Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Вазирлик ҳақида

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Вазирлик муассасалари

“ИНСОН ВА ҚОНУН” ҲУҚУҚИЙ ГАЗЕТАСИ

Бугун матбуот имкони шу қадар кенгайиб кетдики, газета журналлар, радио, телевидениени-ку қўяверинг, электрон нашрлар, интернет, ҳатто мобиль алоқа ҳам ахборот тарқатишга даъво қила бошлади. Лекин булар босма нашрларнинг жозибасини, ҳаётий позициясини пасайтира олмайди. Бу нашрларга омма барибир эҳтиёж сезаверади. Негаки, глобаллашув жараёни одамлардаги матбуотга қизиқишини, унга бўлган интилишини ошираверади.

Мустақиллик нафақат жамият ҳаётида, балки одамлар онгу шуурида ҳам янгиланиш ва уйғониш даврини бошлаб берди. Бугунгача газета журналлар сони 1300тагаяқинлашиб қолди. Қатрада ҳаёт акс этганидек, бу нашрлар мамлакат, одамлар ҳаётидаги муҳим ўзгаришларни ёритиб бормоқда. Мамлакатда босқичма-босқич амалга оширилаётган демократик жараёнлар ҳам босма нашрлар саҳифаларида ўз аксини топмоқда.

“Инсон ва қонун” ҳам ана шу ҳаётий эҳтиёж самараси ўлароқ юзага келган нашрлардан бири.

Республика Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 12 апрелдаги 523-сонли “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш масалалари тўғрисида”ги қарорига асосан вазирлик муассислигида 1993 йилнинг 10 ноябридан “Ҳаёт ва қонун” юридик журнали чоп этила бошланди. 1995 йилдан ахборот алмашинувини тезлаштириш зарурати муносабати билан “Инсон ва қонун” газетаси ҳам ҳаёт юзини кўрди. Газета қисқа фурсат ичида мамлакат Конституцияси, қонунлар, меъёрий ҳужжатлар моҳияти, мақсади, амалий-назарий ва сиёсий-ҳуқуқий жиҳатларини тарғиб қилиш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини шакллантиришга хизмат қиладиган оммабоп нашрга айланди.

Кейинги йилларда газета мундарижаси бутунлай ўзгарди. Янги-янги номлар, янги-янги рукнлар билан тинимсиз бойиди. Инсон ҳуқуқлари ҳимояси, фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш борасидаги қилинаётган улуғвор ишлар газетанинг асосий мавзусига айланди. Бу саъй-ҳаракат ўз навбатида омма орасида газетанинг обрў-эътибори ошиши, мухлислари сони ортишига олиб келди. Бунга таҳририят мустаҳкам моддий техник базага эгалиги ҳамда барча ходимларнинг замонавий ахборот коммуникация технологиялари воситалари билан таъминлангани ёрқин мисол бўлади. Таҳририят кейинги 5 йил ичида салмоқли ютуқларга эришди.

Таъкидлаш лозимки, газетанинг адади кескин кўтарилди. 2007 йилнинг январида газета 7500 нусхада чоп этилган бўлса, 2008 йил январда 12988 та, 2009 йилнинг ўша ойида 21289 та, 2010 йил январда 20019 та, 2011 йил январда эса 21501 та босилган. 2012 йилда бу борадаги кўрсаткичлар салмоғи янада ортди: март ойида газета адади 24870 нусхага етди. Ҳозирда салкам 25000 нусхада чоп этилмоқда.

Шу ўринда газета мухбирларининг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 20 йиллиги олдидан хорижий давлатларнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиларидан олган интервьюлари, улар томонидан билдирилган фикрлар чоп қилинганлиги ва бу халқаро доираларда юксак эътироф этилганлигини айтиб ўтмасак бўлмайди. Айнан шундай интервьюлар АҚШ, Буюк Британия, Малайзия, Франция, Хитой, Жанубий Корея, ГФР, Япония, Ҳиндистон, Азербайжан, Туркманистон элчиларидан уюштирилди.

Жамиятда ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятни мустаҳкамлашга оид таҳлилий ва танқидий мақолалар кўп ўрин олаётгани айниқса қувонарли бўлмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, республика Адлия вазирлиги билан Олий Суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ўртасидаги жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга, қонунийликни таъминлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот ишлари бўйича хамкорлик қилиш тўғрисидаги Меморандумнинг ижроси юзасидан ҳам кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, вояга этмаганлар ўртасидаги назоратсизликларнинг олдини олишга оид ўнлаб мақолалар эълон қилинди. Шубҳасиз бу мақолаларнинг барчаси мамлакатимизда бу борадаги қонун ва қарорлар ижросини таъминлашга хизмат қилмоқда.Бундан ташқари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилишга доир ҳукумат қарорлари ва Президент фармонлари ижроси юзасидан 2012 йилнинг биринчи чорагида 13 та ўткир мулоҳазали таҳлилий ва танқидий мақолалар чоп этилгани, баъзи жойларда тадбиркорлик субъектларида юзага келаётган ноқонуний тафтишларга зарба бўлиб хизмат қилди.

Оила жамият кўзларида порлаган қувонч, унинг муқаддас қўрғон эканлиги, уни асраб-авайлашга барчамиз бирдек масъул эканлигимиз ҳақида муаллифларнинг тўлқинланиб бонг ураётгани, маънавиятимизнинг нақадар юксак эканлигидан нишона. “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастури ижроси юзасидан газетада мутахассисларнинг таҳлилий чиқишлари уюштирилмоқда. Гиёҳвандлик, ичкиликбозлик каби иллатларнинг оила муҳитига, ёш оилаларга ва келажак авлодга салбий таъсирига оид ҳаётий мисоллар билан “мих”ланган материаллар ҳам берилмоқдаки, булар албатта, хушёрликни оширишга туртки бўлиши шубҳасиз.

“Инсон ва қонун” газетасининг мамлакатимиз мустақиллиги кунига ҳамда “Наврўз” умумҳалқ байрамларига атаб махсус сонлари чоп этилиши кенг йўлга қўйилган. Узоққа бормайлик, биргина 2011 йил Наврўз байрамида 56 саҳифа, Мустақилликнинг 20 йиллигига атаб 104 саҳифа махсус сон ялтироқ (мелованний) қоғозда 4+4 рангда чоп этилган эди. 2012 йилги Наврўз айёмида эса 40 саҳифали махсус сон нашр этилди. Газета ҳамиша кенг омма билан мустаҳкам алоқа ўрнатиб ҳуқуқий тарғибот минбари бўлиб қолаверади.

“Инсон ва қонун” газетаси халқимизнинг ҳуқуқий маданиятини оширишда ва уларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ҳимоя қилишда муайян ишларни амалга ошириб келмоқда. Газетада, бундан ташқари, экология, иқтисодиёт, парламент фаолияти юзасидан кўплаб долзарб мавзудаги мақолалар мунтазам чоп этилмоқда. Қонун лойиҳалари ва қабул қилинган қонунлар юзасидан мутахассисларнинг чиқишлари мунтазам уюштирилмоқда.

Жамоанинг мақсади улуғ, халқимизнинг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, келажаги буюк давлатни қуришдек улуғ ишга ўз ҳиссасини қўшишдан иборатдир.

Газета фаолияти билан яқиндан танишишингиз учун унинг интернетдаги қуйидаги манзили орқали веб-сайтига киришингиз мумкин.

Манзил: Тошкент,Юнусобод тумани. Сайилгох кучаси 35 уй   тел: 233-44-50
  

www.insonvaqonun.uz