Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Фаолият

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Давлат хизматлари

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Квартиралар, дала ҳовлилар, гаражлар, бошқа бинолар, иншоотлар ва иморатларнинг олди-сотди, алмаштириш, рента олиш, умрбод таминлаш шарти билан бошқаларга бериш ва ҳадя қилиш шартномаларини тасдиқлаш хизмати

Хизмат кўрсатиш

шаклининг турлари

Хизмат тарифи

1

Давлат хизматининг тўлиқ номи

Квартиралар, дала ҳовлилар, гаражлар, бошқа бинолар, иншоотлар ва иморатларнинг олди-сотди, алмаштириш, рента олиш, умрбод таминлаш шарти билан бошқаларга бериш ва ҳадя қилиш шартномаларини тасдиқлаш.

2

Давлат хизмати кўрсатилиши натижаси

Нотариал тасдиқланган шартнома.

 

3

Давлат ташкилоти

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

4

Юқори турувчи орган

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

5

Хизмат кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси

Ўзбекистон Республикаси Қонуни 26.12.96 йилдаги

№343-1-сон.

Вазирлик, давлат қўмиталари ва идораларнинг ҳужжати 30.03.10 йилдаги №2090-сон қарори.

6

Хизматни кўрсатиш регламентига ҳавола

http://lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=1605525

7

Кўрсатиладиган хизмат соҳаси

Бошқалар.

8

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси

Жисмоний ва юридикшахслар.

9

Давлат хизматини кўрсатиш шакли

Анъанавий

10

Амал қилиш муддати

Чексиз

11

Мурожаат этиш усуллари

-       Ташриф (шахсий, ишончли вакил)

12

Хизмат нархи

Давлат божи- 1. Мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болаларига, набираларига, бувиларига, буваларига, туғишган ака-укалари ва опа-сингилларига тасдиқлаганлик учун‎‎ 1 кв. м. майдон учун энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 фоизи миқдорида‎; 2. Бошқа жисмоний ва юридик шахсларга тасдиқлаганлик учун 1 кв. м. майдон учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида; 3. Хусусий-лаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), уйлар (уйларнинг бир қисми) ким ошди савдоси орқали сотилганда шартномаларни тасдиқлаганлик учун 1 кв. м. майдон учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида‎.

13

Керакли ҳужжатлар

-       Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;

-       Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати аъзолари томонидан умумий харажатларни қоплаш учун тўланадиган мажбурий бадаллар;

-       Телефон алоқаси хизмати учун тўловлар бўйича қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномалар;

-       Коммунал хизматлар учун тўланадиган мажбурий тўловлар бўйича қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномалар (жисмоний шахсларга тегишли уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми учун);

-       Уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми ўзгартирилганда, қайта қурилганда ёки бузилганда маҳаллий давлат ҳокимияти органининг бу ҳақдаги қарори;

-       Бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

-       “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг маълумотномаси;

-       Солиқлар бўйича бюджет олдида қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисидаги давлат солиқ хизмати органининг маълумотномаси;

-       Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан берилган маълумотнома;

-       Уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми гаровга қўйилган бўлса, гаровга олувчининг розилиги.

14

Хизмат кўрсатиш босқичлари

-       Ҳужжат топширилгандан сўнг тарафлар ўртасида шартнома тузилиб ҳар бир тарафга нотариал тасдиқланган шартнома берилади.

15

Давлат хизматини кўрсатиш муддати

1 иш кун

Нотариал ҳаракатлар ҳақ тўланганидан сўнг зарур бўлган барча ҳужжатлар тақдим этилган куни амалга оширилади.

16

Хизматни электрон шаклда кўрсатиш регламенти

Мавжуд эмас.

17

Хизмат учун масъул шахс

Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси бошлиғи - Яқубова Дилбахор Шариповна.

тел рақами: 233-28-51;

факс: 233-48-44