, тарғибот жараёнини ёритишдаги фаоллиги);

сайтга кирувчилар сони;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан яқин ҳамкорлиги;

ж) “Ҳуқуқий тарғиботдаги энг яхши инновацион лойиҳа” номинацияси бўйича: 

ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга ёрдам берадиган инновацион лойиҳа;

мобил иловалар, дастурлар;

ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлардаги гуруҳ ва каналлар, презентациялар, акциялар;

з) “Маҳаллада ҳуқуқий маданиятни юксалтиришдаги фаоллиги учун” номинацияси бўйича: 

маҳаллада аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган давра суҳбатлари, учрашувлар турли тадбирлар ўтказганлиги;

фуқароларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиб, амалий натижаларни қўлга киритганлиги;

маҳалла аҳолиси ўртасида оғзаки ҳуқуқий тарғибот ишлари (маъруза, давра суҳбатлари, семинар, конференциялар) ўтказилганлиги (камида беш маротаба);

номзоднинг саъй-ҳаракати ёки фаолиятининг ижтимоий аҳамиятга эгалиги;

к) “Ҳуқуқий тарғиботдаги энг яқин ҳамкор” номинацияси бўйича: 

ҳуқуқий тарғибот тадбирларига мунтазам ҳамкорлиги учун;

жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган тадбирлар ва бошқа лойиҳаларни амалга оширишда ҳомийлиги учун;

л) “Энг ёш ҳуқуқ тарғиботчиси” номинацияси бўйича (ушбу номинацияда 18 дан 30 ёшгача бўлган номзодлар иштирок этиши мумкин):

етакчи даврий нашрларда ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган мақолалар учун (камида учта);

ёшлар ўртасида оғзаки ҳуқуқий тарғибот ишларида (маъруза, давра суҳбатлари, семинар, конференциялар) иштироки (йил давомида камида ўн маротаба);

кўргазмали ҳуқуқий тарғибот ишлари (плакат, буклет, флаер ва бошқалар) учун;

номзоднинг саъй-ҳаракати ёки фаолиятининг ижтимоий аҳамиятга эгалиги.

9. Танлов ғолибларини аниқлаш мақсадида малакали ҳуқуқшунослар ҳамда тажрибали амалиёт ходимларидан иборат танлов ҳайъати тузилади. 

Танлов ҳайъати ҳар бир номинация бўйича келиб тушган ҳужжатларни йилнинг 1 август кунидан 15 август кунига қадар кўриб чиқади ва номзодлар орасидан танлов ғолибларини аниқлайди ҳамда бу тўғрисида қарор қабул қилади. 

Ғолибларни аниқлашда танлов ҳайъати томонидан тасдиқланган баҳолаш мезонлари асос қилиб олинади. Ҳайъат танловда иштирок этган материаллар ҳақида жамоатчилик томонидан билдирилган фикр-мулоҳазаларни ҳам эътиборга олади. 

10. Танлов ғолибларини тақдирлаш ҳақидаги маълумот Адлия вазирлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади. 

11. Ғолиблар эсдалик нишонлар, дипломлар, статуэткалар, совринлар ва белгиланган миқдордаги пул мукофотлари билан тақдирланади. 

12. Танлов натижаларини эълон қилиш ҳамда ғолибларни тақдирлаш Мустақиллик байрами арафасида танлов ҳайъати аъзолари, иштирокчилар, ижодий жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф қилинган ҳолда амалга оширилади. 

13. Номзодлар томонидан танловда иштирок этиш учун тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда материаллар бўйича изоҳ ёки шарҳ берилмайди ва улар эгаларига қайтарилмайди. 

Танлов учун материалларни қуйидаги манзилга юборинг:

Тошкент, Сайилгоҳ 5

targibot@minjust.gov.uz

Мурожаат учун телефон: 233-75-97