Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Фаолият

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Давлат хизматлари

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Ижро ҳолатини ёзиш хизматининг таснифи

Хизмат кўрсатиш

шаклининг турлари

Хизмат тарифи

1

Давлат хизматининг тўлиқ номи

Ижро ҳолатини ёзиш.

2

Давлат хизмати кўрсатилиши натижаси

Нотариал тасдиқланган ҳужжат.

3

Давлат ташкилоти

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

4

Юқори турувчи орган

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

5

Хизмат кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси

Ўзбекистон Республикаси Қонуни 26.12.96 йилдаги №343-1-сон.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.01.02 йилдаги № 26-сон қарори.

Вазирлик, давлат қўмиталари ва идораларнинг ҳужжати 30.03.10 йилдаги №2090-сон қарори.

6

Хизматни кўрсатиш регламентига ҳавола

http://lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=1605525

7

Кўрсатиладиган хизмат соҳаси

Бошқалар.

8

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси

Жисмонийва юридик шахслар.

9

Давлат хизматини кўрсатиш шакли

Анъанавий

10

Амал қилиш муддати

Чексиз

11

Мурожаат этиш усуллари

-       Ташриф (шахсий, ишончли вакил)

12

Хизмат нархи

Давлат божи- ундириладиган сумманинг 1 фоизи миқдорида, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда;

13

Керакли ҳужжатлар

-       Шахсни тасдиқловчи ҳужжат;

-       Пул олиш, мулкни қайтариш ёки бериш билан боғлиқ нотариал тасдиқланган битимлар. Ижро хати олиш учун қуйидагилар тақдим этилади: а) нотариал тасдиқланган битимнинг асл нусхаси; б) кредитор томонидан қарздорга нотариус орқали тўлов муддати ўтказиб юборилганлиги (мулкни қайтариш ёки бериш) тўғрисида юборилган ёзма билдиришнома;

-       Кредит муассасалари томонидан берилган кредитлар бўйича қарздорлар ва уларнинг кафиллари тўлов муддатини ўтказиб юборганлигига оид ҳужжатлар. Ижро хати олиш учун қуйидагилар тақдим этилади: а) унинг асосида қарз ундириладиган кредит шартномасининг асл нусхаси; б) ундириб олувчи томонидан тасдиқланган қарздорнинг шахсий ҳисобварағи (карточкаси)дан қарз миқдори кўрсатилган кўчирма; в) кредит муассасалари олдидаги қарзни икки томонлама тасдиқловчи солиштириш далолатномаси;

-       Корхоналар ва ташкилотлар томонидан ўз ходимларига якка тартибда уй-жой қуриш ва турар жой (квартира)ларни мукаммал таъмирлаш, шунингдек уй-рўзғор буюмлари харид қилиш учун берилган қарз (ссуда)лар бўйича қарздорликни белгиловчи ҳужжатлар.

Ижро хати олиш учун қуйидагилар тақдим этилади: а) қарздор мажбуриятининг асл нусхаси; б) қарздорнинг шахсий ҳисобварағидан ундириб олувчи томонидан тасдиқланган ҳамда муддати ўтказиб юборилган қарз миқдори ва уни қоплаш муддатлари кўрсатилган кўчирма;

-       Квартиралар, уй-жойлар (уй-жойнинг бир қисми)ни ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олган, шу жумладан квартираларнинг ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан хусусийлаштирган фуқароларнинг тўланмаган суммани қоплаш учун тўловлар бўйича қарздорлигини белгиловчи ҳужжатлар. Ижро хати олиш учун қуйидагилар тақдим этилади: а) қарздор мажбуриятининг асл нусхаси; б) ундириб олувчи томонидан тасдиқланган қарздорнинг шахсий ҳисобварағидан муддати ўтказиб юборилган қарз миқдори ва уни қоплаш муддатлари кўрсатилган кўчирма;

-       Товарларни кредитга сотиб олиш чоғида (бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан) харидорлар томонидан савдо ташкилотларига берилган кафиллик-мажбуриятномалар;

Қарзни ва навбатдаги бадалларни тўлаш муддати ўтказиб юборилганлиги учун пеняни ундириш юзасидан ижро хати олиш учун қуйидагилар тақдим этилади: а) ундириб олувчи томонидан қарз миқдори ва уни қоплаш муддатлари қайд этилган қарздор кафиллик-мажбуриятномасининг асл нусхаси; б) ундириб олувчи томонидан тасдиқланган қарздорнинг шахсий ҳисобварағидан муддати ўтказиб юборилган қарз миқдори ва уни қоплаш муддатлари кўрсатилган кўчирма;

-       Фуқароларнинг электр энергиясидан фойдаланганлик учун электр энергияси этказиб берувчилар олдидаги қарздорлигини белгиловчи ҳужжатлар. Ижро хати олиш учун қуйидагилар тақдим этилади: а) ҳисобварақнинг ундириб олувчи томонидан тасдиқланган нусхаси; б) қарздорнинг ёзма огоҳлантиришни олганлиги тўғрисидаги тилхати бор қарзни тўлаш тўғрисида қарздорга берилган ёзма огоҳлантириш нусхаси; в) ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасининг нусхаси;

-       Тўлов миқдори юзасидан суд низолари мавжуд бўлмаган ҳолларда турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар ижарачиси, арендага олувчисининг ижара, аренда шартномалари (умумий харажатлар ва арендага, ижарага берувчининг норматив даромади) бўйича ва коммунал хизматлар учун тўловлар бўйича қарздорлигини белгиловчи ҳужжатлар. Ижро хати олиш учун қуйидагилар тақдим этилади: а) қарзнинг ҳосил бўлишини тасдиқловчи шартноманинг ундириб олувчи томонидан тасдиқланган нусхаси; б) ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасининг шартнома қатнашчилари томонидан имзоланган нусхаси; в) ундириб олувчи томонидан қарз қопланмаганлиги тўғрисида белги қўйилган ижарачига йўлланган ҳисобварақ нусхаси; г) қарздорнинг ёзма огоҳлантиришни олганлиги тўғрисидаги тилхати бор қарзни тўлаш тўғрисида қарздорга берилган ёзма огоҳлантиришнинг нусхаси;

-       Квартира эгаси бўлган фуқаролар, уй-жой-қурилиш, уй-жой ва дала ҳовли-қурилиш кооперативлари аъзоларининг уй-жойни бошқариш, унга хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлашга, уйни (дала ҳовлини) сақлаш харажатларига тузилган шартнома-контрактга мувофиқ тақдим этиладиган умумий харажатлар ва коммунал хизматлар бўйича муддати икки ойдан ортиқ ўтказиб юборилган тўловларни қоплашга оид қарзларини белгиловчи ҳужжатлар. Ижро хати олиш учун қуйидагилар тақдим этилади: а) қарз қопланмаганлиги тўғрисида белги қўйилган қарздорга йўлланган ҳисобварақнинг ундириб олувчи томонидан тасдиқланган нусхаси; б) қарздорнинг ёзма огоҳлантиришни олганлиги тўғрисидаги тилхати бор қарзни тўлаш тўғрисида қарздорга берилган ёзма огоҳлантириш нусхаси; Олдинги таҳрирга қаранг. в) бошқариш ва турар жойни таъмирлаш тўғрисидаги контракт-шартнома;

-       Фуқароларнинг баҳолаш ва хатлов ишлари учун хатлов-техник ишларини амалга оширувчи органлар олдидаги қарздорлигини белгиловчи ҳужжатлар. Ижро хати олиш учун қуйидагилар тақдим этилади: а) тўланмаган ҳисобварақнинг ундириб олувчи томонидан тасдиқланган нусхаси; б) баҳолаш ва хатлов ишлари ўтказилган объектнинг манзили, ишларнинг номи ва ҳажми, ишларнинг қиймати (такса) ва қарзнинг умумий қиймати кўрсатилган ҳисоб-китоб нусхаси; в) қарздорнинг ёзма огоҳлантиришни олганлиги тўғрисидаги тилхати бор қарзни тўлаш тўғрисида қарздорга берилган ёзма огоҳлантириш нусхаси;

-       Фуқароларнинг телекоммуникация тармоқларидан фойдаланганлик учун абонент тўлови, маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникация хизматлари кўрсатилганлиги учун ва абонент тўловини ўз вақтида тўламаганлик учун пеня тўлаш бўйича қарздорлигини белгиловчи ҳужжатлар. Ижро хати олиш учун қарз тўланмаганлиги ҳақида белги қўйилган ҳамда қарз суммаси ва уни тўлаш муддатлари тўғрисида қарздорга юборилган билдиришноманинг ундириб олувчи томонидан тасдиқланган қарздорнинг билдиришномани олганлиги ҳақидаги тилхати бор нусхаси тақдим этилади;

-       Болалар мактабгача таълим муассасалари ва ихтисослаштирилган мактабларда бўлганликлари учун ота-оналар ёки улар ўрнини босувчи шахсларнинг тўлов муддати (икки ҳафтадан ортиқ) ўтказиб юборилган қарздорлигини белгиловчи ҳужжатлар. Ижро хати олиш учун қарздорнинг ёзма огоҳлантиришни олганлиги тўғрисидаги тилхати бор ёзма огоҳлантириш топширилгандан кейин икки ҳафта муддат ичида қарз тўланмаганлиги тўғрисида белги қўйилган ундириб олувчи томонидан тасдиқланган ота-она ёки улар ўрнини босувчи шахс номига очилган шахсий ҳисобварақ (болалар тарбияси учун ота-оналар билан ҳисоб-китоблар ведомости)дан кўчирма тақдим этилади;

-       Кутубхоналарнинг фуқаролар, корхоналар ва ташкилотлардан улар томонидан қайтарилмаган китоблар, бошқа босма асарлар ва кутубхоналар захирасидан олинган бошқа материаллар қийматини ўн баравар миқдорда ундириш тўғрисидаги талабномалари. Ижро хати олиш учун қуйидагилар тақдим этилади;

-       а) кутубхонадан китоблар, бошқа босма асарлар ва ўзга материаллар берилганлигини тасдиқловчи, муддатида қайтарилмаганлиги қайд этилган ҳужжат;

-       б) китоблар, босма асарлар ёки материалларни қайтариш ёки улар ўрнини айнан шундай ёхуд тенг қийматли китоблар, босма асарлар ёки материаллар билан тўлдириш тўғрисида, шунингдек қайтармаган ёки алмаштиришнинг имкони бўлмаган ҳолларда уларнинг қиймати ўн баравар миқдорда ундириб олиниши тўғрисидаги ёзма огоҳлантиришларнинг нусхалари;

-       в) китоблар, бошқа босма асар ва ўзга материаллар қайтарилмаган ёки уларни алмаштиришнинг имкони бўлмаган ҳолларда қарзнинг ундириб олиниши тўғрисидаги ёзма огоҳлантириш топширилганлиги ҳақида почта билдиришномаси нусхаси;

-       г) китоблар, бошқа босма асар, ўзга материалларнинг баҳоси тўғрисида кутубхона хатлов китобидан кўчирма ёки қайтарилмаган китоб ёхуд бошқа босма асар библиография нуқтаи назаридан нодир деб ҳисобланган ҳолларда букинистик дўконнинг маълумотномаси;

-       Фуқароларнинг уларга корхоналар ва ташкилотлар томонидан берилган маданий-маиший, уй-рўзғор буюмлари, мусиқа асбоблари, спорт анжомлари ва шахсий фойдаланишга мўлжалланган бошқа мулкдан фойдаланганлик (прокат) учун тўловлар бўйича қарздорлигини белгиловчи ҳужжатлар. Ижро хати олиш учун қуйидагилар тақдим этилади: а) ижарага бериш шартномасининг нусхаси, ижарага берилган буюм баҳоси энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан кам бўлган холларда эса—ундириладиган сумма кўрсатилган квитантсиянинг нусхаси; б) қарздорнинг огоҳлантириш олинганлиги ҳақидаги тилхати бор қарзни тўлаш тўғрисида қарздорни ёзма огоҳлантиришнинг нусхаси;

-       Тўлов миқдори юзасидан суд низоси мавжуд бўлмаган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган шахслар, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳисобварақ-битимга асосан кўрсатиладиган тиббий хизматлар бўйича харажатларни қоплаш борасидаги қарздорлигини белгиловчи ҳужжатлар. Ижро хатини олиш учун қуйидагилар тақдим этилади: а) қарздорнинг мазкур ҳисобварақнинг биринчи нусхасини олганлиги тўғрисидаги тилхати бор қарз ҳосил бўладиган ҳисобварақ-битимнинг нусхаси; б) даволаш муассасасининг ундириши керак бўлган қарз суммаси тўғрисидаги маълумотномаси;

-       Лизингга олувчининг қарзини тасдиқловчи ҳужжатлар.

Ижро хатларини олиш учун қуйидагилар тақдим этилади:

а) қарзни ундириш ва/ёки лизинг объектини талаб қилиб олишни амалга оширишга асос бўладиган лизинг шартномасининг асл нусхаси; б) лизингга олувчининг лизингга берувчи олдидаги қарзини тасдиқлайдиган икки томонлама таққослаш далолатномаси; в) лизингга олувчининг огоҳлантиришни олганлиги тўғрисидаги тилхати билан бирга қарзни қайтариш тўғрисида огоҳлантириш хатининг нусхаси;

-       Ходимнинг зарарни бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда уни ихтиёрий қоплаш тўғрисидаги ёзма мажбурияти. Ижро хати олиш учун қуйидагилар тақдим этилади: а) ходимнинг тўловнинг аниқ муддатлари кўрсатилган зарарни ихтиёрий қоплаш тўғрисидаги ёзма мажбуриятининг асл нусхаси; б) этказилган зарарнинг тўланмаган қисми миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар; в) ўзи этказган зарарни қоплашдан бош тортган ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг нусхаси; г) қарздорнинг огоҳлантиришни олганлиги тўғрисидаги тилхати билан бирга қарзни тўлаш ҳақида қарздорга берилган огоҳлантириш хатининг нусхаси.

14

Хизмат кўрсатиш босқичлари

-       Мурожаат қилинганидан сўнг, нотариал тасдиқланган ижро хати берилади.

15

Давлат хизматини кўрсатиш муддати

1 календар куни

16

Хизматни электрон шаклда кўрсатиш регламенти

Мавжуд эмас.

17

Хизмат учун масъул шахс

Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси бошлиғи - Яқубова Дилбахор Шариповна.

тел рақами: 233-28-51;

факс: 233-48-44