Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Фаолият

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Давлат хизматлари

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатига олиш хизматининг таснифи

Хизмат кўрсатиш

шаклининг турлари

Хизмат тарифи

1

Давлат хизматининг тўлиқ номи

Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатига олиш.

2

Давлат хизмати кўрсатилиши натижаси

Гувоҳнома.

3

Давлат ташкилоти

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

4

Юқори турувчи орган

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

5

Хизмат кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси

Ўзбекистон Республикаси Қонуни 15.02.91 йилдаги №223-XII-сон.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни 14.04.99 йилдаги №763-Iсон.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни 26.12.96 йилдаги №337-Iсон.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни 01.05.98 йилдаги №618-Iсон.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.98 йилдаги №263-сон қарори.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.03.14 йилдаги №57-сон қарори.

6

Хизматни кўрсатиш регламентига ҳавола

http://lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=2356876

7

Кўрсатиладиган хизмат соҳаси

Бошқалар.

8

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси

Жисмоний ва юридикшахслар.

9

Давлат хизматини кўрсатиш шакли

Анъанавий

10

Амал қилиш муддати

Чексиз.

11

Мурожаат этиш усуллари

-       Ташриф (шахсий, ишончли вакил)

-       Анъанавий почта хизмати.

12

Хизмат нархи

Давлат божи- - ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш учун қуйидаги миқдорларда: халқаро ННТ, шунингдек халқаро ва хорижий ННТнинг ваколатхоналари ва филиаллари учун — энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари, шунингдек 50 АҚШ доллари; республика ва вилоятлараро ННТ учун — энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари; фаолиятини вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида олиб борадиган ННТ учун — энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида давлат божи ундирилади. Ногиронлар,фахрийлар, хотин-қизлар, болалар жамоат бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомда назарда тутилган сумманинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. ННТни қайта рўйхатдан ўтказиш учун “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомда назарда тутилган сумманинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. ННТнинг алоҳида бўлинмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш учун давлат божи ундирилмайди. ННТнинг давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома дубликатини олиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида тўлов ундирилади.

13

Керакли ҳужжатлар

-       ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза;

-       Давлат тилидаги устав ёхуд юридик шахс ҳисобланадиган алоҳида бўлинма тўгърисидаги низом, икки нусхада Устав (низом) тартиб рақами қўйилган, ип ўтказиб тикилган ва таъсисчи(лар) вакил қилган шахс имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак;

-       Таъсис шартномаси — ННТ ассоциациялари (уюшмалари) учун;

-       ННТни ташкил этиш тўгърисидаги таъсис съезди (конферентсияси)нинг ёки умумий йигъилишнинг баённома ёхуд таъсисчининг қарори (республика ва вилоятлараро ННТ учун тегишли алоҳида бўлинмалар ташкил этиш тўгърисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилади);

-       ННТнинг почта манзили сифатида фойдаланиш учун мўлжалланаётган кўчмас мулкка ёки ундан фойдаланишга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат;

-       Сиёсий партиялар тўгърисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларининг бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар – сиёсий партиялар учун, шу жумладан: сиёсий партиянинг дастури; мазкур партияга бирлашиш хоҳишини билдирган, камида саккизта ҳудудий субектларда (вилоятларда), шу жумладан Қорақалпогъистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида яшаётган камида йигирма минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ўзлари имзо қўйган рўйхати, сайлаб қойъиладиган органларнинг аъзолари тўгърисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, тугъилган йили, турар жойи ва иш жойи, телефон рақами), раҳбар орган аъзоларига ваколатлар, шу жумладан рўйхатдан ўтказиш жараёнида ёхуд мунозаралар келиб чиққан тақдирда судда партия номидан иштирок этиш ҳуқуқи берилганлиги тўгърисидаги партия олий органининг қарори;

-       Бош ННТ давлат рўйхатидан ўтказилгани тўгърисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси – алоҳида бўлинмалар учун дастлабки маблагъларнинг шаклланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (вақтинча жамгъариб бориладиган ҳисоб рақамларига пул маблагълари ўтказилганлиги тўгърисидаги банк маълумотномаси) - жамоат фондлари учун; васиятноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси- васиятнома бўйича ташкил этилаётган жамоат фондлари учун;

-       Белгиланган миқдорда давлат божининг тўлангани тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати;

-       Бош ташкилотнинг белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостил қўйилган устави ва гувоҳномаси нусхалари (халқаро ва хорижий ННТлар учун);

-       Ўзбекистон Республикасида ваколатхона ёки филиал очиш (ташкил этиш) тўғрисида бош ташкилотнинг қарори (баённомаси) (халқаро ва хорижий ННТлар учун);

-       Ваколатхона ёки филиал тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган, ўзбек ва рус тилларидаги низом (устав) (халқаро ва хорижий ННТларнинг ваколатхона ёки филиаллари учун);

-       Бош ташкилот томонидан ваколатхона ёки филиал раҳбарига берилган, белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостил қўйилган ишончнома;

-       Бош ташкилотнинг фаолияти тўғрисидаги белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостил қўйилган ахборот (халқаро ва хорижий ННТларнинг ваколатхона ёки филиаллари учун);

-       Ижарага берувчининг тегишли биноларни ваколатхона ёки филиалга бериш тўғрисидаги розилик хати (халқаро ва хорижий ННТларнинг ваколатхона ёки филиаллари учун);

-       Ваколатхона ёки филиалнинг раҳбари ҳамда ходимлари тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг Ф.И.Ш., туғилган санаси ва жойи, фуқаролиги, касби, яшаш манзили ҳамда телефон рақами кўрсатилган ҳолда;

-       Ваколатхона ва филиал фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисида шакл бўйича декларация (халқаро ва хорижий ННТларнинг ваколатхона ва ва филиаллари учун).

14

Хизмат кўрсатиш босқичлари

-       Ҳужжатларни қабул қилиш;

Ҳужжатларни кўриб чиқиш.

-       Рўйхатдан ўтказувчи орган, зарурат бўлганда, тегишли ташкилотларга ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш учун юборишга ҳақлидир.

-       Ҳужжатларни олган ташкилот йигирма кун мобайнида ўз хулосасини тақдим этиши шарт;

Рўйхатдан ўтказувчи орган раҳбарининг буйруғи:

- давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида;

- давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисида;

-       Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома ва «Рўйхатдан ўтказилган» ёзуви қайд этилган, рўйхатдан ўтказувчи орган муҳри билан тасдиқланган ННТ устави бериш.

15

Давлат хизматини кўрсатиш муддати

30 календар иш куни.

16

Хизматни электрон шаклда кўрсатиш регламенти

Мавжуд эмас.

17

Хизмат учун масъул шахс

Жамоат, нодавлат, нотижорат ва диний ташкилотлар бошқармаси бошлиғи–Мелиев Худаёр Хуррамович.

тел рақами: 233-50-70;

факс: 233-50-70