Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Фаолият

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Электрон ҳукумат

Инноватцион ғоялар 10-республика ярмаркасида акт муассасалари фаол қатнашмоқдалар

1-13 май кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзекспомарказ” мажмуасида Инноватсион гъоялар, технология ва лойиҳалар Х Республика ярмаркаси бўлиб ўтмоқда. Ярмарканинг асосий мақсади – илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ўзаро алоқаларни та`минлашдан иборат бўлиб, корхоналар, илмий ташкилотлар ва олий та`лим муассасалари ўртасида ўзаро манфаатли, ҳар томонлама муносабатларни ўрнатиш имкониятларини юзага келтиришдир.

Кўргазманинг "Ахборот технологиялари" бўлимига ташриф буюрувчилар ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳаси корхоналари томонидан илгари сурилаётган илғор лойиҳа ва ғоялар билан танишиш имконига эга бўладилар.

Жумладан, «УНИCОН.УЗ», УЗИНФОCОМ, Ахборот хавфсизлигини таъминлашмарказлари, Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, «Бепро» дастурчилар маркази, «Ўзбектелеком» АК, «Ўзбекистон почтаси» АЖ ва бошқа қатор муассасалар ўзларининг инноватсион гъоя, ишланмалари билан сиҳтирок этишмоқда. 500 дан ошиқ илғор ғоя ҳама ишланмалар намойиш этилаётган кўргазмада ахборот-коммуникация йўналишларида жами 110 дан зийод ишланмалар намойиш этилмоқда. Айтиш жоизки, кўргазма майдонидан 100 нафар ёш олимларнинг турли йўналишларга бағишланган тадқиқот ва изланишларига оид стендлар ўрин олган.

Ярмарка доирасида ИИИ Тошкент халқаро инноватсион форуми бўлиб ўтади. Форумнинг бош мақсади -- жаҳон ва миллий илғор тизимларнинг ривожланиш ҳолати, таҳлили ва мавжуд муаммоларни муҳокама қилишдан иборат.

Инноватсион ғоялар, технология ва лойиҳалар ярмаркаси янги ғояларнинг ишлаб чиқаришга жорий қилиниши, илмий изланишларнинг амалда татбиқ этилиши, хизмат ва маҳсулотлар сифатининг ошиши, иқтисодиёт тармоқлари ривожи ҳамда мамлакатнинг экспорт салоҳиятининг ошишига хизмат қилади.

 

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирилиги Ахборот хизмати