Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Қонунчилик

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Lex.uz маълумотлар базаси

LexUz нима?

LexUz — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси бўлиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 304-сонли «Қонун ҳужжатларини туркумлашни такомиллаштириш ва ҳуқуқий ахборотларни тарқатишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорини бажариш мақсадида яратилди.

LexUz нинг мақсади, аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини кўтариш, қонунчилик ҳужжатларидан юридик ва жисмоний шахсларнинг кенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш, жамиятни ҳуқуқий ахборотлаштириш тизимини такомиллаштиришдан иборатдир.

LexUz дан фойдаланиш учун нима керак?

LexUz фойдаланувчиларга Интернет орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни олишга имконият яратади. Тизимдан фойдаланиш учун Интернетга уланган компьютер (ёки бошқа ускуналар) ва рўйхатдан ўтиш учун фойдаланувчининг ҳақиқий электрон почта манзили керак.

Рўйхатдан ўтгандан сўнг фойдаланувчининг электрон почта манзилига тизимга кириш учун логин ва парол сўз юборилади. Шунинг учун, рўйхатдан ўтаётганда тўғри ва мавжуд электрон почта манзили киритиш жуда ҳам муҳимдир.

LexUz да қандай маълумотларни топиш мумкин?

LexUz фойдаланувчилари тизимдан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни топиш мумкин. Улар орасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, кодекслар ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармонлари, Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган идоравий норматив ва бошқа ҳужжатлар мавжуд.

Ҳозирда, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази Ўзбекистон Республикаси қўшилган ёки ратификация қилган халқаро ҳужжатларни тизимга киритиш устида иш олиб бормоқда. Бу эса, албатта, фойдаланувчиларга қўшимча қулайликлар яратади.

LexUz нинг бошқа тизимлардан қандай афзалликлари бор?

Ўзбекистонда ҳуқуқий-норматив ҳужжатларни тарқатувчи бир неча дастурлар мавжуд. LexUz нинг улардан қўйидаги афзалликлари билан ажралиб туради:

  • Мобиллик. LexUz тизимидан дунёнинг исталган нуқтасидан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун фақат компьютер (ёки бошқа ускуналар) ва Интернет тизими керак бўлади. Қўшимча ҳеч қандай дастур ўрнатиш зарур эмас.
  • Қулайлик. Бошқа мавжуд дастурларни доимо янгилаб бориш лозим, бу эса фойдаланувчилардан қўшимча маблағ ёки вақт талаб қилади. LexUz тизимида эса фойдаланувчи бу ҳақда бош қотиришига ҳожат йўқ.
  • Ишончлилик. LexUz тизими Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш марказига тегишлидир ва бу тизимдаги маълумотнинг ишончлилигини таъминлайди.
  • Бепуллик. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 340-сонли «Қонун ҳужжатларини туркумлашни такомиллаштириш ва ҳуқуқий ахборотларни тарқатишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан 2010 йил 1 январдан бошлаб барча фойдаланувчиларнинг Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан текин фойдаланиши бергиланган.