Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Фаолият

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Давлат хизматлари

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Корхонанинг бир қисмини ижарага бериш хизматининг таснифи

Хизмат кўрсатиш

шаклининг турлари

Хизмат тарифи

1

Давлат хизматининг тўлиқ номи

Корхонанинг бир қисмини ижарага бериш.

2

Давлат хизмати кўрсатилиши натижаси

Нотариал тасдиқланган шартнома.

 

3

Давлат ташкилоти

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

4

Юқори турувчи орган

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

5

Хизмат кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси

Ўзбекистон Республикаси Қонуни 26.12.96 йилдаги

№343-1-сон.

Вазирлик, давлат қўмиталари ва идораларнинг ҳужжати 30.03.10 йилдаги №2090-сон қарори.

6

Хизматни кўрсатиш регламентига ҳавола

http://lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=1605525

7

Кўрсатиладиган хизмат соҳаси

Ижтимоий ҳимоя.

8

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси

Жисмоний ва юридикшахслар.

9

Давлат хизматини кўрсатиш шакли

Анъанавий

10

Амал қилиш муддати

Чексиз

11

Мурожаат этиш усуллари

-       Ташриф (шахсий, ишончли вакил)

12

Хизмат нархи

Давлат божи- Шартнома суммасининг 1,0 фоизи миқдорида, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг камида 20 фоизи миқдорида.

13

Керакли ҳужжатлар

-       Ижарага берувчининг (ижарага олувчининг) таъсис ҳужжатлари ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси;

-       Якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси;

-       Вакилнинг ваколатини ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари;

-       Корхонанинг инвентаризатсия далолатномаси;

-       Корхонанинг ижара ҳақи миқдорини белгиловчи далолатнома;

-       Ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасида тузилган корхонани топшириш ва қабул қилиш далолатномаси;

-       Ижарага берувчининг кредиторлик қарзлари ва кредиторлари ҳақида маълумот;

-       Кредиторларга берилган хабарнома ва уларнинг розилиги;

-       Корхонанинг бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлиги тўғрисидаги маълумотнома;

-       Васийликдаги шахсга қарашли бўлган корхона бир йилдан ортиқ муддатга ижарага берилганда, васийлик ва ҳомийлик органларининг розилиги.

14

Хизмат кўрсатиш босқичлари

-       Ҳужжат топширилгандан сўнг тарафлар ўртасида шартнома тузилиб ҳар бир тарафга нотариал тасдиқланган шартнома берилади.

15

Давлат хизматини кўрсатиш муддати

1 календар кун

Нотариал ҳаракатлар ҳақ тўланганидан сўнг зарур бўлган барча ҳужжатлар тақдим этилган куни амалга оширилади.

16

Хизматни электрон шаклда кўрсатиш регламенти

Мавжуд эмас.

17

Хизмат учун масъул шахс

Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси бошлиғи - Яқубова Дилбахор Шариповна.

тел рақами: 233-28-51;

факс: 233-48-44