Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Фаолият

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Юридик хизматлардаги бўш иш ўринлари

ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК

Адлия органлари томонидан доимий равишда мутасадди вазирлик, идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда шартномавий-ҳуқуқий интизомни мустаҳкамлаш соҳасида бир қатор ҳамкорликда ишлар амалга оширилмоқда.

Ички ишлар, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари, Давлат рақобат қўмитаси, “Ўзкимёсаноат” ДАК, “Ўзнефтмаҳсулот” АК ва Ўзбекистон Фермерлари кенгаши билан биргаликда:

объектни қўриқлаш бўйича;

мева, сабзавот, узум, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш бўйича;

мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларига минерал ўғит етказиб бериш бўйича;

мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларига нефть маҳсулоти етказиб бериш бўйича;

технопарклар ҳудудидаги бино ва иншоотлар ёки уларнинг қисмларини тадбиркорлик субъектларига улар томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиш шарти билан, ижара тўловининг энг кам ставкаси бўйича, тегишли коэфициентларни белгиламаган ҳолда ижарага бериш бўйича намунавий шартномалар лойиҳалари амалдаги қонун ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилди.

Бундан ташқари, Бош прокуратура, Олий хўжалик суди ҳамда тайёрловчи, таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан биргаликда давлатга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш бўйича тузилган контрактация шартномаларининг бажарилиши борасида ҳамкорлик ўрнатилган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ўртасида тадбиркорлик субъектлари ва ҳусусий мулк эгаларининг, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни ҳамда бюрократик ғовларни бартараф этиш ва ўрнатилган қонунчилик бузилиши олдини олиш бўйича таъсирчан чоралар кўришни таъминлаш юзасидан 2012 йил 23 октябр куни 1-10-890/8-сонли ҳамкорлик Келишуви имзоланган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сон Фармони ва “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сон Қарорларини оммавий ахборот воситаларида ҳамда кенг жамотчиликка ва тадбиркорлик субъектларига етказиш бўйича Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ўзбекистон МТРК, Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жуқори Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, “Камолот” ЁИХ, Банклар ассоциацияси ва бошқа манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда тарғибот дастури ишчи гуруҳнинг 2014 йил 19 майдаги 1-сонли йиғилиши баённомаси билан тасдиқланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 378-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисидаги  Низом интерактив давлат хизматларидан фойдаланишда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлиги шартлари ва тартибини белгилаши назарда тутилган.

Шу билан бирга юқоридаги низомнинг 28-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси интерактив давлат хизматлари кўрсатиш тартибига риоя қилиниши юзасидан назоратни амалга оширади.

Шундан келиб чиқиб, низом талабларида белгиланган вазифаларни амалга оширишда Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан ушбу соҳаларда ҳамкорлик қилинмоқда, натижада фойдаланувчиларга давлат органларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш учун имконият бериш, фойдаланувчиларни ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги бошқа лойиҳалар билан интеграциялаш,фойдаланувчиларнинг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш, давлат органларига мурожаат қилинганда фойдаланувчилар учун бюрократик тўсиқларни қисқартириш ва уларни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бир қатор давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда.

Жумладан, хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар томонидан божхона ҳужжатларини расмийлаштиришда, уларга берилган божхона имтиёзларини қўллашда, экспорт маҳсулотларини ташқи бозорга олиб чиқишда ҳамда бошқа божхона соҳасига оид муаммоларни хал этишда Давлат божхона қўмитаси билан, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича хорижий инвесторларга берилган имтиёзларни қўллашда ва улардан фойдаланишда юзага келаётган муаммоларни бартараф этишда Давлат солиқ қўмитаси билан ҳамкорлик қилиб келинмоқда. Бундан ташқари хорижий инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларнинг молиявий хўжалик фаолиятига ноқонуний аралашишларни ҳамда ушбу соҳада маъмурий тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Савдо-саноат палатаси ва бошқа давлат идоралари билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди ўртасида 2012 йил 19 июнда тузилган “Олий суднинг суд ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига жойлаштириш тўғрисида”ги битимга асосан Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан ҳамкорликни йўлга қўйган бўлиб, Битим шартларига мувофиқ ҳар чоракда Олий суд қабул қилган суд ҳужжатлари Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига жойлаштириш учун тақдим этилмоқда.

Худди шундай, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди ўртасида 2012 йил 3 сентябрда имзоланган “Хўжалик судларининг суд ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига жойлаштириш тўғрисида”ги битимга асосан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди ҳам хўжалик судлари суд ҳужжатларини Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига жойлаштириш учун тақдим этмоқда.

Бундан ташқари, Тошкент давлат юридик университети билан ҳамкорликда университет ўқитувчи ва талабаларини “Lexuz” ҳуқуқий ахборот излаш тизимида ишлаш бўйича билим ва кўникмаларини шакллантириш борасида семинарлар ўтказилиб келинмоқда.

Шунингдек, “Адолат” нашриёти билан “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”ни нашрга тайёрлаш борасида ҳам ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Шу билан бирга чет эл давлатлари билан ҳамкорлик қилиш борасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази ва Қозоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Республика ҳуқуқий ахборот маркази ўртасидаги 2013 йил 1 майда тузилган “Ҳуқуқий ахборот алмашиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида”ги шартномага асосан ҳамкорлик қилиб келинмоқда.

Нотариат адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси Адлия вазирлигининг бошқа давлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги маълумотларни расмий веб-сайтда жойлаштириш ҳақидаги хатингиз юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Давлат нотариал идоралари ва “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасининг ҳудудий бўлимлари ўртасида кўчмас мулкларга нисбатан қўйилган тақиқлар ва унинг бузилиш ёки бузилмаслиги ҳақидаги маълумотлар алмашинувини янада яхшилаш мақадида Адлия вазирлиги ва Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан қўшма кўрсатма имзоланган.

Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ўртасида ўзаро ахборот алмашинуви соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида келишув ва ахборотларни давлат солиқ хизмати органларига телекоммуникация каналлари орқали электрон шаклда тақдим этиш бўйича Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва Адлия вазирлигининг 2013 йил 4 апрелдаги МА/30-01-670 ва 1-7-294/8-сон “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминотига йўналтирилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳудудий адлия органларига маълумот ва ижро учун юборилган.

Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Адлия вазирлигининг нотариуслар томонидан тиркамалар билан боғлиқ нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда ундириладиган давлат божи тўрисидаги қўшма кўрсатма имзоланган.

Нотариал ҳаракатлар билан боғлиқ низолар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судларга берилган даъво аризалари ҳамда нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга оширишда йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари аниқланганда ҳамкорлик қилиш юзасидан Олий суд ва Адлия вазирлигининг 2013 йил 24 октябрда қўшма кўрсатмаси тасдиқланган.

Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳининг (ФАТФ) янги тавсиялари асосида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштирига ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қўшма қарори қабул қилинган.

Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни нотариал расмийлаштиришда юзага келаётган айрим муаммоларни бартараф қилиш юзасидан қўшма кўрсатмаси имзоланган.

Адлия вазирлиги ва Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ўртасида ўзаро ахборот алмашинуви соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида келишув тасдиқланган.

Адлия вазирлиги идоравий норма ижодкорлиги фаолияти вазирлик ва идоралар билан мунтазам ҳамкорликда амалга оширилади. Бу жараёнда қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бошқарма томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади, белгиланган талабларга мувофиқ бўлган ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказилади ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилади.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилинган қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш бошқарма фаолиятининг яна бир муҳим йўналиши ҳисобланади. Бу жараёнда вазирлик ва идораларга қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳужжатларни бекор қилиш ёки уларни қонунчиликка мувофиқлаштириш тўғрисида тақдимномалар киритилади. Бундан ташқари, Адлия вазирлиги ва бошқарманинг иш режалари асосида вазирлик ва идораларнинг идоравий норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятлари ўрганиб борилади. Бу жараёнда уларнинг идоравий норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятларини янада тўғри ташкил этиш ҳамда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш учун зарур кўрсатмалар берилади.

Вазирлик ва идораларнинг идоравий норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятларини услубий жиҳатдан таъминлаш бошқарма фаолиятининг яна бир муҳим йўналишидир. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг жорий йилнинг 28 февралидаги 53-мҳ-сонли буйруғи билан Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидалари янги таҳрирда тасдиқланди. Ушбу ҳужжатнинг янги таҳрири норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар, норма ижодкорлиги соҳасида тўпланган амалий тажриба, ушбу соҳада амалиётда учраб келаётган айрим муаммоли ҳолатлар асосида тайёрланди, шу билан бир қаторда, вазирлик ва идоралар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар ҳам инобатга олиниб, ҳужжат лойиҳаси улар иштирокида муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, бошқарма томонидан мунтазам равишда Адлия вазирлиги ҳамда бевосита вазирлик ва идораларда идоравий норма ижодкорлиги фаолиятига бағишланган семинарлар, матбуот анжуманлари ташкил этилади. Амалий тусда ўтадиган ушбу тадбирлар давомида соҳага доир долзарб масалалар бевосита вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида муҳокама қилинади, вазирлик ва идораларнинг идоравий норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятларини янада тўғри ташкил этиш учун зарур тавсиялар берилади.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси томонидан бошқа давлат идоралари билан ҳамкорликда мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш соҳасида самарали ҳамкорлик ўрнатилган.

Хусусан, Омбудсман институтининг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонунчиликни такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини шакллантириш, шунингдек фуқароларнинг мурожаатлари бўйича уларнинг ҳуқуқларини тиклаш учун беғараз ёрдам бериб келаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.

2005 йилнинг 28 сентябрида Омбудсман ҳамда Адлия вазирлиги ўртасида “Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳимоя қилиш ва унга риоя этиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида” Меморандум имзоланган.

Икки томонлама имзоланган ушбу меморандумда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида аҳолининг ҳуқуқий билимларини ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиниши юзасидан мониторинг олиб бориш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилиши тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқиш, омбудсман ва адлия вазирлиги вакиллари таркибида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги амалий масалаларни ҳал этиш мақсадида ишчи гуруҳларини тузиш назарда тутилган.

Мазкур вазифаларни бажариш мақсадида, ҳудудий адлия бошқармалари билан Омбудсманнинг минтақавий вакиллари ўртасида йиллик чора-тадбир режалари тасдиқланиб, бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Омбудсманнинг минтақавий вакиллари билан ҳамкорликда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, жамиятда инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ғоясини тарғиб қилиш чора-тадбирларни амалга оширишга, шу жумладан давра суҳбатлари, семинарлар ва турли тадбирлар ўтказишга катта эътибор қаратилмоқда.

Омбудсман ҳамда бир қатор халқаро ташкилотлар томонидан мамлакатимизнинг турли худудларида ўтказилган анжуманларда вазирлик ходимлари ҳамда вилоятларда ўтказилган туркум анжуманларда ҳудудий адлия бошқармалари, шунингдек прокуратура ҳамда ички ишлар органлари ходимлари фаол иштирок этадилар.

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш соҳасида бой тажрибага эга бўлган Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман), Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, прокуратура ҳамда ички ишлар органлари билан олиб борилаётган ҳамкорлик, ҳуқуқий-демократик давлат ва фуқаролик жамияти пойдеворини мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилаётган ишларни янада ривожланишида ўзининг ижобий натижаларини бериб келмоқда.

Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмаларининг норма ижодкорлиги фаолиятини тизимли таҳлил қилишни ташкиллаштириш, улар томонидан киритиладиган ёки қабул қилинадиган қонун ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонун ҳужжатларига, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини аниқлаш юзасидан ҳар томонлама экспертизадан ўтказилиб келинмоқда.

Шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари холисона ва ҳар томонлама кўриб чиқилиб улар бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ тушунтиришлар бериб келинмоқда.

Халқаро-ҳуқуқий бошқарма  , Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузиш бўйича таклифларни келишиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тайёрлаш ва ижро этиш, халқаро шартномалар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича – турли манфаатдор вазирлик, давлат қўмиталари ва идоралар билан;

чет эл давлатларининг расмий делегациялари ҳамда халқаро ташкилотларнинг вакиллари билан вазирлик раҳбарияти ҳамда ходимларининг учрашувларини ташкиллаштириш, шунингдек вазирлик раҳбарияти ҳамда ходимларининг хорижий мамлакатларга ташрифларининг ташкилий ва ҳуқуқий масалалари бўйича – Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Ташқи ишлар вазирлиги билан;

фуқароларга ва юридик шахсларга фуқаровий, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича “Фуқаролик, оила ва жиноят ишлари буйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида”ги Минск конвенциясига (22.01.1993 й.) асосан Ташқи ишлар вазирлиги, Марказий Банк, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги, суд, прокуратура ҳамда ички ишлар органлари, адлия органлари ва муассасалари, адвокатлик фирмалари шунингдек бошқа вазирлик, давлат қўмиталари ва идоралар билан;

Ўзбекистон Республикаси томонлардан бири ҳисобланадиган халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остида тузилган қарз ва кредит шартномалари бўйича юридик хулосалар бериш бўйича – турли манфаатдор вазирлик, давлат қўмиталари ва идоралар ҳамда халқаро молиявий институтлар (банклар) билан;

хорижий давлатлар судларида ва халқаро арбитражларда Ўзбекистон Республикаси ва унинг фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида – ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа манфаатдор идорлар билан ҳамкорлик олиб боради.