Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 19.10.2019



20:22:09 (GMT +5), Шб, 19 окт 2019

Туман адлия бўлими фаолиятидан

Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Одил ҲОЛИҚОВ, Бўстонлиқ туман адлия бўлими бошлиғи

"Инсон ва қонун" газетасининг 2018 йил 16 октябрь кунги сонида "Адлия аралашгач..." рукни остида Бўстонлиқ тумани адлия бўлими бошлиғи Одил Ҳолиқовнинг "1,2 миллиард сўмлик компенсация пули тўлаб берилди" сарлавҳали мақоласи чоп этилди.

Қуйида мақолада кўтарилган масалалар келтирилмоқда.

 

1,2 МИЛЛИАРД СЎМЛИК КОМПЕНСАЦИЯ ПУЛИ ТЎЛАБ БЕРИЛДИ

 

БЎСТОНЛИҚ туман адлия бўлими томонидан тумандаги Чорбоғ қўрғони, Чорбоғ маҳалласи, 16-уйда жойлашган дала-ҳовлининг эгаси С.Хўжа-Аҳмедовнинг Президент виртуал қабулхонасига ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди. Аниқланишича, жорий йил ёз ойининг бошларида туман ҳокимининг тегишли қарори билан мазкур дала-ҳовли бузиладиган бўлди.


“ТОSНКЕNТ VILОYАТI ВАНОLАSН VА КОNSАLТING МАR­КАZI” МЧЖ томонидан мазкур кўчмас мулк 1 миллиард­ 366 миллион 830 минг 431 сўмга баҳоланди. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги қарори билан тасдиқланган “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 13-бандида “Пул компенсацияларини тўлашнинг аниқ муддатлари ва тартиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарори билан, бузиш бошлангунгача пул компенсациясини тўлаган ҳолда белгиланади”, деб қайд этилган. Шунга қарамасдан, аризачига бошқа ҳудуддан ер майдони ажратилдию, лекин тегишли компенсация пули тўланмасдан дала-ҳовлиси бузилган. 


Туман адлия бўлими томонидан фуқарога ер ажратилганлиги ва унинг ердан фойдаланиш ҳуқуқи эвазига 126.635.330 сўм маблағ чегирилган ҳолда қолган 1 миллиард 240 миллион 195 минг сўм компенсация пулини ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судига даъво ариза киритилди. Энг муҳими, компенсация пули туман ҳокимлиги томонидан иш судда кўрилгунга қадар тўлаб берилди.


Каналга уланиш