Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Вазирлик ҳақида

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Мукофотлар ва ютуқлар

30.05.2013

Ғолиб ва совриндорлар тақдирланди

“Адлия вазирлиги кубоги” учун ўтган йилдан бошлаб, ўтказиб келинаётган футбол мусобақаси адлия вазирлиги ва унинг тизимидаги муассасаларда ҳам футболни қадрловчи ўнлаб ҳақиқий ўйинчилар, юзлаб ашаддий ишқибозлар борлигини намойиш этди. Бундай мусобақалар тизимда хизмат қилиб келаётган ходимларнинг соғлигини мустаҳкамлаш билан бирга, вазирлик, адлия органлари, муассасалари ўртасидаги ўзаро дўстона ва ишчанлик муносабатларини мустаҳкамлаш, спорт орқали уларни янада яқинлаштиришга хизмат қилади.

Ўтган йилги футбол мусобақасида адлия вазирлиги марказий маҳкамасидан иборат жамоалар ўзаро куч синашган бўлсалар, бу йилги ўйинларда адлия вазирлиги таркибидаги барча муассасалар ҳамда Тошкент шаҳар ва вилоят адлия бошқармаларидан таркиб топган умумий таркибда 32 та жамоалар майдонга тушди.

Бу каби мусобақаларнинг ўтказиб борилиши ходимлар орасидан ноёб истеъдодларни аниқлаш ҳамда уларни Адлия вазирлиги терма жамоасига жалб этиш орқали жамоамизнинг ҳар йили вазирликлар ва идоралар ўртасида ташкил этиладиган футбол мусобақасида муносиб иштирок этиши ҳамда совринли ўринлар учун кураш олиб боришида муҳим аҳамият касб этади.

Икки ҳафта “Пахтакор” мини футбол майдонида ўтказилган мусобақаларда айтиш мумкинки, “дўстлик ва бир жамоа” шиори ғолиб бўлди.

Мусобақа иштирокчиларини қутлар экан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Н. Йўлдошев, спорт — ҳар қайси миллат, ҳар қайси халқни дунёга танитиш, ғурур ва ифтихорини юксалтиршнинг энг самарали ҳамда таъсирчан воситаларидан бири бўлиши билан бирга, кишини жисмонан соғлом, маънан етук, интеллектуал салоҳиятли этиб тарбиялашнинг муҳим омили эканлигини, юртимизда спортни янада ривожлантириш, айниқса, ўзбек футболини янги босқичга кўтариш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлигини қайд этиб барча жамоаларга фаол иштироклари учун вазирлик раҳбарияти номидан миннатдорчилик билдирди.

Иқтидорли спортчиларни рағбатлантириш ва уларни тарбиялаш соҳасидаги тизимли ишлар туфайли мамлакатимиз жаҳоннинг забардаст спорт давлатлари сафига кириб бораётир, жаҳон миқёсида, Осиё қитъасида ўтказилаётган спорт беллашувларида, олимпия ўйинларидаги ютуқларимиз тобора салмоқли бўлмоқда. Натижада бугун юртимиз спортчилари орасида жаҳон ва қитъа чемпионлигини қўлга киритган ҳамюртларимиз сафи тобора кўпаймоқда. Миллионлар ўйини деб ном олган футбол - Ўзбекистондаги маданий ҳаётнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди.

Адлия вазирлиги тизимида ҳам кейинги йилларда спортга бўлган эътибор тобора ортиб бормоқда. Биргина, бир неча йилдан бери Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан вазирлик ва идораларда фаолият юритиб келаётган хотин-қизлар ўртасида ўтказиб келинаётган спорт мусобақасида бу йил ҳам Адлия вазирлиги хотин-қизларининг “Адолат” жамоаси иштирокчилар орасида ўзларининг жозибали иштироклари билан алоҳида эътибор қозондилар. Мусобақа якунида Адлия вазирлиги аёллари “Энг шиддатли жамоа” деб тан олиниб, совринли ўрин эгаллаганликлари фикримизни тасдиқлайди.

Шундай қилиб “Адлия вазирлиги кубоги” учун 2013 йилги футбол бўйича ўтказилган мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорлари аниқланди.

Мусобақада учинчи ўрин “Адолат” наширёти жамоасига насиб этди. Иккинчи ўринни ТДЮИ қошидаги Академик лицей жамоасидан таркиб топган ўйинчилар эгалладилар. Адлия вазирлиги кубоги ҳамда биринчи ўринни Республика Суд департаменти жамоаси футболчилари қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорлар, шунингдек, ўйинларда ўзининг чаққонлиги, моҳирона ўйинлари ҳамда ҳужумлардаги шиддатли иштироки учун бир қатор футболчилар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Адлия вазирлиги Ахборот хизмати 

02.05.2013

Энг шиддатли жамоа

Оила жамиятимизнинг асосий бўғини бўлиб, миллатни бақувват ва фаровон қиладиган устунлардан биридир. Оиланинг мазмун моҳияти одатда фарзандлар билан белгиланади. Бу борада Президентимиз “Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз” асарида “Онани эъзозлаш – бизнинг халқимиз учун олий қадрият даражасига кўтарилган фазилат. Чунки аёлларни қанча улуғласак, ҳаётимизнинг чироғи, умримизнинг гули деб эъзозласак, демакки, оиламизни, Ватанимизни эъзозлаган бўламиз” деб таъкидлайди.

Аёлларимиз жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўлақонли иштирок этиш билан биргаликда унинг ижтимоий тараққиётига сезиларли даражада таъсир кўрсатмоқдалар. Ҳозирда республикамизда уч юзга яқин хотин-қизлар нодавлат нотижорат ташкилотлари мавжуд бўлиб, улардан бир нечтаси халқаро миқёсда самарали фаолият кўрсатиб келмоқда.

Шу ўринда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг соғлом оилани шакллантириш, оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилиш, хотин-қизларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, уларнинг жамият ва жамоат ишларида фаоллигини ошириш, тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш, қолаверса, уларни касбий, жисмоний, маънавий ва интеллектуал жиҳатдан ўстиришдаги ўрни диққатга сазовордир.

Бир неча йилдан бери Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан республикамиздаги вазирлик ва идораларда фаолият юритиб келаётган хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақаси уюштириб келинмоқда. Куни кеча Тошкент шаҳрида волейбол, стол тенниси, шашка, бадминтон ҳамда гимнастрада йўналишида ўтказилган спорт мусобақаси ҳар йилгидан ҳам қизиқарлироқ ва муросасиз ўтганлиги фикримизнинг яққол далилидир.

Ушбу мусобақада Адлия вазирлигининг масъул ходимларидан иборат хотин-қизларнинг “Адолат” жамоаси ҳам иштирокчилар орасида ўзларининг нафақат давлат ходими ёки уй бекаси сифатида, балки жисмонан ва маънан етук аёл сифатида жозибали иштироклари билан алоҳида эътибор қозондилар. Мусобақа якунида Адлия вазирлиги аёллари “Энг шиддатли жамоа” деб тан олиниб, совринли ўрин эгалладилар.

Г.Фозилова,

Ўзбекистон Республикаси Адлия

вазирлиги масъул ходими

2009 йилда ўтказилган “.UZ” Миллий домени Интернет-фестивали дипломи

Адлия вазирлиги расмий веб-сайти www.minjust.uz «Оммавий овоз бериш якунлари бўйича энг яхши сайт» номинациясида мутлоқ ғолиб деб топилди

“Энг яхши давлат идораси веб-сайти” номинациясида иккинчи ўрин деб топилди

Сўровда иштирок этиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 ноябрдаги 256-сонли қарори талабларига жавоб берадиган 20 та давлат идоралари веб-сайтлари танлаб олинди ва овозга қўйилди.

Натижаларга кўра Адлия вазирлигининг веб-сайти фахрли иккинчи ўринни эгаллаб, диплом билан мукофотланди.