Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Телефон (девонхона): (+998 71) 233-13-05
Факс: (+998 71) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Вазирлик кутубхонаси

Адлия вазирлигининг Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси ҳузуридаги кутубхона фаолияти тўғрисида.

Юртимизда олиб борилаётган туб ислоҳотлар натижасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга алоҳида эътибор бериб келинмоқда.

Хусусан, 2010 йил 12 ноябрда юртбошимиз И.А.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қўшма палаталарининг йиғилишида “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”нинг учинчи устувор йўналишида ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлашга, ҳар бир фуқаро эркин ахборот олиши учун мамлакатимизда барча шарт-шароитлар яратиб берилиши лозимлиги тўғрисида тўхталиб ўтган эди.

Мазкур йўналиш бўйича юртимизда бир қатор ишлар амалга оширилиб, 2011 йил 13 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси “Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида”ги ЎРҚ-280-сонли Қонунининг қабул қилиниши ахборот-кутубхона фаолиятини шакллантиришга қаратилган муҳим қадам бўлди.

Бу соҳада, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳам бир қатор самарали ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий кутубхонаси Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси қошида ташкил этилган бўлиб, кутубхонадан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазиининг 2010 йил 17 майдаги 30-ум-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппаратида қонун ҳужжатлари ва адабиётлар фондини шакллантириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низом билан тартибга солинади.

Адлия вазирлиги кутубхона фондини Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатлар Қонун ҳужжатларининг расмий матнлари ҳамда уларнинг расмий нашрлари, шунингдек юридик ва бошқа адабиётлар, монографиялар, шарҳлар, дарсликлар, тўпламлар, журналлар, газеталар ташкил этади.

Бундан ташқари, вазирлик кутубхонаси Ўзбекистон ССР ташкил топган вақтдан бошлаб бугунги кунга қадар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар архивини қамраб олган.

Вазирлик кутубхонасида қонун ҳужжатларининг расмий нашрлари алоҳида йиғма жилдларга солиниб, махсус шкафларда ва махсус стеллажларда манбалар тури бўйича хронологик тартибда сақланиб келинмоқда.

Шу билан бирга кутубхонада Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатларининг картотекаси мавжуд. Картотека собиқ Ўзбекистон ССР давридан бошлаб юритиб келинаётган бўлса-да, картотеканинг турли соҳаларда бойитилиб борилиши мустақиллик даврига тўғри келади ва ҳозирда ҳам бу борада бир қанча ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Шуни айтиб ўтиш ўринлики, кутубхонада юриспруденциянинг ҳар бир йўналиши бўйича манбаларнинг мавжудлиги фойдаланувчиларга хар томонлама имкониятлар яратиб бермоқда.

Кутубхонадаги мавжуд қонун ҳужжатлари ва адабиётлар фондидан вазирлик марказий аппаратининг барча ходимлари, шунингдек бошқа идораларининг вакиллари эркин фойдалинишлари учун барча қулайликлар яратиб берилган.

Яна бир аҳамиятли томони, вазирлик марказий аппаратининг кутубхонасида алоҳида ўқув зали мавжуд бўлиб, ушбу ўқув залда марказий аппарат ва ҳудудий адлия органларининг ходимлари, бошқа ташкилотлар вакиллари мурожаатига асосан тегишли қонун ҳужжатлари ёки бошқа юридик адабиётлар билан танишишлари учун имкониятлар яратиб берилган.

Шунингдек, муҳим масалалар юзасидан ишчи гуруҳ таркибида ҳал қилиш ёки турли мазмундаги семинарлар ўтказиш учун мўлжалланган катта мажлислар столи билан жиҳозланган.

Кутубхона ўқув зали Интернет тармоғига уланган компьютер билан жиҳозланган бўлиб, фойдаланувчилар учун маълумотларни тез ва самарали олишлари учун қулайликлар яратилган.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикси Адлия вазирлиги кутубхона фондида қуйидаги нашрлар мавжуд бўлиб, у доимий равишда янги адабиётлар билан тўлдирилиб келмоқда:

1. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари матнларининг 5500 дан ортиқ нусхаси;

2. “Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси ахборотномаси”, “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами”, “Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами” каби 1820 дан ортиқ расмий нашрлар, шунингдек МДҲ давлатларининг 2000 га яқин қонун ҳужжатларининг расмий нашрлари;

3. Турли соҳаларга оид 2986 номдаги 4050 дан ортиқ юридик адабиётлар, кодекслар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламлари ва бошқа адабиётлар, жумладан:

- Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг мамлакатда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, фуқаролик жамиятини барпо этишга қаратилган асарлари (Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 1-19 том асарлари, жумладан “Жаҳон инқирозининг оқибатларини енгиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ва тараққий топган давлатлар даражасига кўтариш сари” 18-том, “Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш - мамлакатимиз тараққиётининг асосий мезонидир”19-том, “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида”);

- Ўзбекистон Республикаси кодекслари ва уларга шархлар;

- Турли соҳаларга оид норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламлари (“Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари ва хўжалик бирлашмаларида ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш масалалари бўйича методик тавсиялар”, “Тадбиркорликка оид қонун ҳужжатлари тўплами” 1-5 том);

- Юриспруденциянинг барча соҳасига оид юридик адабиётлар ва дарсликлар (Давлат ва ҳуқуқ назарияси, Жиноят ҳуқуқи, Криминалистика ва ҳ.к.);

- Юридик луғатлар ва энциклопедиялар (12 томлик Ўзбекистон миллий Энциклопедияси, 51 томлик Ўзбекистон совет энциклопедияси ва ҳ.к.);

- Тарихий ва бадиий адабиётлар (Саҳий Бухорий, “Древний и средневековый Андижан”, “История государственности Узбекистана” ва ҳ.к.);

- Халқаро ташкилотлар томонидан нашр этиладиган адабиётлар (“Бирлашган миллатлар ташкилотининг корруцияга қарши конвенцияси”, “Образование в области прав человека”, “Обзор законодательства государств-членов Евразийского экономического сообщества в сфере регистрации актов гражданского состояния” 
ва ҳ.к.)

- Россия Федерацияси ва бошқа МДҲ давлатлари юридик адабиётлари (Сборник нормативно-правовых актов о федеральной юстиции, Комментарии к Уголовно-процессуальному кодексу Республики Казахстан ва ҳ.к.)

- Хорижий мамлакатларнинг юридик адабиётлари (АҚШ қонунчилигини ўзида аск этган Мартин Хаббелнинг “Law directory”, Корея иқтисодий-қонунчилик масалаларига оид “History of Economic law in Korea” ва ҳ.к.)

- СССР ва Ўзбекистон ССР давридаги қонун ҳужжатлари тўпламлари ва бошқа юридик адабиётлар.

4. Ўзбекистон Республикасининг 27 номланишдаги2007-2011 йилларнинг газета ва юридик журналлари, жумладан “Халқ сўзи”, “Народное слово”, “Правда Востока”, “Ўзбекистон овози”, “Адолат”, “Хуррият” газеталари ва “Ҳуқуқ ва бурч”, “Uzbekistan today”, “Uzbekistan & Central Asia”, “Жамият ва бошқарув”, “Фуқаролик жамияти” каби юридик журналлари.

5. Россия Федерациясининг 25 номдаги 2007-2011 йилларнинг газета ва юридик журналлари жумладан, “Московская правда”, “Адвокат”, “Комсомольская правда” газеталари ҳамда “Адвокатская правда”, “Государство и право”, “Законодательство”, “Право и экономика”, “Российская юстиция”, “Российский адвокат”, “Труд и право”, “Экологическое право”, “Закон и право” юридик журналлари.