Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 19.10.2019



09:32:02 (GMT +5), Яш, 20 окт 2019

Соғлом бола йили

03
Соғлом оила – жамият таянчи

Фарғонада "Соғлом бола йили" Давлат дастури ижроси юзасидан “Соғлом оила – фаровон жамият асоси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

01
Ватан келажаги соғлом авлод тақдирида

Муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимда 2014 йилни “Соғлом бола” йили деб эълон қилиниши барча юртдошларимиз томонидан мамнуният билан кутиб олинди. Бинобарин, давлатимиз раҳбарининг бундай оқилона қарорга келиши мустаҳкам асосларга эга. Боиси, мустақилликнинг дастлабки йилларидан юртимизда “Соғлом она-соғлом бола” масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди.

28
Соғлом оиланинг ҳуқуқий асоси

Президентимиз ўзининг “Юксак маънавият - енгилмас куч” асарида “Ёшларимизни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, ҳаёт абадийлиги, авлодлар давомийлигини таъминлайдиган маънавият қўрғони бўлмиш оилани мустаҳкамлаш бугунги кунда барчамизнинг наинки асосий вазифамиз, балки инсоний бурчимизга айланишини истардим”, дея алоҳида таъкидлаган эди. Бу бежиз эмас. Чунки оила жамиятнинг пойдеворидир. У қанчалик соғлом, файзу баркали бўлса, жамият ҳам шу қадар мустаҳкам, қудратли бўлади.

27
Соғлом бола – оила қувончи

Сурхондарё вилоятида эрта турмуш қуриш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мавзусига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят адлия, халқ таълими, соғлиқни сақлаш бошқармалари масъул ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

18
Ватан келажаги учун ғамхўрлик

Дунёда давлат ва жамият салоҳиятини, мамлакат қудратини белгиловчи омиллар бисёр. Бироқ уларнинг ҳеч бири шу юртда камол топаётган, юксак маънавиятли, жисмонан соғлом, ҳар томонлама баркамол авлод билан тенглаша олмайди.

17
Инсон ҳуқуқи –бола ҳуқуқидан бошланади

Мамлакатимизда жорий йилнинг “Соғлом бола йили” деб эълон қилиниши, энг аввало оилаларимизнинг соғломлаштирилиши, мустахкамлиги ва ўзимиздан баркамол ва ҳар томонлама ривожланган авлод қолдиришга қаратилгандир.

14
Соғлом бола миллатимиз ёруғ келажагининг мевасидир

Юртбошимиз Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш – ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир” номли маърузасида ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни изчил давом эттириш ва юксак босқичга кўтариш мақсадида 2014 йилни мамлакатимизда “Соғлом бола йили” деб эълон қилиб, ўта муҳим, ҳал қилувчи мезонларни белгилаб бердилар.

12
Оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлиги

Инсон аввало оила бағрида униб-ўсади, шахс сифатида шаклланади. Оиладаги таълим-тарбия, маънавий-ахлоқий қадриятлар кейинчалик одамлар орасида — маҳалла-кўйда, таълим муассасаларида сайқал топади. Шундай экан, ватанимиз ва халқимизнинг эртанги кунини, жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътиборини белгиловчи баркамол авлодни вояга етказишдек улуғ вазифани оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлигисиз ҳал этиб бўлмайди десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

12
Соғлом бола камолотининг асоси

Мамлакатимизда оила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, айниқса, ёш оилаларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, шу орқали жамиятда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

11
Оила-миллат келажаги

Мустақил ватанимизнинг ривожланиши ва ислоҳотларнинг мувафаққияти республикамизда қабул қилинаётган қонунлар сони билан белгиланмайди, балки кўп жиҳатдан халқнинг ҳуқуқий онги, ҳуқуқий маданияти даражаси, амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳияти, қабул қилинаётган қонунлар мазмунини англаб етиши ҳамда уларга амал қилиш даражасига боғлиқдир.