Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Фаолият

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Давлат хизматлари

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Улгуржи савдо корхоналари уюшмасига кирувчи ҳудудий (вилоят, вилоятлараро, туманлараро) базаларнинг номи ўзгарганда таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш хизмати

Хизмат кўрсатиш
шаклининг турлари

Хизмат тарифи

1

Давлат хизматининг тўлиқ номи

Улгуржи савдо корхоналари уюшмасига кирувчи ҳудудий (вилоят, вилоятлараро, туманлараро) базаларнинг номи ўзгарганда таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш

2

Давлат хизмати кўрсатилиши натижаси

Гувоҳнома.

3

Давлат ташкилоти

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

4

Юқори турувчи орган

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

5

Хизмат кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори 24.05.06 йилдаги ПҚ-357 сон.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 20.08.03 йилдаги №357-сон қарори.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 27.03.06 йилдаги №52-сон қарори.

6

Хизматни кўрсатиш регламентига ҳавола

http://lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=245754

7

Кўрсатиладиган хизмат соҳаси

Интелектуал мулк.

8

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси

Жисмоний ва юридик шахслар.

9

Давлат хизматини кўрсатиш шакли

Анъанавий

10

Амал қилиш муддати

Чексиз

11

Мурожаат этиш усуллари

-       Ташриф (шахсий, ишончли вакил)

-       Анъанавий почта хизмати

12

Хизмат нархи

Давлат божи – энг кам иш ҳақининг 2 баровари.

13

Керакли ҳужжатлар

-        Ариза;

-       Тадбиркорлик субъектининг ваколатли бошқарув органининг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори;

-       Ўзгартириш ва қўшимчалар матнининг ваколатли шахс томонидан имзоланган ва тадбиркорлик субъекти муҳри билан тасдиқланган икки нусхаси;

-       Номланиши ўзгарган тақдирда ¬ давлат рўйхатидан ўтказилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ва фирма номининг захирага олиниши тасдиғИ, алмаштириладиган муҳр ва штамп, шунингдек янги муҳр ва штампнинг икки нусхадаги эскизи;

-       Давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати;

-       Устав фондининг миқдори кўпайтирилган тақдирда — тадбиркорлик субъекти ваколатли органининг таъсис ҳужжатларида эълон қилинган устав фонди миқдорининг шакллантирилганлиги ҳақидаги ҳужжат, шунингдек масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар учун-иштирокчи ҳиссасининг тўлиқ киритилганлиги ҳақида жамият томонидан жамият иштирокчисига берилган гувоҳнома нусхаси ҳамда жамият иштирокчилари томонидан қўшимча ҳиссалар ва учинчи шахслар томонидан ҳиссалар тўлиқ миқдорда қўшилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

-       Устав фонди камайтирилган тақдирда — уларга маълум бўлган барча кредиторлар устав фонди миқдори камайтирилиши ва унинг янги миқдори ҳақида ёзма равишда хабардор этилганлигини ва оммавий ахборот воситаларида қабул қилинган қарор ҳақида ахборот эълон қилинганлигининг тасдиғи (уларга маълум барча кредиторлар устав фонди миқдори камайтирилиши ва унинг янги миқдори ҳақида ёзма равишда хабардор этилган ва оммавий ахборот воситаларида қабул қилингандан кейин бир ҳафта муддатда тақдим қилинади);

-       Улуш (ҳисса) ёки акция бошқага ўтган тақдирда — ушбу улуш (ҳисса) ёки акциянинг бошқага ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат (шартнома, хат ва шу кабилар);

-       Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) сотиб олиш бўйича битимлар содир этишга, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тўғрисида монополияга қарши органнинг қарори;

-       Тадбиркорлик субъекти ажратиб чиқариш ва қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилган тақдирда — қайта ташкил этилаётган юридик шахсга маълум бўлган барча кредиторлар қайта ташкил қилиш ҳақида ёзма равишда хабардор этилганлигининг ва оммавий ахборот воситаларида ахборот эълон қилинганлигининг тасдиғи, қайта ташкил этилаётган юридик шахсларнинг уларнинг барча кредиторлар ва қарздорларига, барча мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидалар кўрсатилган бўлиш баланси ёки топшириш далолатномаси, шунингдек давлат рўйхатидан ўтказилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси, қўшиб олинаётган юридик шахснинг муҳр ва штампи (кичик тадбиркорлик субъектларидан ташқари), қайта ташкил этиш орқали тугатилаётган акциядорлик жамияти бўлганда, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг мазкур жамият акцияларининг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказилганлигини бекор қилиш юзасидан чиқарган қарори;

-       Таъсис ҳужжатларига: - муассислар таркибига хорижий шахс кириши билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганда рўйхатдан ўтказган органга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 12-банди «б» кичик бандида кўрсатилган ҳужжатлар ҳам тақдим этилади; - хорижий юридик ёки жисмоний шахснинг қисми (улуши)ни реализация қилиш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганда рўйхатдан ўтказган органга қисмни (улушни) реализация қилишдан олинган даромадлар бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ёки жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўланганлиги тўғрисидаги маълумотнома ҳам тақдим этилади, қисм (улуш) Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган юридик шахсга реализация қилиниши ҳоллари бундан мустасно.

14

Хизмат кўрсатиш босқичлари

-       Ариза ва зарур ҳужжатларни топшириш ;

-       Рўйхатга олувчи томонидан ҳужжатларнинг кўриб чиқилиши ва Улгуржи савдо корхоналари уюшмасига кирувчи ҳудудий (вилоят, вилоятлараро, туманлараро) базаларнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш ёки уларни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш, шунингдек, Улгуржи савдо корхоналари уюшмасига кирувчи ҳудудий (вилоят, вилоятлараро, туманлараро) базаларнинг номи ўзгарган тақдирда ­ муҳр ва штамплар тайёрланиши учун ИИВ органларидан рухсат олиш;

-       Тадбиркорлик субъектига давлат рўйхатидан ўтказилганлик белгиси қўйилган таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчаларни, шунингдек Улгуржи савдо корхоналари уюшмасига кирувчи ҳудудий (вилоят, вилоятлараро, туманлараро) базаларнинг номи ўзгарганда ­ давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва ИИВ органларининг муҳр ва штамплар тайёрлаш учун русхатномасини тақдим қилиш.

15

Давлат хизматини кўрсатиш муддати

2 иш куни.

16

Хизматни электрон шаклда кўрсатиш регламенти

Мавжуд эмас

17

Хизмат учун масъул шахс

Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси бошлиғи - Махмудов Миродил Миробитович.
тел рақами: 233-23-10;
факс: 233-48-44