Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Фаолият

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Ахборот хизмати

Адлия вазирлигининг Ахборот хизмати ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги қарорига асосан, 2011 йил 22 сентябрь куни Адлия вазири томонидан тасдиқланган Ахборот хизматининг янги Низомига кўра ишларни ташкил этмоқда.

Ҳар ярим йил давомида, вазирлик марказий маҳкамаси ва ҳудудий бошқармалар масъул ходимларининг ОАВларда чиқишлари бўйича Иш режаларни тасдиқлаб боради.

Ахборот хизмати раҳбари– ВАКАНТ

Ахборот хизмати катта маслаҳатчиси – Акобиров Аълам Акрамович.

Ахборот хизмати билан боғланиш телефони0-371-233-39-84

Электрон почта: press@minjust.gov.uz


Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги
Қонунини амалга ошириш тўғрисида Адлия вазирининг
БУЙРУҒИ

Кўчириб олиш    


Ахборот хизмати

Вазифалари:

Адлия вазирлиги раҳбарияти томонидан белгиланадиган ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда қатнашиш;

Адлия вазирлиги тизими фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг миллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини таъминлаш;

миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида Вазирлик тизими фаолиятининг долзарб жиҳатларини ёритиш;

Вазирлик интернет тармоғида мавжуд веб ресурслар фаолиятини доимий такомиллаштириб бориш;

Вазирлик ва унинг органларига нисбатан ижтимоий фикрни вақти-вақти билан ўрганади ва унинг якунлари бўйича Вазирлик раҳбариятига таклифлар киритиб бориш;

Вазирлик ва унинг органларига нисбатан республика ва хорижий ОАВлар муносабатини таҳлил қилиб бориш ва улар тўғрисида Вазирлик раҳбариятини хабардор қилиш;

Функциялари:

Адлия органлари вазирлик тизимига кирувчи муассасалар ва ҳудудий бошқармалар ҳамда миллий ва хорижий ОАВлар билан ҳамкорликда босма материалларни тайёрлаш ва чоп этиш, адлия тизими ҳаёти билан боғлиқ бўлган телекўрсатув ва радиоэшиттиришларни тайёрлайди ва намойишини таъминлайди;

Ахборот хизмати ўзининг вазифаларини самарали ташкил этиш учун зарур бўлган ахборотларни Вазирликнинг бошқа тузилма ва бошқармалари билан ўзаро ҳамкорликда тўплайди ва қайта ишлайди;

адлия органлари ва муассасалари билан ҳамкорликда матбуот анжуманлари, брифингларни ташкил этади ҳамда ОАВ орқали пресс-релизларни тарқатади;

адлия тизими фаолияти билан боғлиқ телекўрсатув ва радиоэшиттиришларни тайёрлашда иштирок этади;

фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришга қаратилган роликлар тайёрлашда ва уларнинг эфирга узатилишини таъминлашда иштирок этади;

Вазирлик раҳбарияти ва масъул ходимларининг оммавий ахборот воситалари билан матбуот анжуманлари, брифинглари ва бошқа учрашувларини ташкил этади;

ОАВларда эълон қилинаётган Вазирлик тизими фаолиятига оид ижобий ва танқидий чиқишларни таҳлил этади ва раҳбариятга ахборот киритади;

Ахборот хизмати ўз фаолиятини бевосита ўзи, шунингдек, Вазирлик марказий аппарати бошқармалари, адлия органлари ва муассасалари ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг тегишли хизматлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

- Ахборот хизмати ўз ваколатлари доирасида миллий ва хорижий ахборот агентликлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг Вазирлик тизими фаолияти тўғрисидаги материалларни тўлиқ ва холисона тайёрлашда ўзаро ҳамкорликни амалга оширади, шунингдек, кўмаклашиш тўғрисидаги буюртманомалари ва сўровларини кўриб чиқади.

- Вазирликнинг www.minjust.uz веб-сайтини Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази ҳамкорлигида ахборотлар билан таъминлайди.


Адлия вазирлиги фаолияти тўғрисида унинг расмий веб-сайтида жойлаштириладиган ахборотлар рўйхати             

 (Адлия вазирининг ўринбосари томонидан 2014 йил 23-май куни тасдиқланган)

Адлия органлари ва муассасалари фаолиятига оид маълумотлар

РЎЙХАТИ 

(Адлия вазирининг ўринбосари томонидан 2014 йил 24-июнь куни тасдиқланган)