Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Интерактив хизматлар

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Анонс

Эълон

2016 йил 15 ноябрь соат 15-00 да Адлия вазирлиги хузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментида “Суд департаментининг фаолияти, тизимда замонавий ахборот- технологияларини тадбиқ этилиши ҳамда келгусида амалга ошириладиган вазифалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилади.

Манзил: Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Халкабод 3-тор кщча, 2 А уй. Мўлжал “Гидрометцентр”бекати. 

АНОНС

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “Шартномавий муносабатларнинг ҳуқуқий асоси” мавзусида матбуот анжумани ўтказиш белгиланган.

АНОНС

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган 2014 йилнинг II-ярим йиллиги давомида “Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар бўйича ўтказиладиган матбуот анжуманларининг ягона режаси”

АНОНС

Бугунги кунда ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш, миллий иқтисодиётимизнинг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашувини таъминлаш муҳим вазифалардан бири саналади. Шу жиҳатдан Адлия органлари хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган изчил ташкилий-ҳуқуқий тадбирларни амалга оширмоқда.

Анонс

Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, замонавий ва ҳар томонлама етук кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Юртимизда амалга оширилаётган суд–ҳуқуқ ислоҳотлари негизида, аввало уни амалга оширишда муҳим роль ўйновчи ҳуқуқшунос кадрлар тайёрлаш вазифаси алоҳида ўрин тутади.

Анонс

Қонун устуворлигини таъминлаш, шахс, оила, жамият ва давлатнинг ҳуқуқ ва манфаатлари муҳофазасини кучайтириш, аҳолини ҳуқуқий маданиятини ва ҳуқуқий онгини ошириш, фуқароларни қонунга бўйсуниши ва ҳурмат руҳида тарбиялаш - бу ривожланган, бозор иқтисодиётига асосланган, чинакам демократик, ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамиятини қуришнинг муҳим шарти ҳисобланади.

АНОНС

“Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар бўйича ўтказиладиган матбуот анжуманларининг ягона режаси” ижроси бўйича Адлия вазирлиги томонидан “Маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қонун ижодкорлиги соҳасида амалга ошираётган ишлари” мавзусида матбуот анжумани ўтказиш белгиланган.

АНОНС

Адлия вазирлиги томонидан Европа Иттифоқининг “Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ислоҳотларига кўмаклашиш” лойиҳаси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари иштирокида “Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш амалиёти” мавзусида анжуман ташкил этилиши режалаштирилган.

АНОНС

Адлия вазирлиги томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат бошқаруви органлари, таълим муассасалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш, бу ишга фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб қилишга бағишланган “Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва масъулияти” мавзусида анжуман ташкил этилиши режалаштирилган.

ЭЪЛОН

Maмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислоҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш Концепциясига мувофиқ ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг “Дaвлaт ҳoкимияти вa бoшқaруви oргaнлaри фaoлиятининг oчиқлиги тўғрисидa”ги Қoнуни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

ЭЪЛОН

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган 2014 йилнинг II-ярим йиллиги давомида “Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар бўйича ўтказиладиган матбуот анжуманларининг ягона режаси” ижроси юзасидан, Адлия вазирлиги томонидан “Иқтисодиётда тадбиркорлик тараққиёти ҳамда инвестициявий имкониятларнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида матбуот анжумани ўтказиш белгиланган.

АНОНС: 22.05.14

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 144-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 43-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳалари Парламент томонидан биринчи ўқишда қабул қилиниб, иккинчи ўқишга тайёрланмоқда.

АНОНС

Тошкент шаҳрини комплекс ривожлантириш, саноат салоҳиятини ошириш, хизматлар ҳажмини янада кўпайтириш юзасидан ишлаб чиқилган дастурларни бажариш, белгиланган янги иш ўринларини яратиш бўйича Мирзо Улуғбек туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

АНОНС

Мустақилллик йилларида мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ҳамда маънавиятини юксалтириш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Хабар

Мамлакатимизда мажбурий таълимни таъминлашда қонунларнинг ижроси, 12 йиллик мажбурий таълимда ота-оналар, таълим олувчиларнинг қонуний мажбуриятлари, масъулияти ва жавобгарлигига доир масалаларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш юзасидан тасдиқланган тадбирлар режасига асосан, Адлия вазирлиги Тошкент юридик коллежида “Таълим олиш мажбуриятлари” мавзусида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари ҳамкорлигида анжуман ташкил этилиши режалаштирилган.

Хабар

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Германиянинг Халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик фонди (IRZ) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти ҳамкорлигида “Нотариусларнинг касбий маҳоратини оширишнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро анжумани ташкил этилиши режалаштирилган.

Унда Германия Федераль нотариал палатасидан ташриф буюрадиган мутахассислар билан ҳамкорликда нотариат институтининг ташкилий-ҳуқуқий талаблари, нотариусларнинг касбий маҳоратлари ҳамда Ўзбекистонда мазкур институтни ривожлантиришнинг миллий қонунчилик асослари атрофлича муҳокама этилади.

Анжуман 2013 йилнинг 27 сентябрь куни соат 10.00да Самарқанд шаҳридаги “Регистон-плаза” меҳмонхонасининг анжуманлар залида ўтказилади.




Мустақиллик йилларида суд-ҳуқуқ тизимини янада либераллаштириш, фуқароларни малакали юридик ёрдам олиш имконияти билан таъминлаш, адвокатура соҳасини юқори малакали кадрлар билан тўлдириш ва адвокатларнинг мустақиллиги кафолатларини кучайтиришга қаратилган туб ислоҳотлар амалга оширилди. Мазкур соҳа ислоҳотларига Давлатимиз раҳбари томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Барча адвокатларнинг мажбурий аъзолигига асосланган нодавлат-нотижорат ташкилоти – Ўзбекистон Адвокатлар палатасининг навбатдаги II республика конференциясини ўтказиш режалаштирилган.

Конференция 2013 йилнинг 27 сентябрь куни соат 10.00да Тошкентдаги “DEDEMAN SILK ROAD” меҳмонхонасининг анжуманлар залида ўтказилади. 

Хабар

Бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик субъектлари ўртасидаги муносабатлар асосан шартномалар орқали тартибга солинади. Мамлакатимизда шартномавий муносабатларни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан шартномавий-ҳуқуқий интизомни мустаҳкамлаш, шартномаларни, энг аввало қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасида шартномаларни тузиш ва бажаришда хўжалик юритувчи субъектларга амалий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

2013 йил 23 май куни соат 10.00да Адлия вазирлигида қишлоқ хўжалигида шарномалар тузиш, бажариш ҳамда бу борада юзага келаётган муаммоларнинг одини олишга бағишлаб республика тайёрлов ва хизмат кўрсатувчи идорлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ҳамда Фермерлар кенгаши билан ҳамкорликда анжуман ташкил этилади. 

Хабар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Миллий хавфсизлик хизмати, Олий суд, Олий хўжалик суди, Адлия, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда Давлат божхона қўмитаси томонидан “Дастлабки тергов ва судлов жараёнида экспертиза ўтказишнинг долзарб масалалари” мавзусида минтақавий амалий ўқув-семинар машғулотлари ўтказиш режаси тасдиқланган.

Мазкур режага асосан, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда суд-экспертлик марказлари масъуллари иштирокида ўтказиладиган навбатдаги минтақавий ўқув семинар машғулотида суд экспертизасини ўтказишда инсон ҳуқуқ ҳамда эркинликларига риоя қилиниши ва бу борадаги қонунчиликка оид долзарб масалалар муҳокама этилади.

Ўқув семинар 2013 йилнинг 29 март куни Қарши шаҳар Ахборот-ресурс марказида соат 11.00да бошланади.

Хабар

“Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш” Миллий Дастури ижросини таъминлаш мақсадида, мамлакатимиздаги юридик соҳага ихтисослашган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг эркин фикрлаш ва нутқ маданиятини ўстириш, улар орасида иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва рағбатлантириш, ўрта маълумотли ҳуқуқшунос кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадида Адлия, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси ҳамда “Микрокредитбанк” ОАТБ ҳамкорлигида ҳар йили “Ёш ҳуқуқшунослар” республика кўрик танлови ўтказиб келинмоқда.

Кўрик танловнинг жорий йилги Республика финал босқичи 2013 йил 29 март куни соат 10.00да Тошкент шаҳар “Темирйўлчилар” маданият саройида бошланади.  

Хабар

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан Республика Маънавият тарғибот маркази ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида “Обод турмуш йили”га бағишлаб, “Ёшлар ва ҳуқуқий тарбия масалалари” мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилиши белгиланган.

Унда ёшлар ва ҳуқуқий маданият, маънавий ва ахлоқий тарбия, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш каби масалалар атрофлича муҳокама этилади.

Тадбир 2013 йилнинг 25 март куни соат 10.00да Тошкент Ахборот технологиялари университетида бошланади. 

Хабар

Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан одам савдосига қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссияси аъзолари ҳамкорлигида мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар, галдаги муҳим вазифаларга бағишлаб оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида матбуот анжумани ташкил этиш режалаштирилган.

Анжуман 2013 йил 30 март куни соат 10.30да Самарқанд вилоят адлия бошқармасида ўтказилади.