Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Интерактив хизматлар

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Бошқа фойдали маълумотлар

Рўйхатга қайтиш

Ҳудудий адлия органларидан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар

Кўчириб олиш


Нодавлат нотижорат ташкилотларига оид қонун ҳужжатлари уларнинг самарали фаолият кўрсатишлари учун кафолатдир

Мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтларини фаолият юритиши учун норматив-ҳуқуқий база мунтазам равишда такомиллаштирилиб борилмоқда. Шунингдек, ушбу соҳадаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини инобатга олиш, тартибларни соддалаштириш ва нодавлат нотижорат ташкилотлари учун қулайликлар ва енгилликлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2013 йил 12 декабрдаги қарорида нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти ва молиявий ҳолатининг ўзига хос жиҳатларидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 53-моддасида белгиланган юридик шахслар олти ой мобайнида банк ҳисобварақлари бўйича пул операцияларини ўтказиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган тақдирда уларни тугатиш учун асос бўлишини назарда тутувчи қоида ННТларга жорий этилмаслиги мустаҳкамлаб қўйилди.

Бу эса, ўз навбатида рўйхатдан ўтиб, кейинчалик маълум иқтисодий сабабларга кўра вақтинчалик молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатилиши талаби мавжудлиги сабабли нодавлат нотижорат ташкилотларининг сонини камайиши мумкинлиги ҳолатларига чек қўйилди.

Шу билан бирга, нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи миқдори 5 бараварга, уларнинг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган йиғимлар миқдори 2,5 бараварга камайганлиги, Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган нодавлат нотижорат ташкилотининг алоҳида бўлинмаларини давлат рўйхатидан ўтказишда давлат божи олинмаслиги, давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги мурожаатлари икки ой муддат ўрнига бир ой муддатда кўриб чиқилиши белгиланганлиги, рўйхатдан ўтказишда таъсис ҳужжатларни нотариал тасдиқлаш ва бошқа қўшимча талаблар бекор қилинганлиги, нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ҳисоботлар топшириш ва тадбирларни келишиш тартиблари осонлашганлиги, нодавлат нотижорат ташкилотлари мансабдор шахслари томонидан қонун бузилиши ҳолатлари содир этилганда жавобгарлик чоралари енгиллашганлиги ва бошқа нормалар бунга яққол мисол бўла олади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ҳамда халқаро шартномаларида мустаҳкамланган нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан риоя этилишини назорат қилиш вазифаси юклатилди.

Бунинг натижасида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни ва нуфузи ҳамда уларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, таълим, соғлиқни сақлаш ва барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳатлардаги иштироки сезиларли даражада ошди.

Мисол тариқасида, мустақилликка эришган дастлабки даврда Республикамизда 100 тага яқин нодавлат нотижорат ташкилоти фаолият кўрсатиб келган бўлса, бугун кунда юртимизда 8700 га яқин нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда 130 мингдан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотларининг бошланғич ташкилотлари фаолият кўрсатиб келмоқда.

Хусусан, биргина жорий йил яъни 2016 йил 25 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунида ҳам нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи нормаларни эркинлаштириш бўйича қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонунининг 22-моддасига киритилган ўзгартиришга кўра рўйхатга олувчи органга нодавлат нотижорат ташкилотининг ваколатхоналари ва филиалларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тартибда тасдиқланган нусхасини тақдим қилиш талаби бекор қилинди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг “Жамоат фондлари тўғрисида”ги Қонунининг 2-моддасига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг ташкил этилиши, фаолияти, қайта ташкил этилиши ҳамда тугатилишининг ўзига хос хусусиятлари алоҳида қонун ҳужжати билан тартибга солиниши тўғрисидаги иккинчи қисм билан тўлдирилди.

Бу эса, бугунги кунда нодавлат нотижорат ташкилотларини молиявий қўллаб-қувватловчи асосий фонд ҳисобланган юридик шахсга нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлашда ўзига хос янги имкониятларни кўзда тутувчи норма бўлди.

Ушбу қонуннинг 4-моддасига эса, нафақат республика миқёсидаги жамоат фондлари, балки халқаро миқёсдаги жамоат фондларини ташкил қилиш имконини берувчи янги норма киритилди.

Муқаддам “Жамоат фондлари тўғрисида”ги Қонуннинг 5-бандида республика ва маҳаллий жамоат фондларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган ваколатхоналари ва филиаллари юридик шахс бўлмаслиги белгиланган бўлса, мазкур Қонуннинг 5, 13 – 16-моддаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра республика ва маҳаллий жамоат фондларининг ҳам Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхона ва филиаллари юридик шахс мақомига эга бўла олиш имконияти юзага келди.

Шу билан бирга, 2016 йил 25 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунига асосан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 239 ва 2391-моддаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятни амалга ошириш тартибини бузганлиги учун белгиланган жарималар миқдори тегишли равишда уч-тўрт баробаргача камайтирилди.

Хулоса қилиб айтганда ушбу қабул қилинган қонун ҳужжатлари ННТларнинг ҳуқуқий мақоми, роли ва аҳамиятини кучайтиришга қаратилгандир. Бундан кўзланган мақсад уларнинг янада самарали фаолият олиб боришларини таъминлашдан иборат.

Р.Эшбоев, Адлия вазирлиги масъул ходими 


Нодавлат, нотижорат ташкилотларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни ва роли

Маълумки, жамиятнинг “учинчи сектори” – нодавлат нотижорат ташкилотларининг (ННТ) ижтимоий-сиёсий ҳаётда нечоғли ўрин тутганига қараб, ҳар қандай давлатнинг демократлашув даражаси ҳақида хулоса чиқариш мумкин. Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари бораётган Ўзбекистонда ҳам мазкур секторни ривожлантириш учун мустақилликнинг илк йиллариданоқ мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратилди. Коституциямизнинг жамоат ташкилотларига бағишланган 13 – бобида белгилаб қўйилган ҳуқуқий шарт-шароитлар ҳам фикримиз исботидир.

ННТлар фаолиятининг ҳуқуқий асослари “Жамоат бирлашмалари тўғрисида”, “Жамоат фондлари тўғрисида”, “ННТлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”, “Ҳомийлик тўғрисида”, “Сиёсий партиялар тўғрисида”, “Ўз-ўзини бошқариш органлари тўғрисида”ги ва бошқа қонунларда белгилаб қўйилган. Шунингдек, Республика Президентининг “Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтлари ривожланишига кўмаклашиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг “Нодавлат нотижорат ташкилотларини, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қўшма қарори ҳам мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтлари фаоллигини кучайтиришда муҳим омил вазифасини бажармоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Олий Мажлис Сенатининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлашни кучайтиришнинг чора-тадбирлари тўғрисида”ги қўшма Қарорига мувофиқ, Олий Мажлис ҳузурида ННТлар ва фуқаролик жамиятини бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фондининг ташкил этилиши ҳам фикримиз далилидир.

Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрда бўлиб ўтган қўшма мажлисидаги маърузасида таъкидланганидек: “Фуқаролик институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳозирги кунда демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим омилига айланмоқда, фуқароларнинг ўз салоҳиятларини рўёбга чиқариши, уларнинг ижтимоий, социал-иқтисодий фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш учун шароит яратмоқда, жамиятда манфаатлар мувозанатини таъминлашга кўмаклашмоқда.

Бундай ташкилотларнинг обрўси ошиб, мустаҳкамланиб боргани сари фуқаролик жамияти институтларининг давлат ва ҳокимият тузилмалари фаолияти устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги роли жамиятимизда тобора ортиб бормоқда. Бугунги кунда жамоатчилик ва фуқаролик назорати институти жамиятнинг давлат билан ўзаро самарали алоқасини таъминлаш, одамларнинг кайфиятини, мамлакатда кечаётган ўзгаришларга муносабатини аниқлашнинг муҳим воситаларидан бирига айланмоқда”.

Мамлакатимизда мустақиллик шарофати туфайли шахс ўз қадр-қиммати, ор-номуси ва ғурурини англаши, “Мен – эркин инсонман” деган туйғуни теран ҳис этиб яшаши учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Зеро, мустақиллик – бу ҳуқуқ. Мустақиллик – инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг асосий омилидир.

Асосий Қонун – Конституциямизда мустаҳамлаб қўйилган фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари орасида касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш ҳуқуқи мавжуд экани ҳам истиқлол самарасидир.

Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан аҳолининг турли ижтимоий ва социал гуруҳлари манфаатларини ифодаловчи, юртимизда шаклланаётган фуқаролик жамиятининг асосий институтлари нуфузи ҳамда таъсирини кучайтириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳозирги кунда юртимиздаги фуқаролар йиғинлари ва ўзини ўзи бошқариш органлари – маҳаллалар сони 10 мингдан ортиқни ташкил этади. Фуқаролик жамиятининг ноёб ва бетакрор миллий институти бўлмиш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жумладан, маҳаллалар фақат бизнинг халқимиз турмуш тарзига, жамиятимиз ҳаётигагина хос миллий демократия мактабидир.

Конституциямизнинг 105-моддасига кўра: “Шаҳарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек улар таркибидаги маҳаллаларда ҳамда шаҳарлардаги маҳаллаларда фуқароларнинг йиғинлари ўзини ўзи бошқариш органлари бўлиб, улар икки ярим йил муддатга раисни (оқсоқолни) ва унинг маслаҳатчиларини сайлайди. Ўзини ўзи бошқариш органларини сайлаш тартиби, фаолиятини ташкил этиш ҳамда ваколат доираси қонун билан белгиланади”.

Ушбу конституциявий қоида ва унинг асосида қабул қилинган қонунларнинг ҳаётимизга чуқур жорий этилиши туфайли истиқлол йилларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг ривожига катта ҳисса қўшаётир.

Фуқаролик жамиятининг оммавий ахборот воситалари каби муҳим институти ҳам жадал ривожланиб бормоқда. Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган 1250 дан зиёд оммавий ахборот воситасининг аксарияти нодавлат ҳисобланади.

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ахборот соҳасини декмократлаштиришда муҳим роль ўйнамоқда.

Мамлакатимиз ижтимоий ҳаётини ва давлат қурилишини демократлаштиришда фуқаролик жамияти институтлари ўрни ва аҳамиятини янада ошириш, уларнинг ҳақиқий мустақиллигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Чунки фақат эркин, молиявий жиҳатдан мустақил фуқаролик жамияти институтларигина ўз олдида турган вазифаларни тўлақонли адо эта оладилар.

Албатта, бунда уларнинг давлат органлари томонидан қўллаб-қувватланиши, умуман, давлат ва нодавлат ташкилотлар ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг кенг йўлга қўйилиши мақсадга мувофиқдир.

Шу маънода, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти тизимининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятидан ҳар бири инсон ҳуқуқлари бўйича тегишли миллий демократик институтларига эга. Жумладан, мамлакатимизда Омбудсман, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, «Ижтимоий фикр» жамоатчилик маркази, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти каби инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар ва бошқа бир қатор ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда.

Ўз галида, “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамиятига” ўтиш жараёни ҳам мустаҳкам ҳуқуқий асосда, Конституция устуворлиги тамойилига мувофиқ равишда кечмоғи даркор.

Шу маънода, истиқлол йилларида мамлакатимизни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик институтларининг роли ва аҳамиятини кучайтиришга, фуқароларнинг энг муҳим социал-иқтисодий муаммоларини ҳал этишга қаратилган 200 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилингани диққат сазовордир.

Бир сўз билан айтганда, истиқлол йилларида Ўзбекистонда жамоат бирлашмалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисида қонунчилик тизими яратилди. Шунинг ўзи ҳам ўтган давр мобайнида бу соҳа ривожига бўлган катта эътиборни кўрсатади.

Кейинги йилларда фуқаролик жамияти институтлари тизимида нодавлат нотижорат ташкилотларини тобора ривожлантириш, уларнинг мустақил иш юритиши ва чинакам мустақиллигини таъминлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий, моддий-техникавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни кучайтиришга қаратилган “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши муҳим аҳамият касб этди.

Шунингдек, “Жамоат фондлари тўғрисида”ги, “Ҳомийлик тўғрисида”ги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтлари ривожланишига кўмаклашиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва бошқа қатор ҳужжатлар қабул қилинди ва улар фуқаролик жамияти институтлари ижтимоий фаоллигини кучайтиришда муҳим омил вазифасини бажармоқда.

Мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантиришда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг “Нодавлат нотижорат ташкилотларини, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қўшма қарори ҳам алоҳида аҳамиятга эга бўлди.

Ўз навбатида, Олий Мажлис ҳузурида Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда ушбу Жамоат фонди маблағларини бошқарадиган, таркибига ваколатли вакиллари билан бирга депутатлар, молиявий тузилмаларнинг масъул ходимлари кирган Парламент комиссиясининг ташкил қилингани ва самарали фаолият олиб бораётгани эътиборга сазовордир.

Мазкур комиссиянинг фаолияти «учинчи сектор» деб ном олган фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлашга давлат бюджетидан ажратилган молиявий маблағларни янада очиқ, ошкора, аниқ йўналтирилган ва энг муҳими, демократик асосда тақсимлашни таъминлаш имконини бермоқда. Бу эса нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг ташкилий-техникавий ва иқтисодий негизини мустаҳкамлашга самарали таъсир кўрсатмоқда.

Сўнгги йилда Давлат дастурини рўёбга чиқаришда иштирок этаётган нодавлат нотижорат ташкилотлар сони қарийб икки бараварга кўпайди.

Юртимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа фуқаролик институтлари ролини янада кучайтириш фуқаролик жамиятини шакллантириш, демократлаштириш ва мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашуви бўйича ўз олдимизга қўйган мақсадимизни рўёбга чиқаришда ҳеч бир муболағасиз ҳал қилувчи омил ҳисобланади.

Президентимиз таъбири билан айтганда, биз ўз олдимизга қўйган узоқ муддатли стратегик мақсадлар, яъни замонавий ривожланган демократик давлатлар қаторига кириш, халқимизнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаш борасидаги саъй-ҳаракатларимизга бугунги кун нуқтаи назаридан холисона баҳо беришимиз табиийдир.

Ва айни шундай амалий ёндашув билан мамлакатимизда бошқа кўплаб соҳалар қатори демократик ислоҳотларнинг муҳим таркибий қисми бўлган фуқаролик жамияти институтларини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, фуқароларимизга ўз ҳаёти ва бутун жамият ҳаётини бошқаришда ва ташкил этишда фаол иштирок этиш учун кенг имкониятлар яратишда қайси масалаларни биринчи галда ҳал этиш зарурлигига доимо жиддий эътибор қаратиб келинмоқда.

Буларнинг барчаси, ҳеч шубҳасиз, демократик ислоҳотларимиз изчил, тадрижий, босқичма-босқич ва узлуксиз жараён эканини яна бир бор исботлайди.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрда бўлиб ўтган қўшма мажлисида Президентимиз томонидан баён этилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” юртимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ғоят муҳим воқеа бўлганини таъкидлаш жоиз.

Жумладан, фуқаролик жамияти институтларининг янада ривожланишига эришиш, амалга оширилаётган ислоҳотларимизнинг очиқ-ошкоралиги ва самарадорлигини таъминлашда, уларнинг ролини кучайтиришда “Ижтимоий шериклик тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик назорати тўғрисида”ги янги қонунлар, атроф-муҳитни ҳимоя қилишни таъминлаш тизимида нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли ва ўрнини белгилашга қаратилган “Экологик назорат тўғрисида”ги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва бошқа қатор қонун ҳужжатларини қабул қилиш белгилаб берилди.

Президентимиз таъкидлаганидек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш институти – маҳалла фаолиятининг ташкилий асосларини янада такомиллаштириш, унинг вазифалари кўламини кенгайтириш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан ўзаро яқин муносабатларини таъминлаш алоҳида долзарб аҳамият касб этмоқда.

Бу вазифани ҳал қилишда «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ва «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги қонунларни янги таҳрири қабул қилинди.

Шулар қаторида соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳолини, айниқса, ёшларни иш билан таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлаш ва шу каби катта социал аҳамиятга молик бошқа масалалар бўйича муҳим давлат дастурларини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокининг ҳуқуқий асосини яратиб берадиган қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилаётгани эътиборга моликдир.

Мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва эркин ривожлантириш, уларнинг жамиятни демократик ўзгартириш ва либераллаштиришда фаол иштирок этишини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий шароитлари, иқтисодий ва ҳуқуқий кафолатларини яратиш бўйича улкан кўламли ишлар амалга оширилаётганини алоҳида қайд этиш мақсадга мувофиқдир.

Шундай қилиб, Президентимиз таъкидлаганидек, “фуқаролик институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳозирги кунда демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим омилига айланмоқда, фуқароларнинг ўз салоҳиятларини рўёбга чиқариши, уларнинг ижтимоий, социал-иқтисодий фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш учун шароит яратмоқда, жамиятда манфаатлар мувозанатини таъминлашга кўмаклашмоқда”.

Буларнинг барчаси давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитаётган буюк Қомусномамиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси шарофати туфайлидир.

У.Машарипов, Хоразм вилоят адлия бошқармаси масъул ходими 


Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш ҳамда улар фаолиятини янада такомиллаштириш

Давлатимиз томонидан амалга оширилаётган қонун ижодкорлиги соҳасидаги ҳар қандай ислоҳот, қабул қилиниб келинаётган ҳар бир қонун ҳужжатлари давлат ва жамиятнинг қайсидир соҳасини такомиллаштириш, ушбу соҳада олиб бориладиган фаолиятни янада ривожлантириш ва соддалаштиришга хизмат қилади. Қисқача қилиб айтганда, ҳар қандай янгилик бу янада кўпроқ енгилликларни вужудга келтиради.

Юртбошимиз томонидан “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”нинг эълон қилиниши эса бу борадаги ислоҳотларнинг янги босқични бошлаб берди.

Президентимиз томонидан мазкур концепцияда тўхталиб ўтилганидек: “Фуқаролик институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳозирги кунда демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим омилига айланмоқда, фуқароларнинг ўз салоҳиятларини рўёбга чиқариши, уларнинг ижтимоий, социал-иқтисодий фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш учун шароит яратмоқда, жамиятда манфаатлар мувозанатини таъминлашга кўмаклашмоқда”.

Хусусан, концепцияда белгиланган вазифалар доирасида 2013 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2085-сонли қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарори қабул қилиниб, Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги, Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги ҳамда Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

Мазкур қонун ҳужжатлари фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий фаоллигини ривожлантиришда, ННТлар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини яратишда ҳал қилувчи омил сифатида ННТ тизимини кенг ривожлантириш, уларни ташкил этиш ҳамда фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий механизмлар ҳамда тартиб-таомилларни такомиллаштириш ва соддалаштиришга қаратилган қулай шарт-шароит, имтиёз ва имкониятлар шаклланиши учун муҳим замин яратди.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ жорий йилнинг 4 июнь куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғлари билан Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбирларини келишиш тартиби тўғрисидаги низомнинг тасдиқланиши ҳам мазкур соҳадаги ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлаш механизмининг бир бўлаги бўлиб, ушбу низом ҳам ўз навбатида нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг такомиллашиши ва янада ривожланиши учун хизмат қилади.

Ушбу низомнинг қабул қилиниши ННТларга катта қулайликлар яратган бўлиб, илгари ННТга қайси тадбирлар учун розилик олиниши лозим ёки қайси тадбирлар келишилиши шарт эмаслиги борасида айрим саволлар келиб чиқар эди.

Эндиликда Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбирларини келишиш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилиниши ушбу саволларнинг ечими бўлди.

Қисқача қилиб айтадиган бўлсак, ННТлар томонидан доимий равишда адлия органлари билан келишилган ҳолда ҳамда аксарият ҳолларда ҳамкорликда ўтказиб келинган тадбирлар бўйича мавжуд тартибни ҳуқуқий жиҳатдан яна бир маротаба ва ҳар томонлама мустаҳкамлаб қўйди, шу билан бирга келишиб бориш билан боғлиқ жараённи ННТлар учун анчагина соддалаштирди.

Хусусан, низомда тадбирлар тушунчасига кенг миқёсда таъриф берилган бўлиб, ННТларнинг тадбирларини келишиш бўйича тушунарли ҳамда оддий механизмини, муддатларини, адлия органлари билан келишилиши лозим бўлган тадбирлар турини, шунингдек ННТлар, шу жумладан уларнинг алоҳида бўлинмалари, шунингдек халқаро ва хорижий ННТнинг ваколатхоналари ва филиаллари, диний ташкилотларининг тадбирларини келишиш тартибини белгилаб берди.

Низомга асосан ННТнинг уставига мувофиқ унинг раҳбар органлари йиғилишлари, ННТнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, давлат дастурлари ва миллий режаларда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг девони, Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатларида ўтказилиши назарда тутилган тадбирлари, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари томонидан тасдиқланган ёки улар билан келишилган режаларга мувофиқ ўтказиладиган оммавий жисмоний-тарбия ва спорт тадбирлари, ННТнинг Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига мувофиқ ўтказиладиган оммавий тадбирлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган тадбирларда ННТ вакилининг иштирок этиши адлия органлари билан келишиш талаб этилмаслиги қатъий белгилаб берилди.

Бундан ташқари, ННТлар томонидан ўтказиладиган тадбирларни келишиш борасидаги ННТлар ва адлия органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам алоҳида қилиб ажратиб берилди.

Хулоса қилиб айтсак, давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари томонидан ҳамкорликда ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини фаолиятини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар уларнинг бевосита кенг фаолият олиб боришлари, турли хил ижтимоий масалаларни ҳал этишда фаол иштирок этиши учун янада қулай шароитлар яратмоқда.

Бу эса ўз навбатида, юртбошимиз томонидан илгари сурилган “Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилини изчиллик билан босқичма-босқич рўёбга чиқаришга асос бўлиб хизмат қилади.

Хаёт Кличев, Адлия вазирлиги етакчи маслаҳатчиси


Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги қонунчиликни ривожлантириш - ривожланган фуқаролик  жамияти шаклланишининг фундаментал асоси

Жамиятнинг демократик ривожланиш даражаси нафақат инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг устунлигини расмий жиҳатдан тан олиш, балки уларни таъминлашга қаратилган, самарали таъсир этувчи давлат ва жамият механизмларини яратиш билан аниқланади.

Замонавий Ўзбекистон шароитида ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг устуни сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов томонидан шакллантирилган “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилининг амалга оширилиши намоён бўлади.

Ушбу тамойилнинг мазмун-моҳияти фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш, фуқаролик жамияти институтлари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларининг (ННТ) демократик янгиланиш ва мамлакатни модернизация қилишдаги аҳамиятини кучайтиришдан иборат.

Бугун республикада халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари ва тамойилларига жавоб берувчи, ННТларнинг мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги долзарб муаммоларни ечишда, шахс ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдаги тенг иштирокини таъминлаб берувчи қонун ҳужжатлари базаси яратилди.

ННТларнинг ҳуқуқ ва қонуний эркинликларини ҳимоя қилиш конституциявий даражадаги давлат масаласига кўтарилган ва мамлакат Конституциясининг 58-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган.

Бугунги кунда ННТлар жамият қурилишида тобора мустаҳкам ўрин эгаллаб, давлатнинг тенг ҳуқуқли шеригига айланмоқда, уларнинг сони эса кетма-кет суръатларда ўсиб келмоқда, ва ҳатто уларнинг сони 2010 йилга нисбатан 1,6 бароварга ошиб, 8 250 тага етди.

ННТлар ривожланишининг ўзига хос хусусиятларидан бири сифатида уларнинг жамиятнинг барча соҳаларига кириб борганлиги бўлди. Ушбу ташкилотларнинг фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига даҳл қилувчи қонун ҳужжатлари, давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, турли хил ижтимоий ҳизматларни тақдим қилиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва фуқаровий ўзини ўзи англашидаги иштироки анъанага айланиб улгурди.

Ўзбекистон Республикасида ННТларнинг ижтимоий фойдали фаолиятини тўғридан тўғри ва билвосита молиялаштириш йўли билан давлат томонидан рағбатлантириш амалиёти қўлланилиб келмоқда.

2007 йилда умумъэтироф этилган халқаро амалиётга кўра давлат субсидиялари, ижтимоий буюртмалар ва грантлар шаклидаги давлат томонидан рағбатлантириш механизмларини кенг амалий қўллашга имкон яратиб берувчи “Нодавлат нотижорат ташкилотларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.

ННТлар учун билвосита молиявий рағбатлантириш сифатида бир қатор солиқ ва божхона имтиёзлари жорий қилинди.

2010 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан Парламент томонидан қабул қилинган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси кўптармоқли ННТларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг янги босқичи бошланиши бўлди.

Концепциянинг қоидаларидан келиб чиқиб, бир қатор қонун ҳужжатлари, шу жумладан 2013 йил 28 декабрда “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб, ННТлар экологик назоратнинг асосий субъекти сифатида белгиланди.

2014 йилнинг 5 майида “ Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонун, шу йилнинг 25 сентябрда эса “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.

“Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунга кўра маҳаллий ҳокимиятнинг вакиллик органлари қошида маҳаллий кенгашлар депутатлари, ННТ вакиллари, давлат ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ижтимоий шерикликни чуқурлаштириш учун кўмаклашишга масъул бўлган давлат органлари орасидан жамоат комиссияларини ташкил этиш, уларнинг жамият ишлари бошқарувидаги ўрнини кучайтириш кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрда қабул қилинган ПҚ–2085-сонли “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг қабул қилиниши ушбу соҳадаги қонунчиликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Президент қарорини амалга ошириш мақсадида 2014 йил 10 мартда 57-сонли Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Юқорида қайд этилган қонун ҳужжатларига кўра ННТларни тузиш ва фаолиятини ташкил этишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари янада такомиллаштирилди ва сезиларли даражада соддалаштирилди, хусусан:

1. ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи ставкалари миқдори 5 бараварга, уларнинг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган йиғимлар миқдори 2,5 бараварга камайтирилди. Бунда ногиронлар, фаҳрийлар, хотин-қизлар ва болалар жамоат бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи мазкур қарор билан тасдиқланган давлат божи миқдорининг 50 фоизи миқдорида ундирилади;

2. Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган ННТнинг алоҳида бўлинмалари (ваколатхоналари ва филиаллари)ни, шу жумладан юридик шахс ҳуқуқига эга бўлганларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга олиш учун давлат божи ундирилмайди;

3. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати икки ойдан бир ойга камайтирилди;

4. Тақдим этилган аризаларни оқибатсиз қолдириш тўғрисидаги қарор қабул қилиш институти бекор қилинди, бу ўз ўрнида аризачилар томонидан суд тартибида рўйхатдан ўтказувчи орган қарори устидан шикоят қилиш ҳуқуқини янада осонлаштирди;

5. Таъсис ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби соддалаштирилиб, ҳужжатларни нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинди, шунингдек, эндиликда таъсис ҳужжатлари аввалгидек уч нусхада эмас, балки фақат икки нусхада ва фақат давлат тилда тақдим этиладиган бўлди;

6. ННТни қайта рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим қилиш тартиби соддалаштирилди, ортиқча ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисидаги талаблар чиқариб ташланди ва ҳ.к.

Ҳужжатларни нотариал тасдиқлашни бекор қилиш, ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш муддатининг қисқартирилиши каби ижобий ўзгаришлар “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381 Қонунида ҳам ўз аксини топди.

Эътиборга лойиқ жиҳати шундаки, юқорида қайд этилган қонун ҳужжатларига кўра Адлия вазирлигига ННТларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш вазифаси юклатилди.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги қарори билан Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Давлат бошқаруви органлари томонидан ННТларнинг миллий қонунчилик ва халқаро шартномаларда мустаҳкамланган ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя қилиниши масалаларига муҳим аҳамият берилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сонли қарорига кўра ҳар чоракда ННТнинг раҳбар органлари томонидан қабул қилинган қарорларини адлия органларига тақдим қилиш амалиёти бекор қилинди.

ННТларнинг фаолияти шак-шубҳасиз турли хил тадбирларни ўтказиш орқали эришиладиган ҳайрия ва ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга йўналтирилган. Бу ерда шуни таъкидлаш жоизки, қонунчиликда шунингдек ННТлар томонидан тадбирлар ўтказиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган тегишли ижобий чоралар кўрилди.

Хусусан, жорий йилнинг 4 июнида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан (рўйхат рақами 2679) Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбирларини келишиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. ННТларнинг тадбирларини келишиш мажбурияти аввал ҳам мавжуд бўлганлиги сабабли ушбу низом янгилик ҳисобланмайди. Мазкур низомнинг асосий вазифаси ҳуқуқни қўллаш амалиётида бир хилликни таъминлашдан иборат.

Худди шу куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан ННТлар томонидан тақдим қилинадиган ҳисоботнинг соддалаштирилган шакллари тасдиқланди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбирларини келишиш тартиби тўғрисидаги низом, эндиликда ННТлар раҳбарлари ва фаолларига ўзларини қизиқтирган, шунингдек тадбир деб нимага айтилиши, қандай муддатларда ва қандай тартибда тадбирларни келишиш лозимлиги, қандай тадбирларни ўтказишга рўйхатдан ўтказувчи орган розилиги олиниши шарт эмаслиги тўғрисидаги ва бошқа кўплаб саволларга жавоб олишларига имкон яратади. Шу билан бирга, низом билан турли хил тадбирларни ўтказишда ННТларнинг адлия органлари билан ўзаро ҳамкорлигининг очиқ ва шаффоф механизми жорий қилиниб, бу шубҳасиз уларнинг самарадорлигини таъминлашга ва ННТларга ўз устав фаолиятларини амалга оширишлари учун тенг ҳуқуқий имкониятларни яратиб беради.

ННТлар фаолиятининг эркинлигини кафолатлаш ва тадбирларни ҳеч қандай тўсиқларсиз ўтказилишини таъминлаш мақсадида, низомда қонун ҳужжатлари ва ННТ уставида белгиланган мақсадлардан келиб чиқиб ўтказилаётган тадбирларга адлия органлари вакилининг ноқонуний аралашувига йўл қўйилмаслиги, шунингдек ННТнинг рўйхатдан ўтказувчи органнинг ноқонуний ҳатти-харакатлари устидан шикоят қилиш ҳуқуқи алоҳида белгилаб ўтилган.

ННТлар фаолиятини тартибга солиш соҳасида ўрин эгаллаган қонунчиликдаги ўзгаришлар юзасидан ҳулоса қилиб шуни қайд этиш мумкинки, уларнинг барчаси:

биринчидан, фуқароларнинг ижтимоий фойдали фаолиятдаги иштирокини кенгайтириш, уларининг бирлашмаларга бирлашиш эркинлиги ҳуқуқини рўёбга чиқариш;

иккинчидан, ННТларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг молиявий барқарорлиги, ташкилий ривожланиши ва реал мустақиллигини таъминлаш;

учинчидан, фуқаролик жамияти институтларининг фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи муҳим давлат қарорларини қабул қилишдаги ўрни ва таъсирини кучайтиришга йўналтирилганлигини таъкидлаш мумкин.

Х.Мелиев, Адлия вазирлигининг Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бошқармаси бошлиғи  



Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги қонунчиликни ривожлантириш - ривожланган фуқаролик жамияти шаклланишининг фундаментал асоси

Жамиятнинг демократик ривожланиш даражаси нафақат инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг устунлигини расмий жиҳатдан тан олиш, балки уларни таъминлашга қаратилган, ҳар бир шахснинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқаришларига йўл қўйиб, самарали таъсир этувчи давлат ва жамият механизмларини яратиш билан аниқланади.

Замонавий Ўзбекистон шароитида муваффақиятли трансформациянинг калити ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг устуни сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов томонидан шакллантирилган “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилининг амалга оширилишида намоён бўлади.

Ушбу тамойилнинг мазмун-моҳияти шундан иборатки, Ўзбекистон томонидан танланган давлат ва жамият қурилиши моделининг амалга ошириш чораларидан келиб чиқиб, биринчи ўринга фуқароларнинг мамлакатни бошқаришдаги ролини кучайтириш, фуқаролик жамияти институтлари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларининг (ННТ) аҳамиятини юксалтириш масаласи кўтарилади.

Бугун республикада халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари ва тамойилларига жавоб берувчи, ННТларнинг фуқаролик жамиятини шакллантириш, шахс ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда тенг иштирокини таъминлаб берувчи қонун ҳужжатлари базаси яратилди.

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқ ва қонуний эркинликлари конституциявий кафотлатланган бўлиб, мамлакат Конституциясининг 58-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган.

Конституцияда давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ННТ фаолиятига аралашувига йўл қўйилмаслиги алоҳида белгилаб қўйилган. Ушбу қоида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ННТ фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги бошқа кўплаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ўз тасдиғини топган.

Қабул қилинган қонуний асослар натижасида, ННТлар жамият қурилишида тобора мустаҳкам ўрин эгаллаб, давлатнинг тенг ҳуқуқли шеригига айланмоқда, уларнинг сони эса тобора ўсиб келмоқда. Бугунги кунда ННТларнинг умумий сони 8 250 дан ошди.

ННТлар ривожланишининг ўзига хос хусусиятларидан бири сифатида уларнинг жамиятнинг барча соҳаларига кириб борганлигида кўриш мумкин. Ушбу ташкилотларнинг давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишдаги иштироки анъанага айланиб улгурди.

Ўзбекистон Республикасида давлат протекционизмининг ёрқин кўриниши сифатида ННТ фаолиятини тўғридан тўғри ва билвосита молиялаштириш йўли билан давлат томонидан рағбатлантириш амалиёти қўлланилиб келинмоқда.

2007 йилда давлат субсидиялари, ижтимоий буюртмалар ва грантлар шаклидаги давлат томонидан рағбатлантириш механизмларини кенг амалий қўллашга имкон яратиб берувчи “Нодавлат нотижорат ташкилотларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Ушбу нормаларнинг киритилиши эса мантиқан тўғри бўлиб, халқаро маъқулланган амалиёт доирасида сингдирилади.

ННТлар учун билвосита молиявий рағбатлантириш сифатида бир қатор солиқ ва божхона имтиёзлари жорий қилинди.

2010 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан қабул қилинган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” кўптармоқли ННТларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш янги босқичининг бошланиши бўлди.

Концепциянинг қоидаларидан келиб чиқиб, бир қатор қонун ҳужжатлари, шу жумладан 2013 йил 28 декабрда “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб, ННТлар экологик назоратнинг асосий субъекти сифатида белгиланди.

2014 йилнинг 5 майида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонун, шу йилнинг 25 сентябрда эса “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.

“Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунга кўра ННТларни ижтимоий аҳамиятга молик масалаларни ҳал қилишда иштирок этишга самарали жалб қилишнинг ва давлат томонидан рағбатлантиришнинг шаклларидан бири сифатида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондлари орқали ННТлар фаолиятини молиялаштиришнинг янги механизми яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрда қабул қилинган ПҚ–2085-сонли “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг қабул қилиниши ушбу соҳадаги қонунчиликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Президент қарорини амалга ошириш мақсадида 2014 йил 10 мартда 57-сонли Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Юқорида қайд этилган қонун ҳужжатларига кўра ННТларни тузиш ва фаолиятини ташкил этишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари янада такомиллаштирилди ва сезиларли даражада соддалаштирилди, хусусан:

  1. ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи ставкалари миқдори 5 бараварга, уларнинг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган йиғимлар миқдори 2,5 бараварга камайтирилди. Бунда ногиронлар, фаҳрийлар, хотин-қизлар ва болалар жамоат бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи мазкур қарор билан тасдиқланган давлат божи миқдорининг 50 фоизи миқдорида ундирилади;
  2. Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган ННТнинг алоҳида бўлинмалари (ваколатхоналари ва филиаллари)ни, шу жумладан юридик шахс ҳуқуқига эга бўлганларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга олиш учун давлат божи ундирилмайди;
  3. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати икки ойдан бир ойга камайтирилди;
  4. Тақдим этилган аризаларни оқибатсиз қолдириш тўғрисидаги қарор қабул қилиш институти чиқариб ташланди;
  5. Таъсис ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби соддалаштирилиб, ҳужжатларни нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинди, шунингдек, эндиликда таъсис ҳужжатлари аввалгидек уч нусхада эмас, балки фақат икки нусхада ва фақат давлат тилда тақдим этиладиган бўлди;
  6. ННТни қайта рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим қилиш тартиби соддалаштирилди ва ҳ.к.

Ҳужжатларни нотариал тасдиқлашни бекор қилиш, ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш муддатининг қисқартирилиши каби ижобий ўзгаришлар “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381 Қонунида ҳам ўз аксини топди.

Эътиборга лойиқ жиҳати шундаки, юқорида қайд этилган қонун ҳужжатларига кўра Адлия вазирлигига ННТларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш вазифаси юклатилди.

Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги қарори билан Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар  режаси тасдиқланди.

Давлат бошқаруви органлари томонидан ННТларнинг миллий қонунчилик ва халқаро шартномаларда мустаҳкамланган ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя қилиниши масалаларига муҳим аҳамият берилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сонли қарорига кўра ҳар чоракда ННТнинг раҳбар органлари томонидан қабул қилинган қарорларини адлия органларига тақдим қилиш амалиёти бекор қилинди.

ННТларнинг фаолияти шак-шубҳасиз турли хил тадбирларни ўтказиш орқали эришиладиган ҳайрия ва ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга йўналтирилган. Бу ерда шуни таъкидлаш жоизки, қонунчиликда шунингдек ННТлар томонидан тадбирлар ўтказиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган тегишли ижобий чоралар кўрилди.

Хусусан, жорий йилнинг 4 июнида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан (рўйхат рақами 2679) Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбирларини келишиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. ННТларнинг тадбирларини келишишнинг ҳуқуқий белгиланиши аввал ҳам мавжуд бўлганлиги сабабли ушбу низом янгилик ҳисобланмайди. Мазкур низомнинг асосий вазифаси ҳуқуқни қўллаш амалиётида бир хилликни таъминлашдан иборат.

Худди шу куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан ННТлар томонидан тақдим қилинадиган ҳисоботнинг соддалаштирилган шакллари тасдиқланди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбирларини келишиш тартиби тўғрисидаги низом туфайли, эндиликда ННТлар раҳбарлари ўзларини қизиқтирган, шунингдек тадбир деб нимага айтилиши, қандай муддатларда ва қандай тартибда тадбирларни келишиш лозимлиги, қандай тадбирларни ўтказишга рўйхатдан ўтказувчи орган розилиги олиниши шарт эмаслиги тўғрисидаги ва бошқа кўплаб саволларга жавоб олишлари мумкин. Шу билан бирга, низом билан турли хил тадбирларни ўтказишда ННТларнинг адлия органлари билан ўзаро ҳамкорлигининг очиқ ва шаффоф механизми жорий қилиниб, бу шубҳасиз уларнинг самарадорлигини таъминлашга ва ННТларга ўз устав фаолиятларини амалга оширишлари учун тенг ҳуқуқий имкониятларни яратиб беради.

ННТлар фаолиятининг эркинлигини кафолатлаш ва тадбирларни ҳеч қандай тўсиқларсиз ўтказилишини таъминлаш мақсадида, низомда қонун ҳужжатлари ва ННТ уставида белгиланган мақсадлардан келиб чиқиб ўтказилаётган тадбирларга адлия органлари вакилининг ноқонуний аралашувига йўл қўйилмаслиги, шунингдек ННТнинг рўйхатдан ўтказувчи органнинг ноқонуний ҳатти-харакатлари устидан шикоят қилиш ҳуқуқи алоҳида белгилаб ўтилган.

ННТлар фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги қонунчиликдаги ижобий ўзгаришларга объектив назар ташланса, мазкур мақоланинг хулосаси сифатида шуни қайд этиш мумкинки, уларнинг барчаси:

биринчидан, фуқаролик жамияти институтларининг муҳим давлат қарорларини қабул қилишдаги ўрни ва таъсирини кучайтириш;

иккинчидан, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг фаровонлигини, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ривожланишини юксалтириш;

учинчидан, ННТларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга йўналтирилган комплекс чораларни амалга ошириш, ННТлар ва бошқа фуқаролик институтларини институционал ривожлантириш, уларнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлашга йўналтирилганлигини таъкидлаш мумкин.

Адлия вазирлигининг Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бошқармаси 



Ҳужжат расмийлаштириш соддалаштирилди

Президентимизнинг 2010 йил 12 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида қилган маърузасида Фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор вазифаларидан бири сифатида баён этилган.

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясида белгиланган устовор вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида яъни, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ижтимоий, социал-иқтисодий фаоллигини янада ошириб бориш, мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялаш бўйича ислоҳотларни амалга оширишдаги уларнинг роли ва аҳамиятини кучайтириш, шунингдек ННТ томонидан уставда, ҳукумат қарорлари ва давлат дастурларида белгиланган вазифаларни ҳамкорликда бажарилишида тартиб-таомилларни такомиллаштириш ва соддалаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2015 йил 4 июнда “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбирларини келишиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи қабул қилинди.

Ушбу низомга асосан нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан, шу жумладан уларнинг алоҳида бўлинмалари (ваколатхоналари ва филиаллари), шунингдек халқаро ва хорижий ННТнинг ваколатхоналари ва филиаллари томонидан тадбирлар ўтказилишини, халқаро ва хорижий ННТларнинг ваколатхоналари ва филиаллари томонидан босма, аудиовизуал ҳамда бошқа материаллар тайёрланиши ва тарқатилишини адлия органлари билан келишиш тартиби белгилаб берилди.

Хусусан, низомга асосан нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан  ННТнинг уставига (низомига) мувофиқ унинг раҳбар органлари йиғилишлари, ННТнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, давлат дастурлари ва миллий режаларда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг девони, Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатларида ўтказилиши назарда тутилган тадбирлари, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган тадбирларда ННТ вакилининг иштирок этиши, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари томонидан тасдиқланган ёки улар билан келишилган режаларга мувофиқ ўтказиладиган оммавий жисмоний-тарбия ва спорт тадбирлари  елишиш талаб этилмайдиган тадбирлар ҳисобланиб, адлия органига тадбир ўтказилишидан камида беш кун олдин ёзма равишда хабар берилиши белгилаб қўйилди.

Шунингдек, тадбир ёки тадбирлар режасини (рўйхатини) келишиш ҳақидаги мурожаатда ҳамда босма, аудиовизуал ва бошқа материалларни келишиш учун тақдим этилган ёзма мурожаатда кўрсатилиши лозим бўлган маълумотлар ва унга илова қилиниши керак бўлган ҳужжатлар тури аниқ белгилаб берилди. Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан келишиш учун тақдим этилган тадбир ёки тадбирлар режаси, босма, аудиовизуал ва бошқа материаллар адлия органи томонидан ўн беш кун ичида кўриб чиқиш муддати белгиланди.

Бундан ташқари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг тадбирни ўтказиш, босма, аудиовизуал ва бошқа материаллар тайёрланиши ва тарқатилишига розилик бериш тўғрисидаги мурожаатини адлия органлари томонидан кўриб чиқиш жараёнида рад этиш асослари ҳам белгилаб қўйилди.

 Жумладан, тадбир, босма, аудиовизуал ва бошқа материаллар Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартириш, суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига путур етказиш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини камситиш, уруш, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилиш, фуқароларнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилишга қаратилган бўлса,  низомда назарда тутилган ҳужжатлар (маълумотлар) тўлиқ тақдим этилмаган бўлса,  ҳужжатлар (маълумотлар) низомда белгиланган муддатларда тақдим қилинмаган бўлса, шунингдек  тақдим этилган ҳужжатларда (маълумотларда) нотўғри ахборот келтирилганлиги аниқланса розилик бериш рад этилади.

Албатта давлат органлари ва бизнес – тузилмаларнинг ижтимоий ҳамкори бўлмиш нодавлат нотижорат ташкилотлар тизимини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жамиятнинг барқарор ривожланиши кафолатларидан биридир.

ҲАЁТБЕК АКБАРОВ, Андижон вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи 



Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришда  янги босқич

Муҳтарам Президентимиз И.Каримов ўзларининг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” номли маърузаларида таъкидлаганларидек: “Фуқаролик институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳозирги кунда демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари хамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим омилига айланмоқда, фуқароларнинг ўз салоҳиятларини рўёбга чиқариши, уларнинг ижтимоий, социал-иқтисодий фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш учун шароит яратмоқда, жамиятда манфаатлар мувозанатини таьминлашга кўмаклашмоқда”.

Республикамизда мустақилликка эришилгандан сўнг ННТлар фаолиятининг принциплари конституциявий даражада мустаҳкамлаб қўйилиб, аҳолининг турли қатламлари манфаатларини акс эттирувчи, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қила оладиган ҳамда давлат институтлари билан ўзаро манфаатли алоқаларга кириша оладиган ННТларнинг кенг ривожланиши учун ҳуқуқий ва ташкилий асослар яратилган бўлсада, мазкур концепциянинг эълон қилиниши ҳамда ундаги вазифаларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши бевосита фуқаролик жамиятини, хусусан нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг ҳуқуқий пойдеворларини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришда янги босқични бошлаб берди.

Хусусан, 2013 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2085-сонли қарори, мазкур қарорни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарори қабул қилиниб, Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги, Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги ҳамда Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

Мазкур қонун ҳужжатлари фуқаролик жамияти институларининг ижтимоий фаоллигини ривожлантиришда, ННТлар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини яратишда, шунингдек “учинчи секторнинг” давлат томонидан қўллаб қувватлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини яратишда ҳал қилувчи омил бўлиб ҳизмат қилди.

Шунингдек, таъкидлаб ўтиш жоизки, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ННТ тизимини кенг ривожлантириш, уларни ташкил этиш ҳамда фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий механизмлар ҳамда тартиб-таомилларни такомиллаштириш ва соддалаштиришга қаратилган қулай шарт-шароит, имтиёз ва имкониятлар шаклланиши учун муҳим замин яратди.

Жумладан, 2014 йилнинг 1 январидан ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи миқдори 5 баравар, уларнинг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган йиғимлар миқдори 2,5 баравар камайтирилди. ННТнинг алоҳида бўлинмалари (ваколатхоналари ва филиаллари)ни, шу жумладан юридик шахс ҳуқуқига эга бўлганларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга олиш учун давлат божи ундирилмаслиги, ногиронлар, фахрийлар, хотин-қизлар ва болалар жамоат бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўрнатилган давлат божи миқдорининг 50 фоизи миқдорида ундирилиши белгиланди.

Шунингдек, ННТлар фаолияти ва молиявий ҳолатининг ўзига хос жиҳатларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 53-моддасида белгиланган юридик шахслар олти ой мобайнида банк ҳисобварақлари бўйича пул операцияларини ўтказиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган тақдирда уларни тугатиш учун асос бўлишини назарда тутувчи қоида ННТларга жорий этилмаслиги мустаҳкамлаб қўйилди.

Бундан ташқари, ННТларни рўйхатдан ўтказиш тартиби, рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар учун белгиланган талаблар ҳам соддалаштирилди.

Буларнинг фуқаролик жамияти институтлари, хусусан жамиятда ННТлар фаолиятининг ривожланишини амалий тасдиғи сифатида биринчи навбатда уларнинг сонининг ошганида кўриш мумкин. Республикамизда 2010 йилда 5100 га яқин нодавлат нотижорат ташкилотлар мавжуд бўлган бўлса, уларнинг сони охирги беш йил ичида, яъни бугунги кунга келиб 8200 дан ошди.

Бундан ташқари, 2015 йил 1 январь кунидан бошлаб кучга кирган “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунинг қабул қилиниши ҳам фуқаролик жамияти институтларинининг салоҳиятининг ошишида алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, ушбу Қонун давлат хокимияти органлари ва ННТларининг ижтимоий аҳамиятга эга бўлган долзарб муаммоларни ечишдаги ўзаро муносабатинининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини ривожлантириш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга йўналтирилган дастурларни амалга ошириш, аҳолининг турли қатламларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилгандир.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Адлия вазирлиги томонидан бугунги кунда мазкур йўналишни янада ривожлантириш соҳасида манфаатдор вазирлик, идоралар ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилаётган бўлиб, бу борада олиб борилаётган ислоҳотлар ҳали давом этмоқда ҳамда ислоҳотларнинг янгидан янги босқичларга кўтарилиши назарда тутилган. Бундай ислоҳотлар ННТларнинг кенг фаолият олиб боришларига, турли ҳил ижтимоий масалаларни ҳал этишда фаол иштирок этишига ва пировардида жамият ва давлатни юксалишига замин яратади.

Х.Кличев, Адлия вазирлиги масъул ходими 


БУ ҚИЗИҚ!!!

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 20 февралда ЖБ 36/15-сон билан Ўзбекистон валеологлар ассоциацияси давлат рўйхатидан ўтказилди. ННТнинг ташкилий ҳуқуқий шакли жамоат бирлашмаси бўлиб, у ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида олиб боради.

Ташкилот соғлиқни сақлаш соҳасида фаолиятини бошлаб, Уставининг асосий мақсади сифатида ўз олдига республика соғлиқни сақлаш соҳаси валеологлари ва барча соҳа тиббий ходимларини,инсон саломатлиги билан шуғулланувчи барча шахсларни бирлаштириш асосида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, валеологияни илмий-амалий фан сифатида интеграциялашни халқаро ва ҳудудий миқёсда қўллаб-қувватлаш, шунингдек ўз аъзоларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни қўйган.

“Валео” сўзи лотин тилидан олинган бўлиб, соғлом бўлиш, соғлиқнинг умумий назарияси, “логос”сўзи эса юнон тилидан таржима қилинганда - фан деган маънони англатади. Валеология - умумий соғлиқни қуриш тўғрисидаги фан сифатида медицина фанлари доктори, профессор Израил Брехман томонидан XX аср оҳирида илмий муомалага киритилган.

Валеологлар ассоциацияси бир қатор МДҲ давлатлари ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида биринчи маротаба рўйхатдан ўтказилди.  


Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш – мамлакатимиз сиёсатининг устувор  йўналишларидан биридир

Мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим ўрин тутиб, фуқароларнинг ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши, ижтимоий, иқтисодий фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш учун шароит яратиш орқали жамиятда манфаатлар мувозанатини таъминлашга ҳизмат қилиб келмоқда.

Адлия вазирлигининг Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бошқармаси ҳам юртимизда фаолият кўрсатиб келаётган фуқаролик жамияти институтлари, ҳусусан нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш бўйича бир қанча ишларни амалга ошириб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1602-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида низомга асосан мазкур бошқарма мамлакатимизда рўйхатдан ўтказилган маҳаллий, шунингдек чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан тизимли мониторингни амалга ошириш билан биргаликда уларнинг фаолиятини рағбатлантириш борасида ҳам бир қатор вазифаларни бажаради.

Хусусан, Адлия вазирлиги нодавлат нотижорат ташкилотларини, шу жумладан, жамоат бирлашмалари, диний ташкилотлар, сиёсий партиялар, халқаро ва хорижий нодавлат (ноҳукумат) нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиалларини давлат рўйхатидан ўтказади.

2015 йил 1 январь ҳолатига республикамизда давлат рўйхатидан ўтказилган ННТлар сони 8200дан ошди. Бу кўрсаткич мустақилликнинг илк йиллари билан қиёсланадиган бўлса, ННТларнинг сонини қарийб 80 бараварга ошганини кўришимиз мумкин.

Шунингдек, вазирлик томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият кўрсатишларининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини амалга оширишда, гуманитар муаммоларни ҳал қилишда, мамлакат аҳолисининг турли қатламлари ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоялашда фаол қатнашишини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

Шуни таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Адлия вазирлиги томонидан ННТлар фаолиятини янада рағбатлантириш ва уларга имтиёзларни жорий қилишга қаратилган қонун лойихалари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳалари ишлаб чиқилиб, тегишли давлат органларига киритилмоқда.

ННТларнинг самарали олиб бораётган хайрли ишлари, жамоат назорати, шунингдек ижтимоий аҳамиятга молик масалаларни ҳал қилишга қаратилган лойиҳа ва дастурларни амалга ошираётгани, ўз ишига садоқат билан ёндашаётгани, уларга давлат томонидан катта эътибор берилишининг асосий омили бўлиб ҳизмат қилмоқда.

Бугунги кунда улар турли соҳаларда, хусусан спорт, соғлиқни сақлаш, экология, ҳунармандчилик, тадбиркорлик ва фермерликни ривожлантириш, сиёсий-ҳуқуқий, маданий-тарихий ва маърифий, таълим, фан-техника, илмий-тадқиқот, аёллар ва ёшлар, инсон ҳуқуқлари ҳамда ногиронлар ва имконияти чекланган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва бошқа соҳаларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

Ўтган йиллар мобайнида юртимизда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини янада ривожлантириш ва кучайтириш ҳамда уларнинг мамлакатдаги ўрни ва аҳамиятини оширишга қаратилган бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинган.

Уларга “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 57-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги “Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 5-сонли қарори ва кўплаб бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мисол қилиб келтиришимиз мумкин.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки давлатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолияти кўламини кенгайтириш ва янада фаоллаштиришни янги босқичга кўтариб бериб, фуқаролик жамияти асосларини босқичма-босқич ва изчил мустаҳкамлашни таъминламоқда. Хусусан, мазкур Концепция асосида қонунчилигимизда “Ижтимоий шерикликтўғрисида”ги янги қонун қабул қилиниб, у ижтимоий шерикликнинг асосий шакллари ва уни амалга ошириш тартиби, ижтимоий шерикликни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни тартибга солган.

Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, ННТларга ўз фаолиятларини янада кенгроқ олиб боришлари учун шарт-шароитлар яратиш ва имтиёзларни бериш орқали ўз олдимизга қўйган мақсадимиз – кучли фуқаролик жамиятини қуришимиз, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқаришларини таъминлашимиз, халқимиз учун муносиб ҳаёт шароитларини яратиш ва жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнимизни эгаллашга эришишимиз мумкин.

Гулжамол Шукурова, Адлия вазирлиги ходими


Нодавлат ва нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид қонунчилик

Мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаолиятига оид муносабатларни тартибга солувчи қонунчиликнинг янада такомиллашуви бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Нодавлат нотижорат ташкилотлар нима деган саволга жавоб берадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонунида нодавлат нотижорат ташкилоти — жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилотлар эканлиги кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикасида нодавлат ва нотижорат ташкилотлар фаолиятига оид бир қатор қонун ва қонун ости ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб, ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нодавлат ва нотижорат соҳасида вужудга келадиган муносабатларни тартибга солишга қаратилган.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Жамоат фондлари тўғрисида”ги ва бошқа қонунлар шулар жумласидандир.

Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонунида ушбу соҳадаги дастлабки қабул қилинган қонунлардан бири бўлиб, ушбу қонунда нодавлат нотижорат ташкилотининг ҳуқуқий мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, нодавлат нотижорат ташкилотларни тузиш ва уларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ҳамда нодавлат нотижорат ташкилоти фаолиятининг иқтисодий асослари масалалари белгиланган.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунида нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг асосий кафолатлари, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ННТ фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш масалалари ўз аксини топган.

Эътиборни айрим хорижий мамлакатларда нодавлат ва нотижорат ташкилот фаолиятига оид масалалар тартибга солинишига қаратадиган бўлсак, унда баъзи давлатларда ушбу муносабатлар тартибга солиниши турлича эканлигини кўришимиз мумкин.

Германия Федератив Республикасида нотижорат ташкилотларнинг ташкил этилиши, рўйхатдан ўтиши масалалари Германия Фуқаролик кодекси билан тартибга солинса, Россия Федерациясида эса “Нотижорат ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун билан муносабатлар тартибга солинади.

Шунингдек, бевосита нотижорат ташкилотларнинг фаолиятига оид муносабатларни тартибга солувчи қонун Қозоғистон Республикасида ҳам мавжуд.

Баъзи бир хорижий давлатларда, Германия қонунчилиги каби нотижорат ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ муносабатлар, айнан ташкилотларнинг ташкил этилиши ва рўйхатдан ўтиши масалалари фуқаролик (ёки альтернатив) кодекси билан тартибга солинади. Бундай амалиётни Канада давлати қонунчилигида ҳам кўришимиз мумкин.

Ҳозирда айрим хорижий мамлакатлар нодавлат ва нотижорат ташкилотлар фоалиятига оид муносабатларни тартибга солишга қаратилган алоҳида қонун лойиҳаси устида ва уни қабул қилиш бўйича ишларни олиб бораётганликлари ушбу соҳага жаҳон ҳамжамиятининг эътиборида эканлигини айтиш мумкин.

Республикамизда бу йўналишда қабул қилинган қонун ва қонун ости ҳужжатлари билан чегараланиб қолмасдан, балки соҳада янада қулайликлар яратиш мақсадида қонунчилик янада такомиллаштирилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрдаги “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2085-сонли Қарорида ННТ тизимини кенг ривожлантириш, уларни ташкил этиш ҳамда фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий механизмлар ҳамда тартиб - таомилларни такомиллаштириш ва соддалаштириш мақсадида 2014 йилнинг 1 январидан ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи миқдори ҳамда уларнинг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган йиғимлар миқдори камайтирилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 57-сонли қарори билан “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом, “Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом ҳамда “Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомлар тасдиқланди.

“Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом ННТ, шу жумладан уларнинг юридик шахслар ҳисобланадиган алоҳида бўлинмаларини, шунингдек халқаро ва хорижий ННТнинг ваколатхоналари ва филиалларини, айни бир вақтда уларни давлат солиқ органларида ва давлат статистика органларида ҳисобга қўйган ҳолда, давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш ҳамда юридик шахслар бўлмаган алоҳида бўлинмаларни ҳисобга қўйиш тартибини белгилаш масалаларини тартибга солиб, давлат рўйхатидан ўтадиган ННТ учун давлат божининг белгиланган миқдори кўрсатилган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сонли қарори билан тасдиқланган Низомлар нодавлат нотижорат ташкилотларининг, шу жумладан халқаро ва хорижий ННТларнинг ваколатхоналари ва филиаллари рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш тартиби ҳамда диний ташкилотлар, халқаро ва хорижий ННТ ваколатхоналари ва филиалларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини аккредитациядан ўтказиш тартибини белгилаб берган.

Жаҳон мамлакатлари қонунчилик амалиёти учун намуна бўладиган Ўзбекистон Республикасининг нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид қонунчилиги, хусусан юқорида қайд этилган қарорлар нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид муносабатларнинг тартибга солинишининг ҳуқуқий асосларини белигилаб берган.

У.Холиқов, Адлия вазирлиги масъул ходими 


Фуқаролик институтларининг давлат бошқарувидаги роли

Мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтларининг фаолият юритиши ва ривожланиши учун мукаммал норматив-ҳуқуқий база яратилган. Конституциямизнинг ХIII бобида мамлакатимизда уларнинг эркин ва фаол ҳаракат қилишлари, фуқаролик жамияти яратилиши учун тўла ижтимоий-ҳуқуқий асослар мавжуд.

Булардан ташқари, уларнинг фаолияти “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Жамоат фондлари тўғрисида”ги, “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги, “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунлари ва бошқа шу соҳада қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.

Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бир қатор ривожланган демократик давлатларнинг тажрибасини ўрганиб, таҳлил қилган ҳолда, қолаверса, ўзимизнинг асрлар давомида шаклланган урф-одат, анъаналаримиз ва бой тарихимизга асосланган ҳолда ишлаб чиқилган.

Давлатимиз раҳбари “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” ғоя доирасида шундай деган эди, “Шундай давлат ва ижтимоий тузилма яратиш керакки, унда кучли марказий хокимият ўз саъй ҳаракатларини мудофаа, давлат хавфсизлиги ва фуқароларнинг хавфсизлиги, тартиб-интизоми, ташқи сиёсат, валюта-молия, солиқ тизимини шакллантириш, қонунлар қабул қилиш ва жамиятнинг бошқа стратегик вазифаларини амалга ошириш сингари асосий умуммиллий вазифаларига қаратмоғи зарур. Бошқа масалаларни ҳал этиш эса аста-секин марказдан жойларга, давлат ҳокимияти органларидан жамоат бирлашмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ўтказилиши лозим”.

Демократик давлат қуришда кучли, эркин ва ривожланган фуқаролик жамиятини шакллантириш муҳим ўрин тутади. Нодавлат нотижорат ташкилотлар эса фуқаролик жамиятининг муҳим таркибий қисмидир. Бугунги кунда ижтимоий ҳаётнинг аксарият жиҳатлари ушбу ташкилотлар фаолияти билан болиқ бўлиб, айнан улар фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлашга ёрдам бермоқда, давлат ва жамият ўртасида ўзига хос бўғин бўлмоқда.

Айни пайтда мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа фуқаролик институтлари роли ва таъсирини ошириш, бунинг учун эса уларнинг ҳуқуқ ва ваколатлари доирасини янада кенгайтириш мақсадида Президентимиз томонидан Олий Мажлис палаталарининг 2010 йил 
12 ноябрдаги қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” номли маърузасида фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш алоҳида устувор йўналиш сифатида белгиланган бўлиб, бунда фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантиришга йўналтирилган қатор қонунларни қабул қилиш, шунингдек амалдаги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар берилган.

Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини амалга ошириш, аҳолининг турли қатламлари манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, ижтимоий муаммоларни ҳал этишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа фуқаролик жамияти институтларига катта аҳамият берилаётганлиги мамлакатимизда “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” ғоясининг кенг татбиқ этилаётганлигидан далолат беради.

О.Шукуруллаева, Қоракўл тумани ФҲДЁ бўлими мудираси 


Ҳурматли нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрдаги “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2085-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 57-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадада Адлия вазирлиги томонидан бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар режасининг 5-банди асосида Адлия вазирлиги томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича, шу жумладан хайрия фаолиятини рағбатлантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини ривожлантиришга, ННТларнинг ижтимоий фойдали фаолиятида аҳоли, жисмоний ва юридик шахсларнинг фаол иштирокини рағбатлантиришга йўналтирилган таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

Юқоридагиларга асосан, иловада келтирилган жадвалга мувофиқ ўзингизни асослантирилган таклифларингизни info@minjust.gov.uz электрон почта манзили ёки форум орқали билдиришингиз мумкин.  

Т/р

Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат таҳрири

Таклиф

Асос

Асос

1.

2.



Нодавлат нотижорат ташкилотларининг жамиятдаги ўрни

Демократик жамиятнинг муҳим тамойили – мамлакат ҳудудида нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши билан белгиланади. Фуқаролик жамияти бу – жамоатчилик тизими бўлиб, ўзини-ўзи бошқаришга асосланган жамият тушунилади.

Фуқаролик жамиятида ижтимоий ҳаётга катта аҳамият берилади. Унинг асосий мақсади инсон ҳаётини сақлаш, мақсад, орзу ва ниятларини шу жамиятдаги тузилмалар, ижтимоий институтлар, уюшмалар ва бошқа бирлашмалар орқали амалга оширишдир. Фуқаролар ушбу ташкилот ва бирлашмалар орқали ўзларининг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа мақсадларини амалга оширадилар.

Юртимизда фуқаролик жамияти элементлари – нодавлат нотижорат ташкилотлари кўринишлари азалдан мавжуд бўлган. Шунингдек, ўрта асрларда маҳалла ва кўчаларнинг ихтисослашуви, ҳар хил касб эгаларининг бир жойда яшаши ва фаолият олиб бориши ўзига хос нодавлат бирлашмаларини ташкил қилган ва улар томонидан умумманфаатдаги масалалар ҳамжиҳатликда ҳал қилинган.

Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Бу принципларнинг Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилгани бундай ташкилотлар ривожланиши учун қулай шароит яратди. Асосий қонунимизнинг 34-моддасида таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.

1991 йил 15 февралда “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши фуқаролик жамиятлари учун мустаҳкам ҳуқуқий замин бўлди. Юртимиз тарихида илк бор фуқаролик жамияти институтлари – жамоат бирлашмаларининг мустақил фаолият юритувчи ҳуқуқий субъект эканлиги тан олинди.

Бундан ташқари, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига кафолатлар бериш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 1999 йил 14 апрелда “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, 
2007 йил 3 январда “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг қабул қилиниши ҳам диққатга сазовор.

Шу ўринда яна бир маълумотни таъкидлаш жоизки, 2014 йил 16 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга асосан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32-моддасига қўшимчалар киритилиб, унга кўра Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда иштирок этиши ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш, шунингдек давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ривожлантириш ва такомиллаштириш йўли билан амалга оширилиши белгиланди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2013 йил 12 декабрдаги 2085-сонли қарорининг қабул қилиниши мустақилликнинг дастлабки йилларида илгари сурилган “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” тамойили ҳамда 2010 йил 12 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузасида баён этилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришконцепцияси”да белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга оширилишининг мантиқий давоми бўлди.

Қарорда нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолият юритиши учун бир қатор енгилликлар белгиланди. Жумладан, 2014 йилнинг 1 январидан нодавлат нотижорат ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи миқдори 5 баравар, уларнинг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган йиғимлар миқдори 2,5 бараварга камайтирилди.

Шунингдек, Қарорда Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган нодавлат нотижорат ташкилотларнинг алоҳида бўлинмалари (ваколатхоналари ва филиаллари)ни, шу жумладан юридик шахс ҳуқуқига эга бўлганларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга олиш учун давлат божини ундириш бекор қилинди.

Шу ўринда, ногиронлар, фаҳрийлар, аёллар ва болалар бирлашмаларининг давлат рўйҳатидан ўтиши учун қўшимча имтиёзлар берилгани ҳолда, улар рўйхатдан ўтиш учун тўланадиган давлат божинининг 50 фоизини тўлаши белгиланди.

Қарорда кўрсатилишича, нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги мурожаатлари адлия органлари томонидан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилганидек икки ой муддат ўрнига бир ой муддатда кўриб чиқилиши белгиланди.

Бундан ташқари, юридик шахслар олти ой мобайнида банк ҳисобварақлари бўйича пул операцияларини ўтказиш билан боғлиқ молия- хўжалик фаолиятини амалга оширмаган тақдирда уларни тугатиш учун асос бўлишини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 53-моддаси қоидаси нодавлат нотижорат ташкилотларига жорий этилмайдиган бўлди.

Қарорда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мазкур қарорнинг қоидаларини амалга ошириш бўйича қарор қабул қилиши, унда нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатга олиш, тугатиш, уларнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш, улар томонидан солиқ, статистика ва рўйхатга олувчи органларга ҳисоботлар тақдим этилишининг тартибини унификация қилиш ва соддалаштиришни, катта ижтимоий аҳамиятга молик долзарб муаммоларни ҳал этишда, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг тармоқ, минтақавий ва ҳудудий, авваламбор давлат ННТнинг фаол қўллаб-қувватлашига муҳтож бўлган соҳалардаги дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ННТ ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексининг амалга оширилишини назарда тутиши белгиланди.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш, таълим-тарбия, бандликни таъминлаш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳаларидаги долзарб ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга оширишда ННТ иштирокининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини, мазкур соҳаларнинг социал, ижтимоий, гуманитар ривожланишдаги ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, такомиллаштириш чоралари кўрилишини белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 57-сонли қарори қабул қилинди.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, давлатимиз раҳбари томонидан Адлия вазирлиги зиммасига марказдаги ҳамда жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ҳамда халқаро шартномаларида мустаҳкамланган нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши устидан самарали назоратни таъминлаш чораларини кўриш вазифаси юклатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Мухтасар қилиб айтганда, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самараси туфайли, ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этишнинг ҳуқуқий асослари яратилди.

Эндиликда ушбу ислоҳотлар жаҳондаги илғор ривожланган мамлакатлар тажрибаси ва ўзбек халқи менталитетига хос бўлган анъаналарни уйғунлаштирган ҳолда олиб борилмоқда. Мазкур жараёнларга жамиятни демократлаштириш ислоҳотлари ҳам уйғунлашди. Бу эса, ўз навбатида, юртимизда фуқаролик жамияти пойдеворининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Ж.Садинов,

Адлия вазирлиги Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармаси етакчи маслаҳатчиси  



Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш

Маълумки, Давлатимиз раҳбари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ижтимоий, социал-иқтисодий фаоллигини янада ошириб бориш, мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялаш бўйича ислоҳотларни амалга оширишдаги уларнинг роли, аҳамиятини кучайтириш, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил этиш ҳамда фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий механизмлар ҳамда тартиб-таомилларни такомиллаштириш ва соддалаштириш мақсадида, 2013 йил 12 декабрда “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.

Адлия вазирлигида мазкур қарор аҳамияти ва унда белгиланган вазифалар юзасидан “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар” мавзусида анжуман ташкил этилди.

Таъкидлаш керакки, мамлакатимизда фуқаролик жамиятини шакллантириш борасида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида бугунги кунда уларнинг сони 7 мингдан ошди. Фуқаролик жамияти институтлари, хусусан, нодавлат нотижорат ташкилотлари амалга оширилаётган иқтисодий-ижтимоий дастурларнинг фаол иштирокчиси, демократик қадриятлар, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим омилига айланмоқда.

Давлат томонидан фуқаролик жамиятини мунтазам ривожлантириш борасида кўрилаётган ҳуқуқий, ташкилий-институционал, иқтисодий, ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари натижасида мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтлари барқарор ривожланиб бормоқда. Ушбу сектор фуқароларнинг ўз имкониятларини рўёбга чиқаришда, уларнинг ижтимоий, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий фаолияти ва ҳуқуқий маданиятини ошириш учун катта замин яратиб, жамиятда манфаатлар мутаносиблигини таъминлашга яқиндан кўмаклашмоқда.

Фуқаролик жамиятининг ҳозирги ривожланиш даражаси, унинг сифат ва сон кўрсатгичлари, хорижий мамлакатлардаги худди шундай вазият билан қиёсий таҳлил этиш миллий моделимизнинг ўзига хослиги, замон билан ҳамнафаслиги ва барқарорлигини намоён этмоқда. Бунда фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг сермазмун ҳуқуқий асослари яратилганлиги ва уларнинг замон талабларидан келиб чиқиб янгилаб, бойитиб борилаётганлиги муҳим аҳамият касб этмоқда.

Тадбир, аввало Давлатимиз раҳбарининг юқоридаги қарорига мувофиқ нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган имтиёзлар ва имкониятлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, уларнинг мазмун-моҳияти ҳамда ўз кучини йўқотган баъзи қарорларни тадбир иштирокчиларга етказишга қаратилди.

Хусусан, мамлакатимиз раҳбарининг юқоридаги қарорига мувофиқ,  нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи миқдорини 5 бараварга камайтирилганлиги,  уларнинг юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган алоҳида бўлинмасини давлат рўйхатидан ўтказишда эса давлат божи ундирилмаслиги, шунингдек ногиронлар, фахрийлар, хотин-қизлар ва болалар жамоат бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўрнатилган давлат божи миқдорининг 50 фоизи миқдорида ундирилиши белгиланди.

Қолаверса, давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқиш муддати икки ойдан бир ойга қисқарганлиги фуқаролик жамияти институтларининг мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялаш бўйича ислоҳотларни амалга оширишдаги роли ва аҳамиятини кучайтириш, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил этиш ҳамда фаолиятини йўлга қўйишда катта аҳамият касб этади.

Сўзга чиққан вазирлик ва идоралар мутахассислари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари қабул қилинган қонун ҳужжатлари юзасидан тегишли фикр ва мулоҳазалар билдиришди. Шу билан бирга тадбир давомида нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ва ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олиш ҳамда турли масалаларни муҳокама этиш имконига эга бўлдилар.

Тадбир қизқин савол-жавоб тарзда ишчанлик руҳида ўтди. Унинг якунида бу каби анжуманлар, учрашувлар ҳамда давра суҳбатларини нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда мутахассислар иштирокида ҳудудларда ҳам ташкил этиш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Адлия вазирлиги Ахборот хизмати 



Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори

Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ), фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ижтимоий, социал-иқтисодий фаоллигини янада ошириб бориш, мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялаш бўйича ислоҳотларни амалга оширишдаги уларнинг роли ва аҳамиятини кучайтириш, «Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари» тамойилини изчиллик билан босқичма-босқич рўёбга чиқариш, шунингдек ННТ тизимини кенг ривожлантириш, уларни ташкил этиш ҳамда фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий механизмлар ҳамда тартиб- таомилларни такомиллаштириш ва соддалаштириш мақсадида:

1. 2014 йилнинг 1 январидан ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи миқдори 5 баравар, уларнинг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган йиғимлар миқдори 2,5 баравар камайтирилиб, уларнинг миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган ННТнинг алоҳида бўлинмалари (ваколатхоналари ва филиаллари)ни, шу жумладан юридик шахс ҳуқуқига эга бўлганларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга олиш учун давлат божи ундирилмайди;

ногиронлар, фахрийлар, хотин-қизлар ва болалар жамоат бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи мазкур қарор билан тасдиқланган давлат божи миқдорининг 50 фоизи миқдорида ундирилади.

2. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги мурожаатлари адлия органлари томонидан амалдаги норматив- ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилганидек икки ой муддат ўрнига бир ой муддатда кўриб чиқилиши белгилансин.

Белгилансинки, юридик шахслар олти ой мобайнида банк ҳисобварақлари бўйича пул операцияларини ўтказиш билан боғлиқ молия- хўжалик фаолиятини амалга оширмаган тақдирда уларни тугатиш учун асос бўлишини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 53-моддаси қоидаси нодавлат нотижорат ташкилотларига жорий этилмайди.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда мазкур қарорнинг қоидаларини амалга ошириш бўйича қарор қабул қилсин, унда, хусусан:

ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатга олиш, тугатиш, уларнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш, улар томонидан солиқ, статистика ва рўйхатга олувчи органларга ҳисоботлар тақдим этилишининг тартибини унификация қилиш ва соддалаштиришни;

катта ижтимоий аҳамиятга молик долзарб муаммоларни ҳал этишда, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг тармоқ, минтақавий ва ҳудудий, авваламбор давлат ННТнинг фаол қўллаб-қувватлашига муҳтож бўлган соҳалардаги дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ННТ ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексининг амалга оширилишини;

соғлиқни сақлаш, таълим-тарбия, бандликни таъминлаш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳаларидаги долзарб ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга оширишда ННТ иштирокининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини, мазкур соҳаларнинг социал, ижтимоий, гуманитар ривожланишдаги ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, такомиллаштириш чоралари кўрилишини назарда тутсин.

4. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига, «ЎзА» Миллий ахборот агентлигига Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Журналистлар ижодий уюшмаси, оммавий коммуникациялар соҳасидаги бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда мамлакатимизда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, давлат ва жамият ишларини бошқаришда фуқаролик институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли ҳамда аҳамиятини оширишга йўналтирилган кенг кўламли ишларни мунтазам равишда кенг ёритилишини таъминлаш тавсия этилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

марказдаги ҳамда жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ҳамда халқаро шартномаларида мустаҳкамланган нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши устидан самарали назоратни таъминлаш чораларини кўрсин;

бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Н.М. Исмоилов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ


Тошкент ш.,

2013 йил 12 декабрь,


Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сонли қарорига 
ИЛОВА


Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи миқдорлари, шунингдек уларнинг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган йиғимлар миқдорлари

Нодавлат нотижорат ташкилотининг тури

Давлат божи ставкалари

Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи ставкалари

1.‎

Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари‎

энг кам иш ҳақининг ўн баравари ва 50 АҚШ доллари‎

2.‎

Республика, вилоятлараро нодавлат нотижорат ташкилотлари‎

энг кам иш ҳақининг тўрт баравари‎

3.‎

Вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул нодавлат нотижорат ташкилотлари‎

энг кам иш ҳақининг икки баравари‎

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан‎ ўтказиш учун ундириладиган йиғимлар миқдорлари

1.‎

Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари‎

энг кам иш ҳақининг икки баравари ва 25 АҚШ доллари‎

2.‎

Республика, вилоятлараро нодавлат нотижорат ташкилотлари‎

энг кам иш ҳақининг икки баравари‎

3.‎

Вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул нодавлат нотижорат ташкилотлари‎

энг кам иш ҳақининг бир баравари‎


ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида вазирликлар ва идоралар, шунингдек жамоат ташкилотлари мутасадди вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Мазкур тадбирда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларини Адлия вазирлигидан давлат рўйхатидан ўтган халқаро ҳамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотлари ваколатхоналари ва филиаллари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини қонун ҳужжатлари талабларидан келиб чиққан ҳолда очиқлик, самарадорлик ва ҳисобдорлик тамойилларига амал қилган ҳолда амалга ошириш лозимлиги тўғрисида фикр алмашилди.

Ҳозирги кунда давлат органлари ва хориж ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик доимий равишда амалга оширилиб келмоқда. Уларнинг ўзаро ҳамкорлиги асосида мамлакатимизда турли соҳаларда лойиҳалар, дастурлар ва тадбирлар ўтказиб келмоқдалар, хориж ташкилотларига ўзларининг тадбирлар режасини амалга оширишда зарур ёрдам кўрсатилаётганлиги, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида ташкилий масалаларда кўмак бераётганлиги ҳақида айтиб ўтилди. Шу билан бирга, қонунчилик талабларини бажариш мақсадида, хусусан тадбирларни ўтказилишини келишиш юзасидан Адлия вазирлиги томонидан тизимли мониторинг амалга оширилмоқда.

Давра суҳбати якуни бўйича конструктив муҳитида иштирокчилар ўртасида жонли мулоқот бўлиб ўтди.