Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Вазирлик ҳақида

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Вазирлик муассасалари

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази

Маълумки, мамлакатимизда давлат органларини замонавий ахборот коммуникация воситалари билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Қонунчилик бош бошқармаси таркибида Ахборот-юридик маркази ташкил этилиб, унинг асосий вазифаси вазирлик марказий аппаратида компьютер тармоғини ишга тушириш ва уни такомиллаштириш этиб белгиланганди.

ЮРИСТЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МАРКАЗИ

Ўзбекистон мустақиллиги илк кунларидан Юртбошимиз ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юқори малакали юридик кадрларни тайёрлаш тизимидаги роли ва ўрнини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.

“HUQUQ VA BURCH” ИЖТИМОИЙ-ҲУҚУҚИЙ ЖУРНАЛИ

Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, очиқ фуқаролик жамиятини шакллантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг ғоят муҳим шарти Президентимиз таъбири билан айтганда, аҳолининг ижтимоий, сиёсий фаоллигини оширишдан, давлат ва жамият бошқарувида фуқароларнинг фаол иштирокидан иборатдир.

“ИНСОН ВА ҚОНУН” ҲУҚУҚИЙ ГАЗЕТАСИ

Бугун матбуот имкони шу қадар кенгайиб кетдики, газета журналлар, радио, телевидениени-ку қўяверинг, электрон нашрлар, интернет, ҳатто мобиль алоқа ҳам ахборот тарқатишга даъво қила бошлади. Лекин булар босма нашрларнинг жозибасини, ҳаётий позициясини пасайтира олмайди. Бу нашрларга омма барибир эҳтиёж сезаверади. Негаки, глобаллашув жараёни одамлардаги матбуотга қизиқишини, унга бўлган интилишини ошираверади.

ТОШКЕНТ ЮРИДИК КОЛЛЕЖИ

Тошкент юридик коллежи – давлат органлари, муассасалар, ташкилотлар ва корхоналар, жамоат органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар учун кичик мутахассис ҳуқуқшунос тайёрлайдиган Ўбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги етакчи ўқув юртидир.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги ихтисослаштирилган “Адолат” нашриёти давлат корхонасининг фаолияти тўғрисида маълумот

Истиқлолнинг дастлабки йилларидан барча соҳаларда, жумладан, суд-ҳуқуқ соҳасида ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида қатор ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ ҚОШИДАГИ АКАДЕМИК ЛИЦЕЙ

Тошкент Давлат юридик университети қошидаги академик лицей Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 февралдаги “Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш тўғрисида”ги 77-сонли ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг 1998 йил 25 декабрдаги 534-сонли қарорлари асосида ташкил этилган.

Х.СУЛАЙМОНОВА НОМИДАГИ РЕСПУБЛИКА СУД ЭКСПЕРТИЗАМАРКАЗИ

Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази 1995 йилгача Тошкент суд экспертиза илмий-тадқиқот институти деб аталар эди. Ўша даврда суд экспертлик фаолиятини тартибга соладиган бирор-бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат йўқ эди. Ўзбекистон мустақилликка эришгач Республика суд экспертиза маркази ўзининг янги ривожланиш босқичини бошлади.

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ

XXI асрда аҳолиси нуқтаи назардан баркамол, ёшлари ҳар томонлама етук, билимдон, ватанпарвар бўлиб униб ўсаётган давлат — қудратли, халқи кучли бўлади. Биз бугун мустақил тараққиёт йўлимизга бир назар ташласак, бу эзгу мақсадни рўёбга чиқариш, соғлом ва баркамол, интеллектуал салоҳияти юксак, мард ва жасур авлодни тарбиялаб вояга етказиш учун мамлакатимизда жуда кенг кўламли улуғвор ишлар амалга оширилилаётганига гувоҳ бўламиз.