Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 18.07.2019



06:49:14 (GMT +5), Жм, 19 июл 2019

Халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик йўналишда RSS обуна

Халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик йўналишда


2017 йилда

  •  206 та халқаро шартнома лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси ўтказилди;

  • 1993 йил 22 январдаги Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Минск Конвенцияси доирасида 5 411 та сўров кўриб чиқилди.
  •  Ўзбекистон Республикаси давлат ташқи ўзлаштирмалари ва давлат кафолатлари тўғрисидаги шартномалар бўйича тегишли тартибда 20 та юридик хулоса берилди;
  •  Хорижий ташкилот вакиллари билан 51 та учрашув ўтказилди;
  •  Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг 134 та сафари ташкил этилди;
  •  Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Саудия Арабистони қироллиги ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида меморандум, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Корея Республикаси Адлия вазирлиги ўртасида Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

2018 йилда

  • 290 та халқаро шартнома лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси ўтказилди;

  • 1993 йил 22 январдаги Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Минск Конвенцияси доирасида 13 100 та сўров кўриб чиқилди.
  • Ўзбекистон Республикаси давлат ташқи ўзлаштирмалари ва давлат кафолатлари тўғрисидаги шартномалар бўйича тегишли тартибда 20 та юридик хулоса берилди;
  • Хорижий ташкилот вакиллари билан 110 та учрашув ўтказилди;
  • Адлия вазирлиги ходимларининг 190 та сафари ташкил этилди, улардан 27 таси стажировкадир;
  • Бундан ташқари 20 та икки томонлама ҳужжат имзоланди:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Туркия Республикаси Адлия вазирлиги ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида Меморандум;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Тожикистон Республикаси Адлия вазирлиги ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида келишув;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Эрон Ислом Республикаси Адлия вазирлиги ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида Меморандум;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ҳиндистон Республикаси Адлия вазирлиги ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида Меморандум;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Миср Араб Республикаси ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида Меморандум;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва USAID ўртасида ўзаро англашув ва Ўзбекистонда қонун устуворлиги мустаҳкамланишини қўллаб-қувватлаш соҳасидаги Меморандум;

Ташқи ишлар вазирлиги ва Ҳамдўстлик ишлари бўйича вазирлик томонидан тақдим этилаётган лойиҳани молиялаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ҳукумати ўртасида Ўзаро англашув меморандуми.

Ўзаро англашув меморандуми: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Буюк Британия Бирлашган Қироллиги ўртасидаги Давлат бошқаруви миллий мактаби тимсолида йўлга қўйилган ҳамкорлик.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Буюк Британиянинг Давлат рақамли хизмати ўртасида рақамли ҳукумат соҳасидаги Ўзаро англашув меморандуми.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва ЕИ ўртасидаги «Республикамиз ҳудудларида адлия органлари томонидан давлат хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш» лойиҳасини молиялаштириш тўғрисидаги келишув;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва БМТТД ўртасидаги «Самарали, ҳисобдор ва шаффоф бошқарув институтлари орқали Ўзбекистон коррупцияга қарши кураш» лойиҳаси ва бошқалар.

Шунингдек, 2019 йилда Покитон, Япония, Канада Адлия вазирликлари ва қатор бошқа ташкилотлар билан идоралараро ҳуқуқий ҳужжатлар имзолаш кўзда тутилган.