Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Фаолият

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Давлат хизматлари

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Ишончномани тасдиқлаш хизматининг таснифи

Хизмат кўрсатиш

шаклининг турлари

Хизмат тарифи

1

Давлат хизматининг тўлиқ номи

Ишончномани тасдиқлаш.

2

Давлат хизмати кўрсатилиши натижаси

Ишончнома.

 

3

Давлат ташкилоти

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

4

Юқори турувчи орган

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

5

Хизмат кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси

Ўзбекистон Республикаси Қонуни 26.12.96 йилдаги

№343-1-сон.

Вазирлик, давлат қўмиталари ва идораларнинг ҳужжати 30.03.10 йилдаги №2090-сон қарори.

6

Хизматни кўрсатиш регламентига ҳавола

http://lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=1605525

7

Кўрсатиладиган хизмат соҳаси

Бошқалар.

8

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси

Жисмонийва юридик шахслар.

9

Давлат хизматини кўрсатиш шакли

Анъанавий

10

Амал қилиш муддати

Чексиз

11

Мурожаат этиш усуллари

-       Ташриф (шахсий, ишончли вакил)

12

Хизмат нархи

Давлат божи- ота-оналар, эр-хотин ва уларнинг ота-оналари, болалар ва уларнинг эр-хотинлари, ака-укалар, опа-сингиллар, набиралар, жиянларга автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва тасарруф қилиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни тасдиқлаганлик учун, энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида;‎‎‎ автомототранспорт воситаларидан бошқа шахсларнинг фойдаланиши ҳуқуқини берувчи ишончномаларни тасдиқлаганлик учун‎‎‎ энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида; автомототранспорт воситаларини бошқа шахслар тасарруф этиши ҳуқуқини берувчи ишончномаларни тасдиқлаганлик учун‎‎ энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилади. ‎ автотранспорт воситаси билан боғлиқ бўлганда махсус гербли бланка учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида герб йиғими ундирилади. Ишончнома биттадан ортиқ ишончли шахсга берилган тақдирда, у ишончли шахслар сони бўйича гербли (махсус) бланкада расмийлаштирилади. Бошқа ишончномаларни тасдиқлаганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдор.

13

Керакли ҳужжатлар

-       Нотариус юридик шахснинг уставини (низомини) текширади;

-       Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар, халқаро ташкилотлар, хорижий компаниялар ҳамда фирмалар ваколатхоналарига ҳамда уларнинг ходимларига, оила аъзоларига тегишли «CМД», «Д», «УН», «Т», «Х», «М» церийадаги давлат рақамларига эга бўлган автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ишончномаларини нотариал тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг розилигини тасдиқловчи ҳужжат;

-       Ишончнома берувчи эри ёки хотинининг кўчмас мулк ва автомототранспорт воситасини тасарруф этишга розилиги ҳақида ариза.

14

Хизмат кўрсатиш босқичлари

-       Зарур ҳужжатлар тақдим қилингандан сўнг нотариал тасдиқланган ишончнома берилади.

15

Давлат хизматини кўрсатиш муддати

1 календар кун

Нотариал ҳаракатлар ҳақ тўланганидан сўнг зарур бўлган барча ҳужжатлар тақдим этилган куни амалга оширилади.

16

Хизматни электрон шаклда кўрсатиш регламенти

Мавжуд эмас.

17

Хизмат учун масъул шахс

Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси бошлиғи - Яқубова Дилбахор Шариповна.

тел рақами: 233-28-51;

факс: 233-48-44