Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Фаолият

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Электрон ҳукумат

Давлат органларига рақамли имзосиз мурожаат қилиш мумкин бўлди

2017 йилнинг 13 сентябридан бошлаб давлат органларига мурожаат қилганда электрон рақамли имзонинг бўлиши бекор қилинди. Мазкур қоида "Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида"ги қонуннинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 12 сентябр куни имзоланган янги таҳририда ўз аксини топган.  

Шунингдек, қонуннинг янги таҳририда "қайта мурожаат" тушунчаси ҳам қўлланилган бўлиб, у фуқаронинг аввалги мурожаатига нисбатан давлат органи томонидан билдирилган муносабат ёки жавобдан норозилигини маълум қилиш ёки мурожаатини кўриб чиқишни кечиктирилгани баён қилинган мурожаатларга нисбата ишлатилади.  

Шу билан бирга ҳужжатнинг янги таҳририга қуйидаги янги тушунчалар киритилган:
"оммавий қабул" — давлат органи раҳбарининг ёки бу борада ваколат берилган мансабдор шахсининг жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари билан оммавий учрашувларида мурожаатларни қабул қилишга доир ҳаракатини; видеоконференсалоқа — узоқда жойлашган бир нечта абонентларнинг реал вақт режимида аудио- ва видеоахборот алмашиш имконияти билан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда интерактив ҳамкорлик қилишини;электрон мурожаат — белгиланган тартибда ахборот-коммуникация технологиялари воситасида берилган, шу жумладан давлат органининг, ташкилотнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилган мурожаатни англатувчи янги тушунчалар киритилган.

Эслатиб ўтамиз, электрон рақамли имзосиз фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш амалиёти илк маротаба Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси фаолиятида татбиқ қилинган эди.

 


Муаллиф: Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хизмати