Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 20.01.2019



06:47:54 (GMT +5), Яш, 20 янв 2019

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш соҳасида амалга оширилган ишлар RSS обуна

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш соҳасида амалга оширилган ишлар


Адлия вазирлиги томонидан 2017 йилда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш фаолиятида амалга оширилган ишлар.

Адлия вазирлиги томонидан вазирлик ва идораларнинг 3 163 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, уларнинг сони
2016 йилга нисбатан қарийб икки бараварга ошди (2016 йилда ‒ 1 737 та).

Ҳуқуқий экспертиза натижасига кўра, 2 171 та (68,6%) лойиҳа юзасидан хулосалар берилиб, уларнинг 2 017 тасига (92,9%) розилик имзоси қўйилди
(632 таси эътирозларсиз, 1 385 таси эътирозлар билан).

154 та лойиҳа (7%) ҳуқуқий экспертиза натижасига кўра, имзоланмади.

992 та (31,3%) лойиҳа Ҳукумат регламенти талабларига риоя этилмай киритилганлиги сабабли, ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан қайтарилди.

Ҳудудий адлия органлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 1 144 та норматив тусдаги қарорлари лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди (шундан, 1 002 таси ҳоким қарорлари, 142 таси халқ депутатлари кенгашлари қарорлари). Ҳуқуқий экспертиза натижасига кўра
956 та (83,5%) қарор лойиҳасига розилик имзоси қўйилиб, 185 таси (16,1%) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга зид равишда киритилганлиги учун қайтарилди.

Вазирлик томонидан бир қатор Президент ва Ҳукумат қарорлари, Давлат дастурларининг бажарилиши ҳолати мониторинг ва таҳлил қилиниб, натижаси бўйича ҳар ойда Президент девони ва Ҳукуматга тегишли ахборотлар киритиб борилди. Хусусан:

‒ 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ишлаб чиқилиши жараёни;

‒ Ҳукуматнинг қонун лойиҳаларини тайёрлаш бўйича дастури ижроси;

‒ Ҳукуматнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қабул қилган 14 та қарори ижроси ва бошқалар.