Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Фаолият

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Электрон ҳукумат

Давлат хизматларини такомиллаштириш бўйича тренинг бўлиб ўтди

13 март куни Тошкент шаҳрида Буюк Британия тажрибаси мисолида давлат хизматларини такомиллаштириш бўйича тренинг бўлиб ўтди. Тадбирда вазирлик ва давлат идораларининг масъул мутахассислари, "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш маркази, Савдо-саноат палатаси, БМТ "Тараққиёт" дастурининг юртимиздаги ваколатхонаси, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда Осиё Тарақиёт банки вакиллари иштирок этдилар.

Тренингда Буюк Британиянинг Рақамли ривожланиш бўйича давлат хизмати экспертлари қатнашчиларни Британияда "электрон ҳукумат" тизимининг жорий қилиниши, давлат хизматларини оптималлаштириш бўйича тажриба билан таништирдилар. Шунингдек, тренинг давомида "электрон ҳукумат"ни ривожлантириш бўйича Буюк Британияни жаҳоннинг етакчи мамлакатларидан бирига айлантирган "Рақамли ўтиш дастури"га бағишланган тақдимотнинг ўтказилиши режалаштирилган.

Тренинг 17 мартга қадар давом этади. Шунингдек, тадбир доирасида ўтказиладиган "Буюк Британиянинг рақамли хизматларга ўтиш бўйича тажрибаси" мавзусида давра суҳбатида тренинг натижалари сарҳисоб қилиниб, Ўзбекистонда давлат хизматларини рақамлаштиришда Буюк Британия тажрибасини татбиқ этиш бўйича ҳамкорлик қилиш истиқболлари юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади.