Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Фаолият

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Давлат хизматлари

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Кўчмас мулкларни гаровга (ипотекага) қўйиш тўғрисидаги шартнома хизматининг таснифи

Хизмат кўрсатиш

шаклининг турлари

Хизмат тарифи

1

Давлат хизматининг тўлиқ номи

Кўчмас мулкларни гаровга (ипотекага) қўйиш тўғрисидаги шартнома хизматининг таснифи.

2

Давлат хизмати кўрсатилиши натижаси

Нотариал тасдиқланган шартнома.

 

3

Давлат ташкилоти

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

4

Юқори турувчи орган

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

5

Хизмат кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси

Ўзбекистон Республикаси Қонуни 26.12.96 йилдаги

№343-1-сон.

Вазирлик, давлат қўмиталари ва идораларнинг ҳужжати 30.03.10 йилдаги №2090-сон қарори.

6

Хизматни кўрсатиш регламентига ҳавола

http://lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=1605525

7

Кўрсатиладиган хизмат соҳаси

Бошқалар.

8

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси

Жисмоний ва юридикшахслар.

9

Давлат хизматини кўрсатиш шакли

Анъанавий

10

Амал қилиш муддати

Чексиз

11

Мурожаат этиш усуллари

-       Ташриф (шахсий, ишончли вакил)

12

Хизмат нархи

Давлат божи- гаров, кафиллик шартномаларини ва микромолиялаштиришни ҳамда ипотека кредитини амалга ошириш билан боғлиқ бошқа шартномаларни тасдиқлаганлик учун шартнома суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан кўп эмас.

13

Керакли ҳужжатлар

-       Ипотека нарсасига нисбатан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;

-       "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг маълумотномаси;

-       Уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмида доимий прописка қилинган шахслар тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан берилган маълумотнома;

-       Гаров мулкини суғурта этилганлиги ҳақидаги гувоҳнома (суғурта полиси) ва (ёки) суғурта шартномаси;

-       Асосий мажбурият ҳақидаги шартнома (кредит ёки қарз шартномаси, маҳсулот етказиб бериш, контрактатсия, транспорт экспедицияси ва бошқалар);

-       Ипотекага қўйилган кўчмас мулкнинг ипотекага олувчи ва ипотекага қўювчи билан биргаликдаги тузилган баҳолаш далолатномаси ёки баҳоловчи ташкилотнинг хулосаси;

-       Ипотекага қўйилаётган мол-мулк умумий мол-мулкни (эр-хотиннинг биргаликдаги мулки) ташкил этса, барча мулкдорларнинг (эр-хотиннинг) розилиги;

-       Хусусийлаштирилган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми ипотекага қўйилганда, шу уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмида доимий прописка қилинган ва хусусийлаштиришда қатнашиб розилик берган шахсларнинг нотариус ёки

-       Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан шаҳодатлантирилган розилик аризалари;

-       Агарда ипотекага қўйилаётган турар жойда доимий прописка қилинган шахслар вояга етмаган, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган бўлса, тегишлича уларнинг қонуний вакиллари ёки васийлик ва ҳомийлик органларининг ёзма розилиги;

-       Ипотекага олувчи ва ипотекага қўювчи юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатлари, шунингдек вакилларининг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжати (ишончнома);

-       Ипотека нарсаси ашёвий ҳуқуқ бўлган (хўжалик юритиш ҳуқуқи ва оператив бошқариш ҳуқуқи, мерос қилиб қолдириладиган ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи, ер участкасига доимий эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи, сервитутлар ва ҳоказо) ҳолатда мулкдорнинг розилиги, қонунда ва шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

-       Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

14

Хизмат кўрсатиш босқичлари

-       Ҳужжат топширилгандан сўнг тарафлар ўртасида шартнома тузилиб ҳар бир тарафга нотариал тасдиқланган шартнома берилади.

15

Давлат хизматини кўрсатиш муддати

1 календар кун

Нотариал ҳаракатлар ҳақ тўланганидан сўнг зарур бўлган барча ҳужжатлар тақдим этилган куни амалга оширилади.

16

Хизматни электрон шаклда кўрсатиш регламенти

Мавжуд эмас.

17

Хизмат учун масъул шахс

Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси бошлиғи - Яқубова Дилбахор Шариповна.

тел рақами: 233-28-51;

факс: 233-48-44