Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Вазирлик ҳақида

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Вазирлик муассасалари

“HUQUQ VA BURCH” ИЖТИМОИЙ-ҲУҚУҚИЙ ЖУРНАЛИ

Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, очиқ фуқаролик жамиятини шакллантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг ғоят муҳим шарти Президентимиз таъбири билан айтганда, аҳолининг ижтимоий, сиёсий фаоллигини оширишдан, давлат ва жамият бошқарувида фуқароларнинг фаол иштирокидан иборатдир.

Ушбу вазифаларни амалга оширишда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги, сиёсий маданиятини оширишга, фуқаролар учун хилма-хил ҳуқуқий ахборотлардан кенгроқ фойдаланиш имкониятини яратишга, шунингдек, давлат-ҳуқуқий ва суд тизимини такомиллаштиришнинг долзарб муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиши лозим бўлган ҳуқуқий даврий нашрлар муҳим роль ўйнайди.

Давлат-ҳуқуқий ва суд тизими, қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишнинг долзарб муаммоларини ҳал этишда юридик журналлар ролини кучайтириш мақсадида 2005 йил 18 октябрда давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида юридик журналлар тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 203-сонли қарори эълон қилинди. Ушбу тарихий ҳужжатга мувофиқ Ўзбекистон Адлия вазирлиги, Бош прокуратураси, Конституциявий суди, Олий суди, Олий хўжалик суди муассислигида “HUQUQ va BURCH” ижтимоий-ҳуқуқий журнали таъсис этилди.

Юқорида таъкидланган қарор ижросини таъминлаш мақсадида бошланган амалий ишларнинг самараси сифатида 2006 йил март ойида “HUQUQ va BURCH” ижтимоий-ҳуқуқий журналининг илк сони нашрдан чиқди ва шундан буён у республикамизда давлат ва жамият қурилишининг сиёсий-ҳуқуқий масалалари, қонун ижодкорлиги фаолияти каби масалаларни ёритиб келмоқда.

Бугунги кунда журнал ойда бир марта, А4 бичимда, 64 саҳифада чоп этилмоқда. Таҳририятга муассислар томонидан тайинланадиган Бош муҳаррир раҳбарлик қилади. Ҳозир Ижтимоий-сиёсий ва қонунчилик тарғиботи, Суд-ҳуқуқ органлари фаолияти, Хатлар ва жамоатчилик билан алоқалар, Обуна, ишлаб чиқариш ва экспедиция, Маркетинг ва хўжалик ишлари бўлимлари фаолият кўрсатмоқда.

Журнал адлия, прокуратура ва суд ходимлари, олимлар, мутахассислар, ўқитувчилар, олий ва ўрта махсус юридик ўқув муассасалари талабалари, мактаб, лицей, коллежлар ўқувчилари, шунингдек, ҳуқуқшунослик билан қизиқувчи шахсларнинг кенг доираси учун мўлжалланган.

Таҳририят ўз журналистлари ва бошқа ходимларининг сиёсий, ҳуқуқий, маънавий ва касбий салоҳиятини узлуксиз равишда ошириш, мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг, давлат-ҳуқуқий, суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш ва либераллаштириш жараёнларининг моҳиятини, вазифаларини чуқур англайдиган юқори малакали кадрлар қилиб тарбиялаш, журналист кадрлар билан комплекс, системали ишлаш, иқтидорли ёшлар, ҳуқуқий журналистика соҳасида юқори малакага эга бўлган тажрибали ходимларни журнал фаолиятига жалб этиш борасида тегишли тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Албатта, таҳририятда ташкилий ишларни жой-жойига қўйиш, шаклланиш босқичлари учун муайян вақт талаб этилди. Авваллари журнал икки ойда бир марта қўшма сон тарзда нашр этилган бўлса, 2010 йилдан буён ҳар ойда чоп этилиб, ўқувчилар қўлига ўз вақтида етиб бормоқда. Агар нашримизнинг илк сонлари ўртача 2200 нусхада чоп этилган бўлса, бугунги кунга келиб унинг адади 13000 нусхадан ошиб кетди. Давлатимиз раҳбарининг 2005 йил 18 октябрдаги 203-сонли қарорида белгиланган 15000 нусхада чоп этилишини таъминлашга эришиш учун таҳририят ходимлари ва муассислар томонидан зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 2010 йилдан бошлаб журнал макетини янгилаш, журнал сайтини қайтадан ташкил этиш, жаҳон глобал ахборот тизимига интеграциялашиш борасида катта ишлар амалга оширилди. Хусусан, журналнинг янги қиёфаси яратилди. Ундаги шрифтларнинг қўлланиши, суратлар, қисқа маълумотлар, сарлавҳалар берилиши замонавий матбаа талаблари даражасига кўтарилди. Натижада журнал янада ўқишли, кўриниши эътиборни тортадиган қиёфа касб этди. Дизайнни янгилашда илғор ахборот технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланишга ҳаракат қилинди.

Кейинги йилларда журнал саҳифаларида “Ҳуқуқ ва бурч” жавоб беради”, “Тергов амалиёти”, “Суд очерки”, “Сарҳадлар оша”, “Ҳуқуқий тафаккур”, “Детектив”, “Нотариус ҳузурида”, “Концепция: устувор вазифлар” каби янги рукнлар ташкил этилди. “Адлия органлари фаолияти”, “Прокуратура органлари фаолияти”, “Парламент фаолияти”, “Депутат минбари”, “Қонун моҳияти”, “Хўжалик ҳуқуқи”, “Долзарб мавзу”, “Тадқиқот, таҳлил, таклиф” каби рукнларда чоп этилаётган материаллар савиясини кўтаришга эришилди. “Тергов амалиёти” рукни остида берилган материалларда фуқароларнинг тергов билан боғлиқ саводхонлигини ошириш, уларни тергов жараёнининг ҳуқуқий асослари билан яқиндан таништириш, ёш терговчиларга тавсиялар бериш билан бир қаторда тергов пайтидаги ҳимоянинг ўзига хос хусусиятлари ёритиб борилмоқда.

Муштарийлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш таҳририятнинг доимий эътиборидаги масалалардан биридир. Шу мақсадда “Ҳуқуқ ва бурч” жавоб беради”, “Хатларга шарҳ” каби махсус рукнлар ташкил этилган бўлиб, уларда ўқувчиларни қизиқтирган саволларга тегишли мутахассислар томонидан тайёрланган жавоблар, ҳуқуқий маслаҳатлар чоп этилмоқда.

Жамоатчилик билан алоқаларни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашда масъулиятни кучайтириш мақсадида таҳририятда 2009 йилда Хатлар ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими ташкил этилди.

Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллиги муносабати билан журналнинг махсус сони чоп этилди. Унда ўтган йиллар давомида Ўзбекистонда жамиятнинг барча 

соҳаларида амалга оширилган ишлар, ислоҳотлар ҳақида ранг-баранг материаллар, бетакрор ватанимизнинг бугунги ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи сурат-лавҳалар эълон қилинди.

Мухтасар қилиб айтганда, “HUQUQ va BURCH” ижтимоий-ҳуқуқий журнали мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизациялаш, айниқса, суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, фуқароларимизнинг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини ошириш, уларни ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш борасида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Журнал фаолияти билан яқиндан танишишингиз учун унинг интернетдаги қуйидаги манзили орқали веб-сайтига киришингиз мумкин.

Манзил: 100192, Тошкент шаҳри, Буюк ипак йўли  кўчаси, 1-уй.   тел: 233-51-07

www.huquqburch.uz