Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 15.11.2019



08:20:19 (GMT +5), Дш, 18 ноя 2019

Юридик хизмат ходимларини лавозимга тайинлашни келишиш бўйича бериладиган саволлар рўйхати RSS обуна

Юридик хизмат ходимларини лавозимга тайинлашни келишиш бўйича бериладиган саволлар рўйхати


I. Касб фаолиятига боғлиқ бўлган қонунчилик соҳаси бўйича

1. Юридик хизмат ходимлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини санаб беринг.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ–2733-сон қарорининг мазмун-моҳияти, юридик хизмат фаолиятининг асосий йўналишлари ҳамда функцияларини айтиб беринг?
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ–2733-сон қарорига асосан юридик хизмат ходимларига қандай имкониятлар ҳамда имтиёзлар яратилган?
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон “Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятини тушунтириб беринг.
5. Биринчи марта лавозимга тайинланган юридик хизмат ходимлари қай тартибда стажировкадан ўтказилиши керак?
6. Юридик хизмат ходими қандай турдаги мурожаатларни кўриб чиқишда иштирок этади?
7. 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясининг мазмунини айтиб беринг.
8. Қандай мурожаатларга ёзма ёки электрон шаклда жавоб бериш талаб этилмайди?
9. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тушунчаси ва турлари?
10. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қачондан бошлаб кучга киради?
11. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ким расмий шарҳ беради?
12. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишга доир қандай талаблар қўйилган?
13. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг орқага қайтиш кучи деганда нимани тушунасиз?
14. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси деганда нима тушунилади?
15. Қандай тоифадаги ҳужжатлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилмайди?
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 февралдаги ПҚ–2761-сон “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти?
17. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартибини айтиб беринг.
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг йўналишлари нималардан иборат?
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 сентябрдаги ПФ–5185-сон “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти?
20. “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти?
21. “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти?
22. “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти?
23. “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти?
24. Парламент назорати деганда нимани тушунасиз?
25. Электрон ҳукуматнинг асосий вазифалари?
26. Ҳуқуқий экспертиза нима? Ҳуқуқий экспертизанинг антикоррупциявий экспертизадан фарқи?
27. Медиация тушунчасига таъриф беринг.
28. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўзаро нисбати деганда нимани тушунасиз?
29. Ҳуқуқий негилизм тушунчасига таъриф беринг.
30. Такрорий ҳамда дубликат мурожаатнинг ўзаро фарқи нима?

II. Конституциявий ҳуқуқ соҳаси бўйича

1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий принциплари нималардан иборат?
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ халқ ҳокимиятчилигини амалга оширишнинг қандай шакллари мавжуд?
3. Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсати қандай қоида ва нормаларга асосланган?
4. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқароларнинг қандай шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда сиёсий ҳуқуқлари белгиланган?
5. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида қандай иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар белгиланган?
6. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари қандай?
7. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ фуқароларнинг бурчлари нималардан иборат?
8. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ жамиятнинг иқтисодий негизлари нималардан иборат?
9. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши қандай?
10. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси неча палатадан ҳамда неча депутат ва сенатордан иборат?
11. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Олий Мажлис Сенатининг биргаликдаги мутлоқ ваколатларига нималар киради?
12. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг қандай ваколатлари мавжуд?
13. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланиш учун фуқароларга қандай талаблар қўйилади?
14. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳуқуқий мақоми, унинг асосий вазифалари нималардан иборат?
15. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Бош вазирга ишончсизлик вотумини билдириш асоси ва тартиби қандай?
16. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг асосий вазифалари сифатида нималар кўрсатилган?
17. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ халқ депутатлари Кенгашлари ва ҳокимларнинг ваколат муддати қанча?
18. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар ва қўшимчалар қандай тартибда киритилади?
19. Кимлар қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга?
20. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қандай ҳужжатлар қабул қилинади?
21. Ўзбекистон Республикасида сайлов тизимини айтиб беринг.
22. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ қандай ташкилотлар жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилади?
23. Ўзбекистон Республикаси қайси минтақавий ва халқаро ташкилотларга аъзо?
24. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ давлат ҳокимиятининг бўлиниш принципи ҳақида гапириб беринг.
25. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ суд тизими ҳақида гапириб беринг.
26. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди қандай ишларни амалга оширади?
27. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди қандай ишларни амалга оширади?
28. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари қандай вазифаларни амалга оширади?
29. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган охирги ўзгартиришлар ҳақида гапириб беринг.
30. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг муқаддимаси (преамбула)да нималар акс эттирилган?

III. Фуқаролик ва меҳнат қонунчилиги асослари бўйича

Фуқаролик қонунчилиги
1. Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларининг вужудга келиш асослари?
2. Юридик шахс тушунчаси, унинг ҳуқуқ лаёқати ҳамда жавобгарлиги?
3. Мулк ҳуқуқи нима? Мулк ҳуқуқининг шакллари, субъектлари ва объектлари?
4. Мулк ҳуқуқининг вужудга келиш ва бекор бўлиш асослари?
5. Битим тушунчаси, турлари ҳамда шаклларини айтиб беринг.
6. Битим ва шартномаларни фарқли жиҳатларини айтиб беринг.
7. Даъво муддати, умумий даъво муддати ва махсус даъво муддатини айтиб беринг ҳамда қайси ҳолларда даъво муддатининг ўтиши тўхтатилади?
8. Эмансипация тушунчаси?
9. Мажбурият тушунчаси ва мажбуриятнинг тарафлари?
10. Неустойка ва унинг шакллари?
11. Гаров тушунчаси ва унинг вужудга келиш асослари?
12. Субсидиар жавобгарлик деганда нима тушунилади?
13. Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш тушунчаси?
14. Муаллифлик ҳуқуқи объекти ва унинг турлари?
15. Сервитут ҳуқуқи ҳақида нима биласиз?
Меҳнат қонунчилиги
16. Ходимнинг асосий меҳнат ҳуқуқларига нималар киради?
17. Меҳнат шартномаси тушунчаси?
18. Меҳнат шартномаси қандай шаклда ва қандай муддатга тузилади?
19. Ходимнинг пенсия ёшига етиши уни бажараётган ишига нолойиқ деб топишга асос бўла оладими?
2 0. Ишга қабул қилишда дастлабки синов муддатлари тушунчаси ва дастлабки синов муддатлари кимларга татбиқ этилмайди?
21. Қайси сабаблар (асослар) мавжуд бўлганда меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш асосли ҳисобланади?
22. Меҳнат шартлари деганда нима тушунилади, қайси ҳолларда иш берувчи меҳнат шартларини ходимнинг розилигисиз ўзгартиришга ҳақли?
23. Қайси тартибда ходим соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ деб топилиши мумкин?
24. Қайси ҳолларда меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинганида касаба уюшмаларининг розилиги олинмайди?
25. Меҳнат шартномасининг тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича бекор қилиниши?
26. Ҳомиладор ва уч ёшгача фарзанди бор аёллар билан номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкинми?
27. Интизомий жазо чораларининг турлари ва интизомий жазонинг амал қилиш муддати.
28. Интизомий жазоларни қўлланиш тартиби қандай?
29. Меҳнат кодексининг 100-моддасига мувофиқ иш берувчи ходимни ишдан бўшатиб юборди. Ушбу ҳолатда меҳнат шартномасини бекор қилишни расмийлаштириш тартиби ҳақида тушунтириш беринг?
30. Меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари деганда нимани тушунасиз?

IV. Шартномавий-ҳуқуқий фаолият соҳаси бўйича

1. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти?
2. Шартнома тушунчаси?
3. Қачон шартнома тузилган ҳисобланади?
4. Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш асослари, тартиби ва унинг оқибатлари?
5. Шартномани шарҳлаш қандай амалга оширилади?
6. Шартнома мажбуриятларини бузганлик учун мансабдор шахсларга нисбатан қандай жавобгарлик чоралари кўрилади?
7. Оммавий шартнома нима?
8. Оферта нима, офертага жавоб бериш муддати ва шартлари қандай?
9. Оммавий оферта нима ?
10. Акцепт нима?
11. Маҳсулот етказиб бериш шартномаси ва унинг амал қилиш муддати?
12. Талабнома билдириш, кўриб чиқиш тартиби ҳамда муддатлари?
13. Товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юборганлик, тўлиқ етказиб бермаганлик, ишларни бажармаганлик ёки хизмат кўрсатмаганлик учун жавобгарлик?
14. Товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўламаганлик ёки ўз вақтида тўламаганлик учун жавобгарлик?
15. Контрактация шартномаси тушунчаси?
16. Контрактация шартномасига асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи ва тайёрловчининг мажбуриятлари?
17. Кўчмас мулкни сотиш шартномаси ва унинг шакли?
18. Корхонани сотиш шартномаси тушунчаси?
19. Мулк ижараси шартномаси ва унинг объектлари тушунчаси?
20. Бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси тушунчаси?
21. Корхонани ижарага бериш шартномаси тушунчаси?
22. Лизинг шартномаси, унинг объекти ва субъектлари?
23. Қурилиш пудрати шартномаси нима?
24. Кредит шартномаси ва унинг шакллари?
25. Банк ҳисобварағи шартномаси тушунчаси, ҳисобварақ бўйича операциялар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги ва пул маблағлари асоссиз кўчирилганлиги учун банкнинг жавобгарлиги?
26. Олти-сотди шартномасининг субъектлари кимлар?
27. Ҳадя шартномасига таъриф беринг?
28. Айирбошлаш шартномаси нима?
29. Рента шартномаси субъектлари кимлар?
30. Пудрат шартномасининг тарафлари кимлар бўлиши мумкин?

V. Суд ишларини юритиш асослари бўйича

1. Ўзбекистон Республикасининг суд тизимини айтиб беринг.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги ПФ–4966-сон “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти?
3. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг асосий вазифалари?
4. Судларга тегишлилик ва тааллуқлилик тушунчаларини ёритиб беринг.
5. Маъмурий ва фуқаролик судлар судловига тааллуқли ишлар?
6. Фуқаролик процессуал муомала лаёқати тушунчаси?
7. Фуқаролик ишларини кўришда даъвонинг баҳоси нималарга асосан белгиланади?
8. Қандай ҳолатлар бўйича шахс фуқаровий даъвогар деб эътироф этилади?
9. Фуқаровий даъвогарнинг ҳамда фуқаровий жавобгарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?
10. Фуқаролик процессуал муддатларнинг ўтказиб юборилиши қандай ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқаради?
11. Қайси ҳолларда фуқаролик суди иш юритишни тўхтатиб туриши шарт?
12. Фуқаролик процессида аризани кўрмасдан қолдириш асослари?
13. Фуқаролик ишлари бўйича судда иш юритишни тугатиш асослари ва тартиби?
14. Қайси ҳолларда фуқаролик ишлари бўйича суд аризани қабул қилишни рад этади?
15. Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ҳал қилув қарори мазмуни?
16. Қандай ишлар иқтисодий судларга тааллуқли?
17. Иқтисодий суд томонидан ҳал этиладиган низолар?
18. Иқтисодий судга бериладиган даъво аризасининг шакли ва мазмуни?
19. Иқтисодий суд даъво аризасини қабул қилишни қайси ҳолларда рад этади?
20. Иқтисодий суд апелляция инстанциясининг ваколатлари ҳамда унинг қарорларини қонуний кучга кириши?
21. Иқтисодий судга кассация шикоятини (протестини) бериш тартиби ва унинг мазмуни?
22. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди қандай ишларни кўриб чиқади?
23. Маъмурий судлар қандай ишларни кўради?
24. Қандай ишлар ҳарбий судларга тааллуқли?
25. Фуқаролик суд ишларини юритиш вазифалари ҳақида гапириб беринг.
26. Фуқаролик суд ишларини юритиш принциплари ҳақида гапириб беринг.
27. Суднинг ҳал қилув қарорини қабул қилиш жараёнлари ҳақида гапириб беринг.
28. Суд томонидан кўриб чиқиладиган, юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар деганда нималарни тушунасиз?
29. Чет эл фуқаролари ва ташкилотларининг қандай фуқаролик процессуал ҳуқуқлари мавжуд?
30. “Habeas Corpus” институти ҳақида нималарни биласиз?