Ўзб Рус
Охирги янгиланиш : 20.01.2019



06:21:39 (GMT +5), Яш, 20 янв 2019

Халқаро-ҳуқуқий соҳада амалга оширилган ишлар RSS обуна

Халқаро-ҳуқуқий соҳада амалга оширилган ишлар


Адлия вазирлиги томонидан халқаро-ҳуқуқий соҳада 2017 йилда амалга оширилган ишлар.

Вазирлик томонидан 206 та халқаро шартномалар лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, юридик хулоса берилди (2016 йилда 194 та).

Ҳукумат кафолатидаги 20 та қарз ва кредит битимлари лойиҳалари кўриб чиқилиб, юридик хулосалар берилди.

2017 йил 20 октябрда Тошкент шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар адлия вазирларининг бешинчи мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис Ўзбекистон Республикаси адлия вазири раислигида ўтди. Натижасига кўра, аъзо давлат вазирликлари ўртасида қўшма баёнот имзоланди ва унга асосан суд-эксперт фаолияти ва юридик хизматни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ экспертларининг регламентлари тасдиқланди.

Халқаро ташкилотлар ва органлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида 51 та учрашувлар ташкил қилинди. Жумладан, Германиянинг Ўзбекистондаги Элчиси Г.Оверфельд, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Элчиси К.Аллан, Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Элчиси Е.Утембаев, Исроил давлатининг Ўзбекистондаги Элчиси Э.Шапира, Буюк Британиянинг Миллий ҳукумат халқаро мактаби вакиллари, ШҲТ доирасида Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Ҳиндистон, Хитой давлатлари адлия вазирлари билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси манфаатида 3 та арбитраж низоларида қатнашилди. Ҳозирда АҚШнинг Вашингтон шаҳрида жойлашган Инвестицион низоларни ҳал қилиш бўйича халқаро марказ ва бошқа арбитраж институтларида Ўзбекистон Республикаси иштирокидаги 7 та арбитраж низолари бўйича иш олиб борилмоқда.

Вазирлик ходимлари иштирокида 151 маротаба чет эл давлатларига ташрифлар амалга оширилди.