Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 17.08.2018



03:57:37 (GMT +5), Шб, 18 авг 2018

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!! RSS обуна

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!

Адлия вазирлиги аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтиришга қаратилган “Энг яхши ҳуқуқий тарғибот лойиҳаси” танловини йўлга қўймоқда. 


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Адлия вазирлиги аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтиришга қаратилган “Энг яхши ҳуқуқий тарғибот лойиҳаси” танловини йўлга қўймоқда. 

Танловда барча иштирок этиши мумкин. Ғолибнинг лойиҳаси мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш ишларига татбиқ этилади. Муаллифга эса Адлия вазирлигининг рағбатлантирувчи совғалари тақдим этилади. 

Танлов шартлари оддий! Танлов иштирокчилари “Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини қандай ошириш лозим?”, “Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини қай тарзда юксалтириш мумкин?”, “Ҳуқуқий тарғиботнинг замонавий шакллари қандай бўлиши лозим” каби саволларга жавобларни механизм шаклида тасвирлаб беришлари лозим. 

Тайёрланган лойиҳаларни “Ҳуқуқий тарғибот лойиҳаси” деб кўрсатилган ҳолда targibot@minjust.gov.uz электрон почта манзилига жорий йилнинг 15 май кунига қадар юбориш сўралади.