Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 18.11.2019



18:55:54 (GMT +5), Дш, 18 ноя 2019

Вазир ва ўринбосарлар

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири

Давлетов Русланбек Қуролтайевич

(0371) 233-39-04

Фуқароларни қабул қилиш ҳафтанинг жума куни соат 15.00 дан 17.00 гача

Давлетов Русланбек Қуролтайевич – 1980 йили 1 июнда Хоразм вилояти Шовот туманида туғилган. Маълумоти– олий, ҳуқуқшунос, иқтисодчи, 1-даражали адлия маслаҳатчиси.

2001 йил Буюк Британиянинг Варвик университетини, 2003 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини (магистратура), 2007 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ва 2010 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2001 йилда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида етакчи мутахассис лавозимида бошлаган. Кейинчалик мазкур қўмитада бош мутахассис, бўлим бошлиғи вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган.

2004−2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил бошқармаси, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, 2012−2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича Тадқиқот маркази директори ўринбосари, директор вазифасини бажарувчиси, 2014−2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси тузилмалари билан фаолиятни мувофиқлаштириш шўъбаси мудири, 2016-2017 йилларда Адлия вазирининг биринчи ўринбосари, 2017 йил 4 январидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчисининг 1-ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги ПФ-5153-сон Фармонига мувофиқ Р.Давлетов Ўзбекистон Республикаси адлия вазири лавозимига тайинланган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 17-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги раҳбарияти ўртасида вазифалар қуйидаги тартибда тақсимланган: 

Вазирга:

адлия органлари ва муассасалари фаолиятини ташкиллаштириш
ва уларга умумий раҳбарлик қилиш;

вазирлик ҳайъати фаолиятини бошқариш;

вазирлик ишини режалаштириш, унинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Кадрлар бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Юридик таълим ва суд-экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Молия-иқтисод бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Ишлар бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Биринчи бўлим фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини мувофиқлаштириш;

Тошкент давлат юридик университети фаолиятини мувофиқлаштириш;

Юристлар малакасини ошириш маркази фаолиятини мувофиқлаштириш;

Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини мувофиқлаштириш;

молиявий, шунингдек моддий-техника таъминоти, ходимларнинг моддий ва маиший шароитларини яхшилаш билан боғлиқ масалаларни амалга ошириш вазифалари белгилансин.



нет фото

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари

Вакант

(0371) 233-53-54

Фуқароларни қабул қилиш ҳафтанинг душанба куни соат 15.00 дан 17.00 гача


Вазирнинг биринчи ўринбосарига:

Қонунчилик бош бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилади;

Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилади; 

Иқтисодий қонунчилик бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилади; 

Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилади;

Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилади;

Халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилади;

“Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонаси фаолиятини мувофиқлаштиради;

“Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази” давлат унитар корхонаси фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вазифаларни белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари

Мелиев Худаёр Хуррамович

(0371) 233-45-08

Фуқароларни қабул қилиш ҳафтанинг Сешанба куни соат 15.00 дан 17.00 гача

Мелиев Худаёр Хуррамович – 1980 йил Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумот олий, ҳуқуқшунос.

2001 йил Тошкент давлат юридик институтининг бакалавр босқичини, 2006 йил магистратура босқичини тугатган.

Меҳнат фаолиятини 2001 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодий ислоҳотлар бўйича қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертиза қилиш бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган. 2003-2005 йилларда вазирликнинг Иқтисодий қонунчилик бошқармасининг бош маслаҳатчиси, 2005-2008 йилларда Маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармасининг бўлим бошлиғи, 2008-2010 йилларда Иқтисодий қонунчилик бошқармасининг бошлиғи, 2010-2017 йилларда Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бошқармасининг бошлиғи, 2017-2018 йилларда Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 26 августдаги Фармонига асосан Х.Мелиев “Шуҳрат” медали билан мукофотланган.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.01.2019 йилдаги ПҚ-4117-сон қарори билан Х.Мелиев Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланган.

Вазир ўринбосарига:

Давлат бошқаруви тизими самарадорлигини таҳлил қилиш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти фаолиятини мувофиқлаштириш вазифалари белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари

Ташкулов Акбар Джурабаевич

(0371) 233-53-54

Фуқароларни қабул қилиш ҳафтанинг Чоршанба куни соат 15.00 дан 17.00 гача

Ташкулов Акбар Джурабаевич - 1971 йил 21 сентябрда Жиззах вилояти Жиззах туманида туғилган. Маълумоти – олий, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси. 1994 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1994-1995 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Халқаро-ҳуқуқий бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган.

1995-1997 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонунчилик ва меъёрий хужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертиза қилиш бошқармаси бош маслаҳатчиси, 1997-2000 йилларда Халқ хўжалигида ҳуқуқий ишлар бошқармасининг бўлим бошлиғи, 2000-2002 йилларда Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси бошлиғи, 2002-2003 йилларда Халқ хўжалигида ҳуқуқий ишлар бошқармаси бошлиғи, 2003-2005 йилларда Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2005-2013 йилларда Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи, 2013-2017 йилларда Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият кўрсатган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 августдаги Фармонига асосан А.Ташкулов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” фахрий унвонига сазовор бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.04.2017 йилдаги ПҚ-2905-сон Қарори билан А.Ташкулов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 17-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги раҳбарияти ўртасида вазифалар қуйидаги тартибда тақсимланган: 

Вазир ўринбосарига:

Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Нодавлат нотижорат ташкилотлар бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилиш;

“Инсон ва қонун” газетаси таҳририяти” давлат унитар корхонаси фаолиятини мувофиқлаштириш;

“Ҳуқуқ ва бурч” журнали таҳририяти (муассислар билан келишган ҳолда) фаолиятини мувофиқлаштириш вазифалари белгилансин.

Шунингдек, молия-хўжалик фаолиятига оид ҳужжатларга биринчи имзо қўйиш ҳуқуқи берилсин.

Хакимов Рахим Расулжонович

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари - Тошкент давлат юридик университетининг ректори

Хакимов Рахим Расулжонович

(0371) 233-41-09

Фуқароларни қабул қилиш ҳафтанинг пайшанба куни соат 15.00 дан 17.00 гача

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари – Тошкент давлат юридик университети ректори

Р. Хакимов 1983 йилда Наманган вилоятида туғилган, маълумоти олий, 2003 йилда Наманган давлат университетини, 2005 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос. Юридик фанлари доктори.

Р. Хакимов ўз меҳнат фаолиятини 2005 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти Йиғма ахборот-таҳлил гуруҳи етакчи илмий ходими лавозимидан бошлаган.

2017 йил декабрь ойидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтининг директори (жамоатчилик асосида), 2018 йил июль ойидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг раиси лавозимларида ишлаб келган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.09.2019 йилдаги ПҚ-4460-сон қарори билан Р.Хакимов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари- Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 17-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги раҳбарияти ўртасида вазифалар қуйидаги тартибда тақсимланган: 

Вазир ўринбосари – Тошкент давлат юридик университети ректорига:

Тошкент давлат юридик университети фаолиятига раҳбарлик қилиш;

Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей фаолиятини мувофиқлаштириш;

Юридик коллежлар фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси белгилансин.

Абдусаттаров Тулкин Сайфуллаевич

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари – Интеллектуал мулк агентлиги директори

Абдусаттаров Тулкин Сайфуллаевич

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари – Интеллектуал мулк агентлиги директори   

Т. Абдусаттаров 1978 йилда Жиззах вилоятида туғилган, маълумоти олий, 1999 йилда Самарқанд давлат университетини, 2003 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2007 йилда Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У ўз меҳнат фаолиятини 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фалсафа ва ҳуқуқ институти кичик илмий ходими лавозимидан бошлаган.

2019 йил март ойидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг раиси лавозимида фаолият юритган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.09.2019 йилдаги ПҚ-4459-сон қарори билан Т. Абдусаттаров Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари- Интеллектуал мулк агентлиги директори этиб тайинланган.