Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 19.08.2019



00:42:37 (GMT +5), Сш, 20 авг 2019

Давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини таҳлил қилиш соҳасида Адлия вазирлигининг вазифалари

Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : А. Сайдахмедов, Давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари

         Ривожланган давлатлар тажрибасидан маълумки, жадал ривожланиб бораётган жамиятнинг янада юксак муваффақиятларга эришиши давлат бошқарувини ислоҳ қилиш билан чамбарчас боғлиқдир.

         Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти қуришга, эркин бозор муносабатларига ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни ривожлантиришга, халқ осойишта
ва фаровон ҳаёт кечириши учун шарт-шароитлар яратишга, халқаро майдонда Ўзбекистоннинг муносиб ўрин эгаллашига қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

         Бироқ, бугунги кунда давлатимиз ўз олдига қўйган мақсадларига эришишига тўсқинлик қилувчи айрим муаммолар мавжуд бўлиб, мазкур муаммоларни бартараф этиш учун давлат бошқаруви тизимини тубдан ислоҳ қилишни тақозо этди.

         Хусусан, қабул қилинган Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси ушбу ислоҳотларнинг яққол намоёндаси бўлиб, концепцияда давлат бошқаруви тизимини оптималлаштириш, ортиқча ва хос бўлмаган функциялар ва вазифаларни бартараф этиш орқали марказлаштиришдан чиқариш, такрорийлик ва паралелликка барҳам бериш, функциялар ва вазифаларни бажариш самарасини ошириш, иқтисодиётнинг хусусий секторига маъмурий таъсирини камайтириш назарда тутилган.

         Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясида назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишида, сўзсиз, инновацион ривожланишнинг замонавий тенденциялари ва жаҳон стандартларини ҳисобга олган ҳолда давлат бошқаруви тизимини модернизация қилишда Адлия вазирлиги томонидан ҳам кенг кўламли чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилди.

Ўз навбатида, Маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида Адлия вазирлигига бир қатор қўшимча вазифа ва функциялар юклатилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон қарори билан Адлия вазирлигига давлат бошқаруви тизими самарадорлигини ушбу соҳада тегишли ислоҳотларни амалга ошириш бўйича асосланган таклифларни ишлаб чиққан ҳолда комплекс ва танқидий таҳлил қилиш вазифаси юклатилди.

Мазкур қарорга мувофиқ, эндиликда Адлия вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишларидан бири этиб:

давлат органлари ва ташкилотларининг бир бирини такрорловчи функцияларини чиқариб ташлаш;

давлат бошқаруви тизимини ортиқча ва хос бўлмаган вазифалар, функциялар ва ваколатларни чиқариб ташлаш ҳисобига оптималлаштириш ва номарказлаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш;

давлат бошқаруви самарадорлигини такомиллаштириш ва ошириш, жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этиш бўйича таклифларни тайёрлаш ва тегишли давлат органлари ва ташкилотларига киритиш;

иқтисодиёт тармоқларига бўлган маъмурий таъсирни янада қисқартириш ва бошқарувнинг бозор механизмларини кенгайтириш бўйича чоралар кўриш;

давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида давлат-хусусий шериклик механизмларини қўллаш самарадорлигини ўрганиш, уларни янада такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш ҳисобланади.

Юқоридагиларга кўра, мамлакат тараққиётининг замонавий босқичида кенг кўламли ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилиши, давлат бошқарувининг мутлақо янги ва самарали фаолият юритувчи тизимини яратиш Адлия вазирлигининг асосий мақсадларидан бирига айланди.