Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 19.10.2019



08:52:08 (GMT +5), Яш, 20 окт 2019

Соғлом бола йили

29
Соғлом оила - мустаҳкам жамият гарови

Тарихга назар соладиган бўлсак, бизнинг менталитетимизда қадимдан оилаларга эътибор қаратилган, кексаларга нисбатан ҳурмат туйғуси бўлиб, аёллар эъзозланган, ёшлар тарбиясида кўпни кўрган қарияларнинг роли ўзгача бўлган.

27
Репродуктив саломатлик ва никоҳ ёши

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигига эришган дастлабки йиллариданоқ мамлакатимизда инсон саломатлигини мухофаза қилиш давлат сиёсатининг устувор вазифасига айланди.Ушбу эзгу мақсаднинг руёби йулида соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш учун Президент фармонлари, ҳукумат қарорлари, кўплаб қонунлар қабул қилинди. Энг асосийси, қабул қилинган мазкур мухим меъёрий ва долзарб булганхужжатларнинг ижроси таъминланишига эришиб келинмокда.

27
Соғлом она ва бола - мамлакатимиз таянчи

Мамлакатимизда аҳоли, айниқса, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, оилаларда ва жамиятда соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтириш, навқирон авлоднинг баркамол бўлиб вояга етиши учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари изчил ҳамда босқичам-босқич амалга оширилаяпти.

23
Соғлом ҳаёт тарафдоримиз

Қоровулбозор туман ФҲДЁ бўлими томонидан туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда Қоровулбозор туман Саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежида “Соғлом ҳаёт тарафдоримиз” мавзусида ўтказилган давра суҳбати ҳам айнан юқоридаги масалаларга бағишланди.

04
Соғлом ва мустаҳкам оила - соғлом келажак пойдевори

Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуслари билан 2016 йил “Соғлом она ва бола йили” деб номланди. Албатта, барча қатори биз ФХДЁ соҳа ходимлари ҳам бундан мамнун бўлдик.

09
Соғлом оила – келажак пойдевори

Мамлакатимизда истиқлолнинг дастлабки йилларидан бошлаб оилани ижтимоий муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлигини таъминлаш борасида эътиборга молик ишлар амалга ошириб келинмоқда. Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур, қудратли элнинг фарзандлари соғлом бўлур. Истиқлол йилларининг шиорига айланиб улгурган ушбу ҳикматли ибора ҳар бир юртдошимизнинг қон-қонига сингиб кетган. Айтиш жойизки, ўтган йиллар мобайнида мамлакатимизда соғлом авлодни вояга етказиш, умуман олганда, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш масалаларигажиддий эътибор қаратиб келинмоқда.

25
Оила мустаҳкамлиги гарови

“Шарқда қадим-қадимдан оила муқаддас Ватан саналган. Агар оила соғлом ва мустахкам бўлса, маҳаллада тинчлик ва ҳамжиҳатликка эришилади. Бу эса ўз навбатида, оилада шаклланган маънавий-ахлоқий анъаналар ва шу асосида келиб чиқувчи вазифаларнинг нечоғли адо қилинишига узвий боғлиқдир. Чунки оилада икки ёшни бир-бирини тенг кўриши, бир-бирини ҳурмат қилиши ва кечира билиши, ўзаро муносабатларидаги сирларини махфий тута билиши ва эъзозлай олишлари, бир-бирларига чексиз самимият кўрсата билишлари, ғамҳўрлик қилишлари, ҳар қандай вазиятларда бир-бирларига суяна олишлари, ишончлари, бардошларидан иборат. Маънавий – ахлоқий омилсиз оила мўрт, омонат бўлади.

04
Соғлом бола — халқимиз ғурури келажагимиз давомчиси

МАЪЛУМКИ, истиқлол йилларида мамлакатимизда ёшлар камолоти давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланди. Бундай ғамхўрликнинг натижаси бугун ёшларимизнинг эришаётган ютуқларида, улар забт этаётган юксак марраларда акс этмоқда. Зеро, ерга қадалган ниҳол ҳам яхши парвариш қилинган жойда униб, яшнаб, куртак ёзади. Соғлом авлод тарбияси ва камолоти йўлида қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг ижроси давлатимизнинг ҳар бир идорасида масъулият билан амалга оширилмоқда.

08
Соғлом бола – оила қувончи

“Соғлом бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида Жиззах вилоятида ҳомиладор аёлларнинг 85 фоизи перинатал ультратовуш скрининг текширувидан ўтказилди.

30
Она ва бола соғлиги давлатимизнинг бебаҳо бойлигидир

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган “Соғлом она — соғлом бола” концепцияси замирида она ва бола саломатлигини асраш вазифаси, келажак авлодларнинг камолотини таъминлашдек эзгу мақсад мужассам. Аҳолининг репродуктив саломатлигини таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилишни янада яхшилаш, оила инс­титутини мустаҳкамлаш борасида белгиланган вазифаларнинг босқичма-босқич бажарилиши натижасида фертил ёшидаги аёлларни мукаммал тиббий кўрикдан ўтказиш йўлга қўйилди. Оила шифокорлари тиббий-профилактика тадбирларини доимий равишда амалга оширмоқда.