Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 22.05.2019



00:15:24 (GMT +5), Жм, 24 Мая 2019

“Юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказишда бериладиган тахминий саволлар рўйхати RSS обуна

“Юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказишда бериладиган тахминий саволлар рўйхати


Юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказишда бериладиган тахминий саволлар рўйхати

I. Касб фаолиятига боғлиқ бўлган қонунчилик соҳаси бўйича

1. Юридик хизмат ходимлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини санаб беринг?

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ–2733-сон қарорининг мазмун-моҳияти, юридик хизмат фаолиятининг асосий йўналишлари ҳамда функцияларини айтиб беринг?

3.              Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ–2733-сон қарорига асосан юридик хизмат ходимларига қандай имкониятлар ҳамда имтиёзлар яратилган?

4.              Юридик хизмат ходимининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини айтиб беринг?

5.              Низоларни судгача ҳал қилиш деганда нимани тушунасиз, низоларни судгача ҳал этиш юзасидан ташкилотингизда қандай ишларни амалга оширдингиз ?

6.              “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда қачон қабул қилинган ҳамда эски таҳрирдан фарқларини айтиб беринг?

7.              Мурожаатларнинг шакллари ҳамда турларини айтиб беринг?

8.              Қандай мурожаатлар кўриб чиқилмайди?

9.              Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ҳамда муддатлари?

10.            Мурожаатни кўриб чиққан давлат органининг мажбуриятлари нималардан иборат?

11.            Юридик хизмат ходими қандай турдаги мурожаатларни кўриб чиқишда иштирок этади?

12.            Аноним мурожаат нима?

13.            Такрорий мурожаат нима?

14.            Мурожаатларни бериш муддатлари қандай?

15.            Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби бузилганлиги учун қандай жавобгарлик белгиланган?

16.          Давлат органларига оммавий ахборот воситалари таҳририятларидан келиб тушган мурожаатлар ҳам “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун предмети доирасига кирадими?

17.            Шахсий ҳамда сайёр қабул деганда нимани тушунасиз?

18.            Қандай мурожаатларга ёзма ёки электрон шаклда жавоб бериш талаб этилмайди?

19.            Мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш деганда нимани тушунасиз?

20.            Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тушунчаси ва турлари?

21.            Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қачондан бошлаб кучга киради?

22.            Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қайсилари қонунлар, қайсилари қонун ости ҳужжатлари ҳисобланади ?

23.            Норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ким расмий шарҳ беради?

24.            Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишга доир қандай талаблар қўйилган?

25.            Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг орқага қайтиш кучи деганда нимани тушунасиз?

26.            Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига (Lex.uz) қачондан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манба мақоми берилди?

27.            Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 декабрдаги 328-сон “Қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти. Қандай тоифадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона порталида муҳокама қилиниши лозим?

28.            Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси деганда нима тушунилади?

29.            Қандай тоифадаги ҳужжатлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилмайди?

30.            Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 февралдаги ПҚ–2761-сон “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти?

31.            Қонун ҳужжатларини давлат ҳисобига олиш ва туркумлаш ишлари қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида олиб борилади?

32.            Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади?

33.            Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби?

34.          “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунга асосан хўжалик шартномаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш деганда нимани тушунасиз?

35.            “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунга асосан хўжалик шартномаларига нисбатан қандай талаблар мавжуд?

36.        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг йўналишлари нималардан иборат?

37.        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 сентябрдаги ПФ–5185-сон “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонининг
мазмун-моҳияти?

38.            “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қачон қабул қилинган ва ушбу қонунда коррупция тушунчасига қандай таъриф берилган?

39.            “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунга кўра манфаатлар тўқнашуви деганда нимани тушунасиз?

40.            Ёшларга оид давлат сиёсати деганда нимани тушунасиз?

41.          “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонун асосида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашнинг қандай усуллари мавжуд?

42.            Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўровларни кўриб чиқиш муддатлари?

43.            Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг қандай турлари мавжуд ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар тизими қайсилар?

44.            Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ваколатлари қайсилар?

45.            Ўзбекистон Республикасида сиёсий партияларнинг фаолияти қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинган ҳамда нечта сиёсий партиялар мавжуд?

46.            Сиёсий партияларни тузиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш принциплари қайсилар?

47.              Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг турларини айтиб беринг?

48.            Умумдавлат солиқлар ҳамда маҳаллий солиқларга қайси солиқ турлари киради?

49.            Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ резидентлар ва норезидентлар тушунчасига таъриф беринг?

50.            Солиқ текшируви тушунчаси, шакллари ва турлари ?

51.            Солиқ даври нима ҳамда солиқ даврини ҳисобот давридан фарқи?

52.            Мол-мулк солиғи тўловчилари кимлар?

53.            Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи объектига нималар киради?

54.            Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни қайси давлат органи жорий қилади?

55.            Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар беришга кимларнинг ваколати бор?

56.            Акциядорлик жамияти тушунчаси?

57.            Оилавий корхона тушунчаси?

58.            Деҳқон хўжалигини ташкил этиш тартиби?

59.            Фермер хўжалигини ташкил этиш тартиби?

60.            Хусусий корхонанинг бошқа тадбиркорлик субъектларининг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан фарқи?

61.            Масъулияти чекланган жамият билан қўшимча масъулиятли жамиятнинг фарқлари?

62.            Ер кодексига мувофиқ ер участкасига таъриф беринг?

63.            “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти?

64.            Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ–4848-сон Фармонининг мазмун-моҳияти?

65.            Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширишлар тартиби ва муддатлари қандай?

66.            Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қандай?

67.            Лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатда келтирилган?

68.             “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти?

69.            “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти?

70.             “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти?

71.            Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги ПФ–3619-сон “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби?

72.            Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 октябрдаги 285-сон “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танлов асосида ер участкалари бериш тартиботларини ва қурилиш учун рухсатномалар олиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти?

73.            Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги ПФ–5278-сон Фармонининг мазмун-моҳияти?

74.            Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг “Жисмоний шахсларга банк пластик карточкаси орқали овердрафт кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорининг (рўйхат рақами 2900, 2017 йил 21 июль) мазмун-моҳияти?

75.            “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти?

76.            “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти?

77.            Парламент назорати деганда нимани тушунасиз?

78.            Электрон ҳукуматнинг асосий вазифалари?

79.            Сиз фаолият юритаётган ташкилотда ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашда қандай ишларни амалга оширдингиз?

80.            Сиз фаолият юритаётган ташкилотга тааллуқли қонунчиликни тарғиб қилиш бўйича қандай ишларни амалга оширдингиз?

81.            Сиз фаолият юритаётган ташкилот веб-сайтининг манзилини айтиб беринг?

82.            Ташкилотингиз фаолиятини янада такомиллаштириш ёки қонунчиликни амалиётга қўллашдаги муаммолар юзасидан амалдаги қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қандай таклифлар берасиз?

II. Конституциявий ҳуқуқ соҳаси бўйича

83.            Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий принциплари нималардан иборат?

84.            Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ халқ ҳокимиятчилигини амалга оширишнинг қандай шакллари мавжуд?

85.            Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсати қандай қоида
ва нормаларга асосланган?

86.            Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқароларнинг қандай шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда сиёсий ҳуқуқлари белгиланган?

87.            Ўзбекистон Республикаси Конституциясида қандай иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар белгиланган?

88.            Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари қандай?

89.            Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ фуқароларнинг бурчлари нималардан иборат?

90.            Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ жамиятнинг иқтисодий негизлари нималардан иборат?

91.            Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатларига нималар киради?

92.            Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг қандай ваколатлари мавжуд?

93.            Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳуқуқий мақоми, унинг асосий вазифалари нималардан иборат?

94.            Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Бош вазирга ишончсизлик вотумини билдириш асоси ва тартиби қандай?

95.            Ўзбекистон Республикаси Конституциясида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг асосий вазифалари сифатида нималар кўрсатилган?

96.            Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар ва қўшимчалар қандай тартибда киритилади?

97.            Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ҳамда Қонунчилик палатасини аъзоларини сайлаш ва тайинлаш тартиби қандай?

98.            Кимлар қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга?

99.            Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қандай умум мажбурий бўлган ҳужжатларни қабул қилади?

100.        Ўзбекистон Республикасида сайлов тизимини айтиб беринг?

101.        Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ қандай ташкилотлар жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилади?

102.        Ўзбекистон Республикаси қайси минтақавий ва халқаро ташкилотларга аъзо?

III. Фуқаролик ва меҳнат қонунчилиги асослари бўйича

Фуқаролик қонунчилиги

103.        Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларининг вужудга келиш асослари?

104.        Юридик шахс тушунчаси, унинг ҳуқуқ лаёқати ҳамда жавобгарлиги?

105.        Мулк ҳуқуқи нима? Мулк ҳуқуқининг шакллари, субъектлари ва объектлари?

106.        Мулк ҳуқуқининг вужудга келиш ва бекор бўлиш асослари?

107.        Битим тушунчаси, турлари ҳамда шаклларини айтиб беринг?.

108.        Қайси ҳолларда битимлар нотариал тасдиқланиши шарт?

109.        Битим ва шартномаларни фарқли жиҳатларини айтиб беринг?

110.        Даъво муддати, умумий даъво муддати ва махсус даъво муддатини айтиб беринг ҳамда қайси ҳолларда даъво муддатининг ўтиши тўхтатилади?

111.        Фуқаролик кодексига асосан “национализация” ва “реквизиция” сўзларининг таърифи?

112.        Юридик шахсни қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби?

113.        Эмансипация тушунчаси?

114.        Мажбурият тушунчаси ва мажбуриятнинг тарафлари?

115.        Неустойка ва унинг шакллари?

116.        Гаров тушунчаси ва унинг вужудга келиш асослари?

117.        Кафиллик шартномаси нима?

118.        Субсидиар жавобгарлик деганда нима тушунилади?

119.        Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш тушунчаси?

120.        Маънавий зарар ва уни қоплаш усуллари?

121.        Муаллифлик ҳуқуқи объекти ва унинг турлари?

122.        Сервитут ҳуқуқи ҳақида нима биласиз?

123.        Корпоратив бошқарув деганда нима тушунилади?

124.        Оператив бошқариш ҳуқуқи нима?

 

Меҳнат қонунчилиги

125.        Ходимнинг асосий меҳнат ҳуқуқларига нималар киради?

126.        Иш берувчининг асосий ҳуқуқлари?

127.        Жамоа шартномаси тушунчасига таъриф беринг?

128.        Жамоа шартномалари ва жамоа келишувларининг фарқи нимада?

129.        Меҳнат шартномаси тушунчаси?

130.        Меҳнат шартномаси қандай шаклда ва қандай муддатга тузилади?

131.        Меҳнат шартномасининг тарафлари?

132.        Меҳнат таътилини бериш муддатлари?

133.        Меҳнат таътили тугамасдан олдин қайси ҳолларда ва қандай тартибда ходим таътилдан чақириб олинади?

134.        Ходимнинг пенсия ёшига етиши уни бажараётган ишига нолойиқ деб топишга асос бўла оладими?

135.        Қайси давлат органлари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини текширади ва назорат қилади?

136.        Ишга қабул қилишда дастлабки синов муддатлари тушунчаси ва дастлабки синов муддатлари кимларга татбиқ этилмайди?

137.        Ишга қабул қилишда дастлабки синов мажбурий ҳисобланадими?

138.        Қандай ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолишга йўл қўйилади?

139.        Қайси сабаблар (асослар) мавжуд бўлганда меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш асосли ҳисобланади?

140.        Қонунчилиқда қайси ҳолатларда ишдан четлатишга йўл қўйилади?

141.        Судга ёки меҳнат низолари комиссиясига меҳнат низосини ҳал қилиш тўғрисида мурожаат қилиш борасида белгиланган муддатлар қандай?

142.        Меҳнат шартлари деганда нима тушунилади, қайси ҳолларда иш берувчи меҳнат шартларини ходимнинг розилигисиз ўзгартиришга ҳақли?

143.        Қайси тартибда ходим соғлиги ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ деб топилиши мумкин?

144.        Қонунчилик қайси ишларда аёллар меҳнати қўлланишини тақиқлайди?

145.        Қайси ҳолларда меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинганида касаба уюшмаларининг розилиги олинмайди?

146.        Меҳнат шартномасининг тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича бекор қилиниши?

147.        Ҳомиладор ва уч ёшгача фарзанди бор аёллар билан номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкинми?

148.        Интизомий жазо чораларининг турлари ва интизомий жазонинг амал қилиш муддати.

149.        Интизомий жазоларни қўлланиш тартиби қандай?

150.        Меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузиш деганда нима тушунилади?

151.        Қайси ҳолларда иш берувчи ходим соғлиғига етказилган зарарни тўлашга мажбур?

152.        Қайси ҳолларда ишдан четлаштирилган шахс қайта ишга тикланади?

153.        Меҳнат кодексининг 100-моддасига мувофиқ иш берувчи ходимни ишдан бўшатиб юборди. Ушбу ҳолатда меҳнат шартномасини бекор қилишни расмийлаштириш тартиби ҳақида тушунтириш беринг?

154.        Меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари деганда нимани тушунасиз?

IV. Шартномавий-ҳуқуқий фаолият соҳаси бўйича

155.        “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти?

156.        Шартнома тушунчаси?

157.        Қачон шартнома тузилган ҳисобланади?

158.        Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш асослари, тартиби ва унинг оқибатлари?

159.        Шартномани шарҳлаш қандай амалга оширилади?

160.        Шартнома мажбуриятларини бузганлик учун мансабдор шахсларга нисбатан қандай жавобгарлик чоралари кўрилади?

161.        Оммавий шартнома нима?

162.        Оферта нима, офертага жавоб бериш муддати ва шартлари қандай?

163.        Оммавий оферта нима ?

164.        Акцепт нима?

165.        Маҳсулот етказиб бериш шартномаси ва унинг амал қилиш муддати?

166.        Талабнома билдириш, кўриб чиқиш тартиби ҳамда муддатлари?

167.        Товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юборганлик, тўлиқ етказиб бермаганлик, ишларни бажармаганлик ёки хизмат кўрсатмаганлик учун жавобгарлик?

168.        Товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўламаганлик ёки ўз вақтида тўламаганлик учун жавобгарлик?

169.        Контрактация шартномаси тушунчаси?

170.        Контрактация шартномасига асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи ва тайёрловчининг мажбуриятлари?

171.        Кўчмас мулкни сотиш шартномаси ва унинг шакли?

172.        Корхонани сотиш шартномаси тушунчаси?

173.        Мулк ижараси шартномаси ва унинг объектлари тушунчаси?

174.        Бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси тушунчаси?

175.        Корхонани ижарага бериш шартномаси тушунчаси?

176.        Лизинг шартномаси, унинг объекти ва субъектлари?

177.        Қурилиш пудрати шартномаси нима?

178.        Кредит шартномаси ва унинг шакллари?

179.        Банк ҳисобварағи шартномаси тушунчаси, ҳисобварақ бўйича операциялар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги ва пул маблағлари асоссиз кўчирилганлиги учун банкнинг жавобгарлиги?

V. Суд ишларини юритиш асослари бўйича

180.        Ўзбекистон Республикасининг суд тизимини айтиб беринг?

181.        .Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги ПФ–4966-сон “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти?

182.        Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг асосий вазифалари?

183.        Судларга тегишлилик ва тааллуқлилик тушунчаларини ёритиб беринг?

184.        Маъмурий ва фуқаролик судлар судловига тааллуқли ишлар?

185.        Фуқаролик процессуал муомала лаёқати тушунчаси?

186.        Фуқаролик ишларини кўришда даъвонинг баҳоси нималарга асосан белгиланади?

187.        Қандай ҳолатлар бўйича шахс фуқаровий даъвогар деб эътироф этилади?

188.        Фуқаровий даъвогарнинг ҳамда фуқаровий жавобгарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?

189.        Фуқаролик процессуал муддатларнинг ўтказиб юборилиши қандай ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқаради?

190.        Қайси ҳолларда фуқаролик суди иш юритишни тўхтатиб туриши шарт?

191.        Фуқаролик процессида аризани кўрмасдан қолдириш асослари?

192.        Фуқаролик ишлари бўйича судда иш юритишни тугатиш асослари ва тартиби?

193.        Қайси ҳолларда фуқаролик ишлари бўйича суд аризани қабул қилишни рад этади?

194.        Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ҳал қилув қарори мазмуни?

195.        Қандай ишлар иқтисодий судларга тааллуқли?

196.        Иқтисодий суд томонидан ҳал этиладиган низолар?

197.        Иқтисодий судга бериладиган даъво аризасининг шакли ва мазмуни?

198.        Иқтисодий суд даъво аризасини қабул қилишни қайси ҳолларда рад этади?

199.        Иқтисодий суд апелляция инстанциясининг ваколатлари ҳамда унинг қарорларини қонуний кучга кириши?

200.        Иқтисодий судга кассация шикоятини (протестини) бериш тартиби ва унинг мазмуни?

 

Изоҳ: Мазкур тахминий саволлар рўйхати аттестацияга тайёргарлик кўришда йўналтирувчи хусусиятга эга бўлиб, юридик хизмат ходимига мамлакатимизда қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, шу жумладан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар билан доимий равишда танишиб бориш тавсия этилади.”.

 

  юклаб олиш