Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 15.11.2019



08:09:53 (GMT +5), Дш, 18 ноя 2019

Юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказишда бериладиган саволлар рўйхати RSS обуна

Юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказишда бериладиган саволлар рўйхати


I. Касб фаолиятига боғлиқ бўлган қонунчилик соҳаси бўйича

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ–2733-сон қарорига кўра юридик хизмат ходимининг вазифа ва функцияларини нималардан иборат?
2. Низоларни судгача ҳал қилиш деганда нимани тушунасиз, низоларни судгача ҳал этиш юзасидан ташкилотингизда қандай ишларни амалга оширдингиз ?
3. “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда қачон қабул қилинган ҳамда эски таҳрирдан фарқларини айтиб беринг.
4. “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги” Қонун билан “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонуннинг фарқи нимада?
5. Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ҳамда муддатлари.
6. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тушунчаси, турлари, ўзаро нисбати ҳамда кучга кириши ҳақида гапириб беринг.
7. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатга расмий шарҳ қандай ҳолатларда берилади?
8. 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясининг мазмунини айтиб беринг.
9. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини лойиҳа ишлаб чиқувчи ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиши тартибини тушунтириб беринг.
10. Вазирликлар, давлат қўмиталари ёки идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан ҳуқуқий ворислик деганда нимани тушунасиз?
11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолият йўналашларини ёритиб беринг.
12. Regulation.gov.uz веб-сайтининг мақсад ва вазифалари нималардан иборат?
13. “Mening fikrim” махсус веб-портали қандай мақсадда ташкил этилган ва у орқали қайси давлат ташкилотларига мурожаат қилиш мумкин?
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон Фармони билан тасдиқланган Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясида тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларни қабул қилишнинг самарали механизмларини жорий этиш белгиланган. Мазкур ҳолат бўйича тушунтириш беринг.
15. Норма ижодкорлиги фаолиятининг институционал асосларини такомиллаштириш деганда нимани тушунасиз?
16. “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қачон қабул қилинган ва ушбу қонунда коррупция тушунчасига қандай таъриф берилган?
17. “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунга кўра манфаатлар тўқнашуви деганда нимани тушунасиз?
18. Ёшларга оид давлат сиёсати деганда нимани тушунасиз?
19. Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясининг мазмуни ва моҳияти ҳақида гапириб беринг.
20. Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширишлар тартиби ва муддатлари қандай?
21. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қандай?
22. Лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатда келтирилган.
23. “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини айтиб беринг.
24. “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти?
25. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти.
26. “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти.
27. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига умумий тавсиф беринг.
28. Халқаро сайлов стандартларининг ўзига хос жиҳатлари нималарда намоён бўлади, уларнинг қандай турлари мавжуд?
29. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишга қандай талаблар мавжуд?
30. Инвестиция тушунчасига таъриф беринг.

II. Конституциявий ҳуқуқ соҳаси бўйича

1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмуни ва моҳиятини изоҳлаб беринг.
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ фуқароларнинг қандай шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари мавжуд?
3. Виждон эркинлиги ва унинг ҳуқуқий асосларини ёритиб беринг.
4. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида акс этган фуқароларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини изоҳлаб беринг.
5. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг конституциявий бурчларини тушунтириб беринг.
6. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари тизимини тушунтиринг.
7. Жамиятнинг иқтисодий негизлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясида қандай акс этган?
8. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида жамоат бирлашмалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳақида қандай нормалар белгиланган?
9. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенатининг мутлоқ ваколатлари нималардан иборат?
10. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси неча депутатларини иборат ҳамда уларни сайланиш жараёнлари ҳақида гапириб беринг.
11. Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш тартибини ёритиб беринг.
12. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг ваколатлари.
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳуқуқий мақоми ва унинг ваколатлари?
14. Халқ ҳокимиятчилиги ва уни амалга ошириш шаклларини ёритиб беринг.
15. Ижтимоий шериклик нима, унинг субъектлари кимлар, ижтимоий шерикликнинг қандай принцияплари мавжуд?
16. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашнинг усулларини ёритиб беринг.
17. Маҳаллий давлат ҳокимияти асослари?
18. Ўзбекистон Республикаси суд тизимини такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилган ислоҳотларни айтиб беринг.
19. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг асосий вазифаларини кўрсатиб беринг.
20. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг ваколатлари ва уни шакллантириш тартибини тушунтириб беринг.
21. Кимлар қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга?
22. Ўзбекистон Республикасида сайлов тизимини айтиб беринг.
23. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган сўнгги ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятини ёритинг.
24. Ҳокимиятлар бўлиниши принципининг мазмун-моҳиятини ифодалаб беринг.
25. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ прокуратура органларининг ҳуқуқий мақомини изоҳлаб беринг.
26. Давлат хизматлари нима ва ундан қачон, қай тартибда фойдаланиш мумкин?
27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонасининг ҳуқуқий мақоми ва вазифалари?
28. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасининг ҳуқуқий мақоми ҳақида гапириб беринг?
29. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида оммавий ахборот воситалари ҳақида нималар баён этилган?
30. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ҳозирги кунга қадар неча маротаба ўзгартириш киритилган?


III. Фуқаролик ва меҳнат қонунчилиги асослари бўйича

Фуқаролик қонунчилиги
1. Фуқаролик қонун ҳужжатлари нималарга асосланади, улар билан қандай муносабатлар тартибга солинади? Фуқаролик қонун ҳужжатларининг вақт бўйича амал қилиши деганда нимани тушунасиз?
2. Қайси ҳолларда фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишда аналогия (ўхшашлик) қўлланилади?
3. Мулк ҳуқуқи нима? Мулк ҳуқуқининг шакллари, субъектлари ва объектлари?
4. Зарарни қоплаш деганда нимани тушунасиз? Давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан етказиладиган зарар ким томонидан тўланади?
5. Фуқаронинг ҳуқуқ ва муомала лаёқати. Унинг вужудга келиши. Фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топишга асос бўладиган ҳолатлар?
6. Юридик шахс тушунчаси ва турлари? Юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқати.
7. Давлатнинг фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиси сифатидаги роли. Давлат ва юридик шахслар жавобгарлигининг фарқи.
8. Битимлар тушунчасига таъриф беринг. Битимларнинг қандай турлари мавжуд? Шартнома ва битимнинг ўзаро фарқи нимада?
9. Эмансипация нима? Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар томонидан битимларни тузиш шартлари.
10. Ишончнома тушунчаси ва унинг шакли. Қандай ишончномалар нотариал тасдиқланган ишончномаларга тенглаштирилган ҳисобланади?
11. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига асосан муддатлар белгилаш, вақт даври билан белгиланган муддатнинг бошланиши ва тугаши.
12. Мажбурият тушунчаси. Мажбуриятни бажариш муддати? Мажбуриятнинг бажарилиши қандай усуллар билан таъминланиши мумкин.
13. Виндикация деганда нимани тушунасиз? Мол-мулкни инсофли эгалловчидан талаб қилиб олиш тартиби.
14. Интеллектуал мулк объектлари ва уларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш. Уларга нисбатан мутлоқ ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қандай усулларда амалга оширилади?
15. Даъво муддати тушунчаси ва турлари. Даъво муддатининг ўта бошланиши қайси ҳолларда тўхтатилади? Махсус даъво муддати қанча?
Меҳнат қонунчилиги
16. Меҳнатга оид қонун ҳужжатлари нималарга асосланади, улар билан қандай муносабатлар тартибга солинади? Меҳнат кодексининг вақт бўйича амал қилиши деганда нимани тушунасиз?
17. Кимлар меҳнатга оид муносабатларнинг субъекти бўлиши мумкин?
18. Кимлар ишсиз деб эътироф этилади?
19. Меҳнат шартномаси тушунчаси ҳамда тарафлари? Меҳнат шартномаси қандай шаклда ва қандай муддатга тузилади?
20. Қайси давлат органлари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини текширади ва назорат қилади?
21. Ишга қабул қилишда дастлабки синов муддатлари тушунчаси ва дастлабки синов муддатлари кимларга татбиқ этилмайди?
22. Қандай ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолишга йўл қўйилади?
23. Қайси сабаблар (асослар) мавжуд бўлганда меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш асосли ҳисобланади?
24. Меҳнат шартлари деганда нима тушунилади, қайси ҳолларда иш берувчи меҳнат шартларини ходимнинг розилигисиз ўзгартиришга ҳақли?
25. Қайси ҳолларда меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинганида касаба уюшмаларининг розилиги олинмайди?
26. Ҳомиладор ва уч ёшгача фарзанди бор аёллар билан номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкинми?
27. Интизомий жазо чораларининг турлари ва интизомий жазонинг амал қилиш муддати.
28. Интизомий жазоларни қўлланиш тартиби қандай?
29. Меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузиш деганда нима тушунилади?
30. Меҳнат кодексининг 100-моддасига мувофиқ иш берувчи ходимни ишдан бўшатиб юборди. Ушбу ҳолатда меҳнат шартномасини бекор қилишни расмийлаштириш тартиби ҳақида тушунтириш беринг.

IV. Шартномавий-ҳуқуқий фаолият соҳаси бўйича

1. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти?
2. Шартнома тушунчаси?
3. Қачон шартнома тузилган ҳисобланади?
4. Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш асослари, тартиби ва унинг оқибатлари?
5. Шартномани шарҳлаш қандай амалга оширилади?
6. Шартнома мажбуриятларини бузганлик учун мансабдор шахсларга нисбатан қандай жавобгарлик чоралари кўрилади?
7. Оммавий шартнома нима?
8. Оферта нима, офертага жавоб бериш муддати ва шартлари қандай?
9. Оммавий оферта нима ?
10. Акцепт нима?
11. Маҳсулот етказиб бериш шартномаси ва унинг амал қилиш муддати?
12. Талабнома билдириш, кўриб чиқиш тартиби ҳамда муддатлари?
13. Товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юборганлик, тўлиқ етказиб бермаганлик, ишларни бажармаганлик ёки хизмат кўрсатмаганлик учун жавобгарлик?
14. Товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўламаганлик ёки ўз вақтида тўламаганлик учун жавобгарлик?
15. Контрактация шартномаси тушунчаси?
16. Контрактация шартномасига асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи ва тайёрловчининг мажбуриятлари?
17. Кўчмас мулкни сотиш шартномаси ва унинг шакли?
18. Корхонани сотиш шартномаси тушунчаси?
19. Мулк ижараси шартномаси ва унинг объектлари тушунчаси?
20. Бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси тушунчаси?
21. Корхонани ижарага бериш шартномаси тушунчаси?
22. Лизинг шартномаси, унинг объекти ва субъектлари?
23. Қурилиш пудрати шартномаси нима?
24. Кредит шартномаси ва унинг шакллари?
25. Банк ҳисобварағи шартномаси тушунчаси, ҳисобварақ бўйича операциялар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги ва пул маблағлари асоссиз кўчирилганлиги учун банкнинг жавобгарлиги?
26. Закалат шартномаси тарафлари кимлар бўлиши керак?
27. Тиркамали олди-сотди шартномаси деганда нимани тушунасиз?
28. Васиятнома нима?
29. Ипотека шартномасининг мазмун-моҳиятини тушунтириб беринг.
30. Барча мол-мулкларни тасарруф этиш бўйича ишончнома кимларга берилиши мумкин?

V. Суд ишларини юритиш асослари бўйича

1. Ўзбекистон Республикасининг суд тизимини айтиб беринг.
2. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг асосий вазифалари?
3. Судларга тегишлилик ва тааллуқлилик тушунчаларини ёритиб беринг?
4. Маъмурий ва фуқаролик судлар судловига тааллуқли ишлар?
5. Фуқаролик процессуал муомала лаёқати тушунчаси?
6. Фуқаролик ишларини кўришда даъвонинг баҳоси нималарга асосан белгиланади?
7. Қандай ҳолатлар бўйича шахс фуқаровий даъвогар деб эътироф этилади?
8. Фуқаровий даъвогарнинг ҳамда фуқаровий жавобгарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?
9. Фуқаролик процессуал муддатларнинг ўтказиб юборилиши қандай ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқаради?
10. Қайси ҳолларда фуқаролик суди иш юритишни тўхтатиб туриши шарт?
11. Фуқаролик процессида аризани кўрмасдан қолдириш асослари?
12. Фуқаролик ишлари бўйича судда иш юритишни тугатиш асослари ва тартиби?
13. Қайси ҳолларда фуқаролик ишлари бўйича суд аризани қабул қилишни рад этади?
14. Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ҳал қилув қарори мазмуни?
15. Қандай ишлар иқтисодий судларга тааллуқли?
16. Иқтисодий суд томонидан ҳал этиладиган низолар?
17. Иқтисодий судга бериладиган даъво аризасининг шакли ва мазмуни?
18. Иқтисодий суд даъво аризасини қабул қилишни қайси ҳолларда рад этади?
19. Иқтисодий суд апелляция инстанциясининг ваколатлари ҳамда унинг қарорларини қонуний кучга кириши?
20. Иқтисодий судга кассация шикоятини (протестини) бериш тартиби ва унинг мазмуни?
21. Маъмурий суд ишларини юритиш иштирокчилари кимлар ? Маъмурий процессуал ҳуқуқ лаёқати ҳамда муомала лаёқатининг фарқи?
22. Маъмурий суд ишларини юритишда тарафлар кимлар?
23. Маъмурий суд ишларини юритишда қайси ҳолларда прокурор иштироки талаб этилади?
24. Қайси ҳоллада маъмурий суд ишини тўхтатиб туришга асос бўлади?
25. Апелляция ҳамда кассациянинг ўзаро фарқи нимада?
26. Ҳакамлик судлари қандай ишларни кўриб чиқади?
27. “Habeas corpus” институти ҳақида нималарни биласиз?
28. Суд томонидан чиқариладиган ажрим ҳамда қарорнинг ўзаро фарқи нимада?
29. Қайси ҳолларда суд аризани кўриб чиқмасдан қолдириши мумкин?
30. Суд томонидан алоҳида иш юритиш тартибида кўриб чиқиладиган ишлар деганда нимани тушунасиз?