Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 25.05.2019



14:41:37 (GMT +5), Шб, 25 Мая 2019

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижроси юзасидан RSS обуна

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижроси юзасидан

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижроси юзасидан Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида МАЪЛУМОТ


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Ҳаракатлар стратегиясининг амалга оширилишини мониторинг қилиш Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади

 

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ўрта муддатли истиқболда давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаб берган энг муҳим дастурий ҳужжат бўлиб ҳисобланади.

Унинг амалдаги ифодаси сифатида бевосита юртбошимиз ташаббуслари билан ҳар бир йилга “алоҳида ном” берилиб, шу асосда Давлатимизнинг ушбу йилда амалга оширилиши лозим бўлган муҳим устувор йўналишлари белгиланиб, ижроси таъминлаб борилмоқда.

Унинг мантиқий давоми сифатида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги “2017- 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат Дастури тўғрисида” ПФ–5308-сон Фармони қабул қилинди.

Ушбу Фармон билан  231 та  банддан иборат 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни кўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури (кейинги ўринларда Давлат дастури деб аталади) тасдиқланди.

Хусусан, Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш устувор йўналишида 43 та, Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш устувор йўналишида 37 та, Иқтисодиётни ривожлантириш ва фаол тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларида 58 та, Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишида 61 та, Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги устувор йўналишида 32 та муҳим тадбирларнинг амалга оширилиши белгиланди.

Амалга  оширилаётган  мазкур   ислоҳотлар   халқаро   сиёсатчилар ва ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан юқори баҳоланмоқда.

Шу муносабат билан, Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини муддатида ва тўлиқ бажарилиши таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан вазирлик ва идораларга ҳар томонлама амалий ва ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилиб, юклатилган вазифалар ижроси тизимли равишда мониторинг ва таҳлил қилиб келинмоқда.

Давлат дастури ижросини тизимли мониторинг ва таҳлил қилиш, ундаги вазифа ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажариш учун қўшимча чора-тадбирларни кўриб бориш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш бўйича Адлия вазирлигида ишчи гуруҳи тузилиб, уларнинг вазифалари белгилаб берилди.

Амалга оширилган чора-тадбарларга кўра 2018 йилнинг 3 июль ҳолатига Давлат дастурининг 82 та бандида белгиланган тадбирларнинг ижроси таъминланди. Шундан 69 та банд ижроси бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, вазирлик ва идоралар раҳбарларининг идоравий қарорлари ҳамда амалий чора-тадбирлари қабул қилинди, шунингдек 13 та бандлар бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар белгиланган тартибда Президент девонига ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилди.

Бундан ташқари, 38 та банд бўйича масъул вазирлик ва идоралар томонидан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Ушбу лоийҳалар Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқилмоқда.

Айрим вазирлик ва идоралар томонидан Давлат дастурининг 2018 йил 1 июлга қадар бажарилиши белгиланган тадбирларнинг ижросини таъминлашда кечикишига йўл қўйилган, белгиланган тадбирлар ижроси тўлиқ таъминланмаган, ваколатли органга киритилмаган, тегишли ҳужжатлар қабул қилинмаган бандлар бўйича март-май ойлари давомида вазирлик ва идораларга Давлат дастурида назарда тутилган тадбирлар ижросини муддатида ва сифатли таъминлашлари тўғрисида 96 та огоҳлантириш ва эслатма хатлари киритилди.

Давлат дастури доирасида давлат ва жамият қурилиши тизими бугунги ва эртанги кун талабларидан келиб чиқиб янада такомиллаштириш, давлат хизматининг нуфузи ва самарадорлигини ошириш, ижро этувчи ҳокимият органлари вазифа ва тузилмасини қайта кўриб чиқилмоқда, вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг мустақиллигини ошириш, марказий органларнинг айрим ваколатларини маҳаллий ҳокимият органларига ўтказиш, давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятини, уларнинг сифати ва тезкорлигини тубдан ошириш, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат хизмати тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳа 2018 йил 30 июнда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча  чора-тадбирлар  тўғрисида”ги  ПҚ-3662-сон  қарори,  2018  йил

14 майдаги “Давлат хизматлари марказлари биноларини ўзбекистон республикаси президентининг туман (шаҳар)халқ қабулхоналарида давлат- хусусий шериклик асосида бунёд этиш туғрисида” ПҚ-3701-сон қарори, 2018 йил 4 майда ПФ-5430-сон “Мамлакат демократик янгилаш жараёнларда фуқаролик фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва бошқа муҳим ҳужжатлар қабул қилинди.

Ҳукуматнинг вазифалари ва ижро этувчи аппарати тузилмаси, 10 дан ортиқ давлат бошқарув органларининг тизими тубдан такомиллаштирилди, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ташкил этилди.

Давлат активларини сотишда ва ижарага беришда шаффофлик тизими яратилди, хусусий тадбиркорлик учун қўшимча шарт-шароитлар яратилди, давлат мулки объектларини сотиш тартиботлари соддалаштирилди.

Интернет тармоғида аҳоли долзарб деб ҳисоблаган ташаббусларни билдириши, жамоавий мурожаат қилиш мумкин бўлган “Mening fikrim” махсус веб-портали ишга туширилди.

Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш изчил давом эттирилмоқда, фуқаролар шахсий ҳаёти дахлсизлигининг конституциявий кафолатлари кучайтирилди, Олий Мажлис ҳузурида Суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашга кўмаклашиш бўйича комиссияни ташкил этилди, судларда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши принципини чеклайдиган қўшимча талабларни жорий этиш тақиқланади, далилларнинг мақбул эмаслиги тартиби белгиланди, жиноят қонунчилигининг янада либераллашуви ҳамда алоҳида тоифадаги жиноятларни жиноий юрисдикциядан чиқариш амалга оширилди, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар рўйхати кенгайтирилди, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш бўйича идоралараро комиссия ташкил этилиб, уларнинг вазифалари белгилаб берилди, Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизими жорий этилди, адвокатура институти самарадорлиги оширилди ва адвокатларнинг мустақиллиги кенгайтирилди, давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти тубдан такомиллаштирилди.

Миллий хавфсизлик органлари тизимини тубдан ислоҳ қилиниб “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.

Иқтисодиётни ривожлантириш ва фаол тадбиркорликни қўллаб- қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси қабул қилинди, Давлат божхона хизмати органлари фаолияти ва қонунчилиги такомиллаштирилди, ички туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланди, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда намунали фермер хўжаликларини сайёҳларга хизмат кўрсатишга мослаштириш, уларга сайёҳларни жалб қилиш ҳамда мамлакатимизда бўлиш муддатларини узайтириш мақсадида агротуризмни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастур” тасдиқланди, Республикамизга туристлар оқимини кўпайтириш, кириш туризмини миллий иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бирига айлантириш, мамлакатнинг маданий-тарихий мероси ва табиий бойликларини кенг тарғиб қилиш мақсадида виза режими янада соддалаштирилди, кириш туризмини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Пахта хом ашёсини етиштириш, сотиш ва қайта ишлашда бозор механизмлари янада кенг жорий этилди, 2018 йилда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкил этиладиган ҳудудлар рўйхати тасдиқланди, Республикада замонавий саноат усулида омухта ем ишлаб чиқариш чора-тадбирлари белгиланди, 2018 йилда қишлоқ хўжалик экинларини томчилатиб суғориш ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Ижтимоий соҳани ривожлантириш соҳасида жами ҳозирга қадар 10 326 нафар муҳтож фуқароларга протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари етказиб берилди. Жумладан, 260 нафари протез-ортопедия буюмлари, 6215 та ногирон аравачаси, 962 та эшитиш мосламаси, 1563 та хасса ва 1326 жуфт қўлтиқ-таёқлар муҳтож фуқароларга бепул етказилди.

Соғлиқни сақлаш органлари томонидан жорий йилнинг январь-май ойларида жами дори-дармон воситалари учун 243,7 млрд. сўм, шундан ижтимоий ахамиятга эга дори-дармон воситалари учун 35,3 млрд. сўм йўналтирилди.

Россия, Украина, Озарбайжон, Беларусия, Қозоғистон, Шимолий Корея, Япония, Германия, Исроил, Франция, Хитой, Ҳиндистон ва Грузия давлатларидан 250 нафардан ортиқ шифокорларнинг Ўзбекистонга ташриф ташкиллаштирилди. Ушбу ташрифлар доирасида Республика марказлари ва шифохоналарида 200 дан ортиқ жаррохлик амалиётлари ўтказилди ва 650 дан ортиқ беморлар кўрикдан ўтказилди.

2018 йилда Нукус ва Тошкент шаҳарларида 600 та бемор учун 9000 минг долларлик хайрия маслаҳати ва даволаш тадбирлари ўтказилди.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахрида 2 222 та ижтимоий дорихоналар ташкил этиш режалаштирилди. Бугунги кунга келиб, “Дори-дармон” ва унинг филиаллари томонидан ҳудудларда 2.078 та ижтимоий дорихоналарнинг фаолияти йўлга қўйилди.

Жорий йилнинг июнь ойи якунига қадар республика бўйича буюртмачи ва пудратчилар ўртасида жами 311,5 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Бу эса шартнома қийматига нисбатан 46,0% ни ташкил этади. 95,5 км. магистрал сув тармоғи, 171,4 км ичимлик сув қувурлари, 26,8 км канализация тармоқлари ҳамда 19 дона сув сақлаш ҳовузи (резервуар) қурилди, 301 та объектларда 156,1 км узунликдаги оқова сув тармоқлари ҳамда 31,5 км ичимлик сув тармоқлари қуриш ишлари якунланди, 81.1 млрд. сўмлик 910,6 км.дан ортиқ минтақавий йўллар таъмирланиб фойдаланишга топширилди.

21 та мактаб янги қурилди, 221 та реконструкция қилинди, 93 та бино ва иншоотлари мукаммал таъмирланди.

Оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларни иш билан таъминлаш мақсадида ҳудудий дастурлар кесимида 9.936 нафар аёл ва ёш қизларни иш билан таъминлаш белгиланган бўлиб, хотин-қизларга манзилли ёрдам кўрсатилиши натижасида бугунги кунга қадар 4.834 нафари иш билан таъминланди. Уларнинг 1.418 нафари 30 ёшгача, 2.052 нафари 31-40 ёшгача, 1.364 нафари 41 ёшдан катта хотин-қизларни ташкил қилади. Уларга 3.976 млрд. сўм маблағ сарфланиб, 959,0 млн. сўм тижорат банклари кредитлари ажратилди.

“Тоза ҳудуд” ДУК тассаруфидаги махсус техникаларни онлайн тарзда кузатиш ва бажарилган ишларни назорат қилиш мақсадида жами 1.247 та махсус техникаларга (GPS) ускуналари ўрнатилди. 1.195 та GPS ускуналари ўрнатиш учун Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 967,2 млн. сўм молиялаштирилди.

Фуқароларга психиатрия ёрдами кўрсатиш, руҳий ҳолатлар бузилишининг олдини олиш ва даволаш бўйича ишни янада такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси психиатрия хизмати муассасаларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, хусусий тиббиётни ривожлантириш, малакали врач-психиатрлар тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди. Қарор билан аҳолига психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришга доир биринчи галдаги чора-тадбирлар дастури, Психиатрия муассасаларини 2018 йилда замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш дастури тасдиқланди, 2018 йил 1  майдан бошлаб хусусий тиббиёт ташкилотларига руҳий ҳолат бузилишини ва хулқ-атвор бузилишини ташхис қилиш ва даволаш бўйича аҳолига айрим хизматлар кўрсатишга рухсат этилди.

Мактабгача таълим тизими тубдан такомиллаштирилди, мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик муносабатларини амалиётга жорий эьтилди. 2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича умумий квоталар белгиланди. Футболни, жисмоний тарбия ва спорт соҳасини, сузиш спорт турларини янада ривожлантириш бўйича қарорлар қабул қилинди, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ташкил этилди.

Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, шунингдек, ташқи сиёсат соҳасида муҳим ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, “Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди.

“Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон қабул қилинди, Фармон билан диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

БМТ Бош Ассамблеясининг “Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш” резолюцияси қабул қилинди.

Ташқи ишлар вазирлиги ва дипломатик ваколатхоналар фаолиятини ислоҳ қилинди, хорижда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича комплекс чора- тадбирлар белгиланди.

Давлат дастурида юклатилган вазифаларнинг бажарилиши Адлия вазирлиги томонидан тизимли равишда мониторинг ва таҳлил қилиб борилмоқда. Энг асосийси Давлат дастурида белгиланган тадбирлар ижроси изчил давом эттирилмоқда.

   Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги