Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Фаолият

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Давлат хизматлари

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Автотранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш (олди-сотди, ҳадя, алмаштириш, ижара) хизматининг таснифи

Хизмат кўрсатиш

шаклининг турлари

Хизмат тарифи

1

Давлат хизматининг тўлиқ номи

Автотранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш (олди-сотди, ҳадя, алмаштириш, ижара).

2

Давлат хизмати кўрсатилиши натижаси

Нотариал тасдиқланган шартнома.

 

3

Давлат ташкилоти

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

4

Юқори турувчи орган

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

5

Хизмат кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси

Ўзбекистон Республикаси Қонуни 26.12.96 йилдаги

№343-1-сон.

Вазирлик, давлат қўмиталари ва идораларнинг ҳужжати 30.03.10 йилдаги №2090-сон қарори.

6

Хизматни кўрсатиш регламентига ҳавола

http://lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=1605525

7

Кўрсатиладиган хизмат соҳаси

Бошқалар.

8

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси

Жисмоний ва юридикшахслар.

9

Давлат хизматини кўрсатиш шакли

Анъанавий

10

Амал қилиш муддати

Чексиз

11

Мурожаат этиш усуллари

-       Ташриф (шахсий, ишончли вакил)

12

Хизмат нархи

Давлат божи- Ҳар бир от кучи учун давлат божи ставкаси: юк ташувчи ва энгил автотранспорт, шу жумладан, автобус, трактор, ўзи юрар машина учун – ‎‎‎‎фойдаланиш муддати‎ 3 йилгача бўлганда – энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида; фойдаланиш муддати‎ 3 йилдан ортиқ бўлганда – энг кам ойлик иш ҳақининг 7 фоизи миқдорида; фойдаланиш муддати 7 йилдан ортиқ бўлганда – энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида; чет элда ишлаб чиқарилган автотранспорт учун‎ – фойдаланиш муддати‎ 3 йилгача бўлганда – энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида; фойдаланиш муддати‎ 3 йилдан ортиқ бўлганда – энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида; фойдаланиш муддати 7 йилдан ортиқ бўлганда – энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида.

13

Керакли ҳужжатлар

-       Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (транспорт воситаларини қайд қилиш гувоҳномаси, автомототранспорт воситасининг рақамли агрегатлари учун ДЙҲХХ органлари ёки тракторлар, ўзиюрар шассилар, трактор тиркамалари ва ўзиюрар йўл қурилиш машиналари учун “Ўздавтехназорат” томонидан берилган белгиланган шаклдаги маълумотнома);

-       Агар автомототранспорт воситаси эрнинг ёки хотиннинг умумий биргаликдаги мулки бўлган ҳолларда, эрнинг ва (ёки) хотиннинг автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказишга розилиги тўғрисида нотариус ёки

-       Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан шаҳодатлантирилган ёзма аризаси;

-       Битимлар давлат божининг имтиёзли тўланишига ҳуқуқ берувчи қариндош бўлган шахслар ўртасида тузилаётган бўлса, уларнинг қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

-       Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида шикастланган автомототранспорт воситаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасаларининг мутахассислари, бундай муассасалар бўлмаган вилоятларда эса – “Ўзавтотеххизмат” актсиядорлик жамияти тизимига кирувчи ташкилотларнинг хулосаси;

-       Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага асосан транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси берилган бўлса – меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома;

Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (тўлов топшириқномаси, квитантсия).

14

Хизмат кўрсатиш босқичлари

-       Ҳужжат топширилгандан сўнг тарафлар ўртасида шартнома тузилиб ҳар бир тарафга нотариал тасдиқланган шартнома берилади.

15

Давлат хизматини кўрсатиш муддати

1 календар кун

Нотариал ҳаракатлар ҳақ тўланганидан сўнг зарур бўлган барча ҳужжатлар тақдим этилган куни амалга оширилади.

16

Хизматни электрон шаклда кўрсатиш регламенти

Мавжуд эмас.

17

Хизмат учун масъул шахс

Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси бошлиғи - Яқубова Дилбахор Шариповна.

тел рақами: 233-28-51;

факс: 233-48-44