Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 19.10.2019



08:25:21 (GMT +5), Яш, 20 окт 2019

Соғлом бола йили

03
Фарзандингиз кимга тақлид қилади?

Мамълумки, 2014 йил мамлакатимизда «Соғлом бола йили» деб эълон қилинди. Чунки соғлом келажакни фақатгина соғлом авлод барпо этади. Соғломлик тушунчаси фарзандларни нафақат жисмоний ва руҳий, балки маънавий жиҳатдан ҳам ҳеч қандай нуқсонсиз улғайишини ўзида ифода этади.

19
Мустаҳкам оила – жамият равнақи

Президентимиз раҳнамолигида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, интилишлари, ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

11
Буюк тарбия ўчоғи

“Биз оилани ҳаёт давомийлигини таъминлайдиган, келажак насллар тақдирига кучли таъсир кўрсатадиган тарбия маскани сифатида қараймиз.” Мамлакатимиз Конституциясининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимда Президентимиз баён этган ушбу фикр таълим-тарбия масъуллари зиммасига алоҳида муҳим ва масъулиятли вазифаларни юклайди.

25
Гўзал Фарғонага саёҳат

«Соғлом бола йили» Давлат дастури ижроси доирасида Бешариқ, Фурқат, Ўзбекистон, Учкўприк туманларидан 200 нафар ёшларнинг Фарғона шаҳрига саёҳати уюштирилди.

09
Оилани ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг, биринчи навбатда оила ва ёшлар масаласини давлат сиёсати даражасига кўта­риб, уларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш ишлари­ни амалга ошириб келмоқда. Сабаби ҳуқуқий давлат қуриш ва ижтимоий ҳаётнинг демократик асосларини яратиш умуминсоний бойликларнинг, энг аввало шахс умри, соғлиги, обруси, қадри, ҳуқуқ ва манфаатларининг устунлигини назарда тутади.

01
Баркамол шахс мустаҳкам оила маҳсули

ИНСОН камол топиб, вояга етадиган маскан оиладир. Оила барқарорлиги, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш — давлат ва жамият тараққиётининг даражасини белгилаб беради. 

01
Фаровон, тинч-тотув ва аҳил яшаш ўзимизга боғлиқ

ЮРТИМИЗДА мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб оила қадриятини англаш, уни ижтимоий муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлигини таъминлаш борасида эътиборга сазовор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Президентимиз томонидан оилани қўллаб-қувватлашга қаратилган Фармон ва қарорлар қабул қилиниб, ҳаётга татбиқ этилганлиги оила институтини ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бирига айланганлигидан далолат.

30
Оналик ва болалик – давлат муҳофазасида

Мамлакатимизда жисмоний соғлом, маънавий етук, ҳар томонлама уйғун ва баркамол ривожланган, мустақил фикрлайдиган, интеллектуал салоҳиятга, чуқур билим ва замонавий дунёқарашга эга, Ватанимизнинг тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш мақсадида, 2014 йил Президентимиз томонидан “Соғлом бола йили” деб эълон қилинди ва бу борада Давлат дастури қабул қилинди.